ципроксимрецепт билан

Таркиби:

фаол модда: ципрофлоксацин – 2 мг, натрий хлорид – 9 мг; ёрдамчи модда: инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ципрофлоксацин

Препаратнинг савдо номи:

ципроксим

Фармакалогик гуруҳи:

Антибактериал синтетик восита (фторхинолонлар гуруҳи).

Дори шакли:

инфузия учун эритма

оқдан оч-сариқ ранггача бўлган, тиниқ эритма.

Антибактериал синтетик восита (фторхинолонлар гуруҳи).

J01MA02

Тўқима, аъзолар ва организм орқали: ҳужара (лейкоцитлар, алвеоляр макрофаги), тери, юмшоқ тўқима, суяклар, қорин пардаси аъзолари ва кичик тос, насаф олиш тизими, сийдик, сўлакда, сафрода, простата безининг тўқимасида, ГEТ орқали яхши ўтади, йўлдош тўсиғи орқали, кўкрак сути билан ажралади. Орқа мия суюқлигига яллиғланган ва яллиғланмаган мия пардаларига (14-60%) орқали ўтади.

Препаратни катта ёшдаги беморларда сезгир микроорганизмлар чақирган қуйидаги инфекцион-бактериал беморларда қўллаш мумкин: нафас йўллари касалликларида (ўткир ва сурункали бронхит, пневмония, бронхоэктатик касаллиги, муковисцидоз);ЛОР-органлари ифекцияларида (ўрта отит, гайморит, фронит, синусит, мастоидит, тонзилит, фарингит);Буйрак васийдик-чиқариш йўллари инфекциялари (цистит, пиелонефрит);Кичик чаноқ аъзолари ва жинсий аъзоларнинг инфекциялари (простатит, аднексит, салпингит, оффорит, эндометрит, тубуляр абсцесс, пелвиоперитонит, гонорея, юмшоқ шанкр, хламидиоз);Қорин бўшлиғи инфекциялари (меъда-ичак ва сафро йўлларининг бактериал инфекициялари), перитонит, қорин пардаси ички абсцесси, салмонеллез, қорин тифи, кампилобактериоз, иерсиниоз, шигеллез, холера);Тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (инфекцияланган жарохатлар, яралар, куйишлар, абсцесслар, флегмоналар);Суяк ва бўғим инфекциялари (остеомиелит, септик артрит);Сепсис;Иммун танқислиги фонидаги инфекциялар (иммунодепрессант препараталари билан даволашдаги ёки нейропенияли беморларда, шунингдек иммунодепрессантлар билан даволаш фонидаги ичак танланган деконтаминацинлари).

Вена ичига юбориш учун 200 мг 100 мл дан ципрофлоксацин эритмасини 30-60 минут давомида томчилаб юбориш учун буюрилади. Сийдик чиқариш йўлларининг инфекцион шикастланишини асоратланмаган шаклларида 100 мг дан суткада 2 марта буюрилади. Сийдик чиқариш йўлларининг инфекцион жараёнларни асоратланган шаклларида тавсия этилган бир марталик доза – 200 мг, юбориш давомийлиги суткада 2 мрта. Ўткир гонорея, циститда 100 мг дозада бир марта буюрилади. Қуйи нафас йўлларининг инфекцияларида 200-400 мг дан суткада 2 марта. Қуйи нафас йўлларининг (шу жумладан стрептококкли пневмония), суяк-бўғим тизимининг оғир инфекцияларида, септицемия, перитонитда (асосан Псеудомонас, Стапҳйлоcоccус, Стрептоcоccус) мавжудлигида тавсия этилган бир марталик доза – 400 мг, юбориш давомийлиги суткада 3 мартани ташкил қилади. Жарроҳлик аралашувлардаги инфекциялари олдини олиш учун 200-400 мг дан операциядан 0,5-1 соат олдин; операцияни 4 соатдан узоқ давом этишида ушбу дозада такрорий юборилади. Бошқа инфекцияларда (кечиш оғирлигига қараб) – 200-400 мг дан суткада 2 марта. Даволаш давомийлиги касалликнинг оғирлик даражасига боғлиқ. Даволашни ўртача давомийлиги: асоратланмаган гонорея ва циститда 1 кун, буйрак, сийдик чиқариш йўллари ва қорин бўшлиғи инфекцияларида 7 кунгача, остеомиелитда 2 ойгача, бошқа инфекцияларда 7-14 кунни ташкил қилади. Иммунитети сусайган пациентларда даволашни нейтропенияни бутун даври давомида ўтказилади. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда қўлланилиши Креатинин клиренси минутига 31-60 мл бўлганда суткалик доза 800 мг дан ошмаслиги лозим. Креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам бўлганда максимал суткалик доза – 400 мг. Кекса ёшдан пациентларда қўлланилиши Гериатрияда касалликни оғирлигига ва креатинин клиренсига қараб препаратни иложи борича паст дозасини қўллаш лозим.

