Ципрокцин 250/500рецепт билан

Таркиби:

1 таблетка сақлайди: Фаол модда: ципрофлоксацин гидрохлориди 250 мг, 500 мг. Ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, микрокристаллик целлюлоза, натрий метилгидроксибензоат, натрий пропилгидроксибензоат, магний стеарати, тозаланган талк, натрий крахмал гликоляти, коллоид кремний диоксиди, натрий кроскармеллоза, қуруқ крахмал. Плёнка қобиғи: гидроксипропилметилцеллюлоза, тозаланган талк, титан диоксиди, полиетилен гликол-6000.

Препаратнинг савдо номи:

Ципрокцин 250/500

Фармакалогик гуруҳи:

антибактериал синтетик воситалар (фторхинолонлар гуруҳи).

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

оқ, таъсири узайтирилган, икки томони қавариқ, плёнкали қобиқ билан қопланган бир томонида “CИПРОКCИН 250” (Ципрокцин 250 таблеткалар учун), “CИПРОКCИН 500” (Ципрокцин 500 таблеткалар учун) ёзувли таблеткалар.

антибактериал синтетик воситалар (фторхинолонлар гуруҳи).

J01MA02

Ципрокцин меъда-ичак йўлларидан тез ва яхши сўрилади. Асосан ўн икки бармоқ ва ингичка ичакларда сўрилади. Ичга қабул қилинганида ципрофлоксациннинг биологик кираолишлиги 70 дан 80% гачани ташкил этади. Овқат қабул қилиш сўрилишини секинлаштиради, аммо Смах ва биокираолишлигини ўзгартирмайди. Тахминан 20-30% қон плазмаси оқсиллари билан боғланади. Препарат қабул қилинган вақтдан токи уни қонда пайдо бўлиши аниқланишигача бўлган вақти, одатда 30 минутдан кам. Қонда максимал концентрацияга етиш вақти 1-1,5 соатни ташкил этади. Тўқималар, суюқлик ва ҳўжайраларга кириб юқори концентрация хосил қилади. Ципрофлоксациннинг ўпка тўқимасидаги ва простата безидаги концентрацияси қон зардобидаги концентрациясидан бир неча марта ортиқ. Жигарда метаболизмга учраб, кам фаол метаболитлари ҳосил қилади. Буйрак клиренси минутига 3-5 мл/кг ни ташкил этади. Асосан буйраклар орқали, (30-60% атрофида ўзгармаган холда, 15% метаболитлар ҳолида) ва қолган қисми ахлат билан чиқарилади. Ичга қабул қилинганидан сўнг ярим чиқарилиш даври 3-5 соат. Буйракларнинг фаолияти сезиларли бузилганида бу кўрсаткич ошиши мумкин (ҳатто 12 соатгача).

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари инфекциялари (ўткир ва сурункали пиелонефрит, обструктив литиаз, цистит, сийдик йўлларининг асоратланган ёки қайталланувчи инфекциялари, простатит, эпидидимит), нафас йўлларини инфекциялари (пневмония, бронхопневмония, инфекцияланган плеврит, ўпка абсцесси, инфекцияланган бронхоэктазлар, сурункали бронхитнинг кучайиши), тери ва юмшоқ тўқималарни инфекциялари (инфекцияланган яралар, жароҳат инфекциялари, абсцесслар, целлюлитлар, ташқи отит, инфекцияланган куйишлар), меъда-ичак йўлларининг инфекциялари (қорин тифи, бактериал диарея ва бошқалар), қорин бўшлиғининг инфекциялари (перитонит, қорин бўшлиғи ичидаги абсцесс, холангит, холецистит, ўт қопи эмпиемаси), кўз, ўрта қулоқ ва ёндош бўшлиқлар, суяк ва бўғимлар, кичик чаноқ аъзоларининг инфекциялари, гонорея. Иммунитети пасайган беморларда инфекцияларни олдини олиш ва даволаш.

Ичга. Таблеткаларни оч қоринга ёки овқатдан сўнг, бутунлигича озгина суюқлик билан ютиш лозим. Доза инфекциянинг жойлашиши ва кечишини оғирлик даражасига, шунингдек микроорганизмнинг сезгирлигига боғлиқ ҳолда равишда шахсий белгиланади. Буйрак фаолиятининг ўртача ва яққол бузилишлари бўлган беморларда дозани тўғрилаш талаб қилинади (яъни креатинин клиренси 20 мл/мин дан кам бўлганида, бир марталик доза ўртача дозанинг 50% суткада 2 марта буюрилади ёки одатдаги бир марталик доза суткада бир марта юборилади). Жуда оғир ҳолларда ва ципрофлоксацинга сезгирлиги кам бўлган микроорганизмлар чақирган қайталланувчи инфекцияларда, препаратнинг кундузги дозасини бир қабулга 750 мг гача ошириш мумкин, кунига 2 марта хар 12 соатда қабул қилинади. Кекса беморлар учун дозани камайтириш лозим (одатда 1/3 га). Сийдик чиқариш йўллари инфекцияларида суткада 2 марта 0,25-0,5 г дан буюрилади; даволаш курси 7-10 кун. Асоратланмаган гонореяда бир марта 0,25-0,5 г; гонококк инфекцияси хламидия ва микоплазма инфекцияси билан бирга қўшилганида 0,75 г дан ҳар 12 соатда 7-9 кун давомида буюрилади. Шанкроидда 0,5 г дан суткада икки марта бир неча кун. Бурун-халқумдаги менингококк ташувчиликда бир марта 0,5 г ёки 0,75 г дозада. Салмонеллаларни сурункали ташувчиликда 0,25 г дан суткада 4 марта буюрилади. Пневмонияда, остеомиелитда 0,75 г дан суткада 2 марта, 7-14 кун давомида буюрилади. Стапҳйлоcоccус ауреус чақирган меъда-ичак йўлларининг инфекцияларида 0,75 г дан ҳар 12 соатда, 7-28 кун давомида буюрилади.

Меъда-ичак йўллари ва жигар томонидан: кўнгил айниши, қусиш, овқат ҳазм бўлишининг бузилиши, диарея, қорин соҳасида оғриқ, метеоризм, иштаҳани йўқолиши, холестатик сариқлик, гепатит. Нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, меньшевизм, чарчоқлик, ҳолсизлик, уйқусизлик, қўзғалиш, тремор, периферик невралгия, парестезиялар, кўп терлаш, ҳаракат координациясини бузилиши, тиришиш, безовталик, депрессия, галлюцинациялар, тунги даҳшатлар (бу реакциялар препаратни бекор қилишни талаб қилади). Тери реакциялари: қичишиш, эшакеми, фотосенсибилизация, қизариш. Юрак-томир тизими томонидан: тахикардия, ҳушдан кетишлар, гипертензия, стенокардия, миокард инфаркти, церебрал тромбозлар. Қон яратиш тизими томонидан: эозинофилия, лейкоцитопения, лейкоцитоз, анемия, гемолитик анемия, тромбоцитопения, тромбоцитоз. Сийдик-чиқариш тизими томонидан: гломерулонефрит, дизурия, полиурия, кристаллурия, албуминурия, уретрал қон кетишлар, хатто транзитор буйрак етишмовчилиги ривожланишигача бўлган фаолиятини бузилиши мумкин. Сезги аъзолари томонидан: таъм ва ҳид сезишни бузилиши, кўришни бузилиши (диплопия, хроматопсия), қулоқда шовқин, вақтинчалик эшитмаслик (айниқса баланд товушларга). Аллергик ва иммунопатологик реакциялар: тери тошмалари, дорилар таъсиридаги иситма, кам – Квинке шиши, бронхоспазм, артралгия, жуда-кам ҳолларда – анафиликтик шок, петехиялар, геморрагик пуфакчалар, миалгия, васкулит, Стивенс-Джонсон синдроми, Лаелла синдроми кузатилиши мумкин.

Ципрофлоксацинга ёки бошқа фторхинолонларга юқори сезувчанлик, 15 ёшгача бўлган болалар (ёшларда тоғайларни шикастланишига олиб келиши мумкин), кексалар, ҳомиладор ва эмизикли аёлларда қўллаш мумкин эмас.

Фторхинолонлардан ташқари, бошқа антибиотиклар ва антибактериал воситалар билан бир вақтда буюрилганида, уларнинг таъсирининг сусайиши аниқланмаган. Темир препаратлари, сукралфат, алюминий, магний ёки калций гидроксидини сақловчи антацидлар бир вақтда қабул қилинганида препаратнинг сўрилишини пасайишини чақиради, шунинг учун бу препаратларни қўллаш орасидаги вақт 4 соатдан кам бўлмаслиги керак. Теофилин билан бир вақтда қўллаш унинг ножўя таъсирини кучайтиради, бу теофилиннинг миқдорини камайтиришни талаб қилади. Циклоспорин билан бир вақтда қабул қилиш креатининнинг қон плазмасидаги даражасини ошишига олиб келади, шунинг учун ушбу кўрсаткични назорат қилиш (ҳафтада 2 марта) лозим. Варфарин билан бир вақтда қўлланганида варфариннинг таъсири кучаяди. Пробенецид билан бирга буюриш препаратнинг таъсири кучайтиради.

Бош мия томирларининг яққол атеросклерози, мия қон айланишининг бузилишлари, тутқаноғи, анамнезида тиришиш ҳуружлари бўлган, буйрак фаолияти бузилган беморларда (фақат ҳаётий кўрсатмалар бўйича) эҳтиёткорлик билан буюрилади. Даволаниш вақтида беморлар етарли миқдорда суюқлик қабул қилишлари лозим. Оғир даражали ва узоқ давом этувчи диарея ҳолларида сохтамембраноз колит ташҳисини истисно қилиш лозим, у препарат қўллашни дарҳол бекор қилишни ва керакли даволашни буюрилишини талаб қилади. Препарат билан даволаш фонида айрим лаборатория кўрсаткичлари ўзгариши мумкин: сийдикда чўкма пайдо бўлиши, қон зардобида креатинин, мочевина, билирубин, жигар трансаминазаларининг концентрациясини вақтинча ошиши; айрим ҳолларда – гипергликемия, кристаллурия ёки гематурия, протромбин кўрсаткичларини ўзгариши. Даволаниш вақтида фотоаллергик реакцияларининг пайдо бўлиш эҳтимоли туфайли, бевосита қуёш нурлари билан контактдан сақланиш керак. Ательени ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Препарат реакциялар тезлигини пасайтириши мумкин (айниқса алкогол билан бир вақтда қўлланганида),  касби юқори диққат ва тезкор реакцияларни талаб этадиган шахслар (масалан, транспорт ҳайдовчилари) ҳисобга олишлари керак. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Салқин, қоронғу ва қуруқ жойда сақлансин.

Симптомлари: баъзида ципрофлоксацин дозаси аҳамиятли даражада ошириб юборилганида буйракларни ўткинчи шикастланиши аниқланган. Даволаш: махсус антидоти номаълум. Меъдани ювиш ва қусишни чақириш керак. Қўшимча равишда гемодиализ ёки перитонеал диализ ўтказиш мумкин.

Рецепт бўйича

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар 250 мг ва 500 мг дан 10 таблетка алюмин стрипда, 1 стрип қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида..

3 йил.