таъмни бузилиши, иштаҳани пасайиши, кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, метеоризм, диарея, диспепсия.бош оғриғи, бош айланиши, чарчоқлик ҳисси, қўзғалувчанлик, қўрқинчли туш кўриш, галлюцинациялар, хушдан кетишлар, кўриш ва эшитишни бузилиши, онгни чалкашиши, тиришишлар, парестезиялар, харакат бузилишлари, шу жумладан юргандахолестатик сариқлик (асосан жигар касалликларини ўтказган пациентларда), гепатит, жигар етишмовчилигисохтамембраноз колитжигар етишмовчилиги, гематурия, кристаллурия (энг аввало ишқорий сийдикда ва паст диурезда), интерстициал нефрит, дизурия, полиурия, сийдикни тутилиши, албуминурия, уретрал қон кетиштахикардия, юрак ритмини бузилиши, артериал гипотензия, қоринчалар аритмияси, васкулитанафилактик реакциялар, тери тошмалари, терини қичишиши, тошма, эшакеми, бронхоспазм, Квинке шиши, Стивенс-Джонсон синдроми, Лаелл синдромиартралгия, артрит, миалгия, тендовагинит, пайларни узилишикандидозфотосенсибилизацияеозинофилия, лейкопения, нейтропения, тромбоцитоз, тромбоцитопения, гемолитик анемияжигар трансаминазалари, ишқорий фосфатазани фаоллигини ошиши, гипербилирубинемия, лактатдегидрогеназа, билирубинни ошишигипергликемия, гиперкреатининемия, гипротромбинемияюрак ритмини бузилиш, ЭКГ да ҚТ интервалини узайишиюбориш жойида оғриқ, ачишиш ҳисси, флебитўткир тарқалган пустулез

ципрофлоксацинга ёки фторхинолонлар гуруҳининг бошқа препаратларига юқори сезувчанликтизанидин ва теофиллин билан бир вақтда қабул қилиш (артериал босимини яққол пасайиши хавфи, уйқучанлик)пайларни шикастланиши (шу жумладан тендовагинит), пайларни узилиши, мушакларни шикастланиши (рабдомиолиз)аввал фторхинолонлар билан даволанганда пайларни шикастланишиболалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларҳомиладорлик ва лактация даврисохтамембраноз колитда қўллаш мумкин эмас.

Антацидларни, шунингдек алюминий, темир ёки магний ионларини сақловчи препаратларни бир вақтда қабул қилиш ципрофлоксацинни сўрилишини камайишини чақириши мумкин, шунинг учун ушбу препаратларни буюришлари орасидаги интервал камида 4 соат бўлиши лозим. Ципрофлоксацинни теофиллин ва кофеин билан бир вақтда қабул қилиш цитохром Р450 ни боғлаш соҳаларида рақобатли ингибиция қилиш ҳисобига уларнинг қон плазмасидаги концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин, бу теофиллиннинг ярим чиқарилиш даврини узайишига ва теофиллин билан боғлиқ токсик таъсир ривожланиши хавфи ошишига олиб келиши мумкин. Ципрофлоксацин ва антикоагулянтларни бир вақтда қўлланганда қон кетишлар вақти узаяди. Ципрофлоксацин ва циклоспоринни бир вақтда қўлланганда, циклоспориннинг пефротоксик таъсири кучаяди. Бета-лактам антибиотиклар, аминоглткозидлар, вакномицин, клиндамицин билан биргаликда қўлланганда препаратни фаоллиги ошади. Ципрофлоксацинни метротрексат билан бирга қўлланганда, метотрексатнинг токсик таъсир хавфи ошади. Пробенцид қон плазмасида ципрофлоксацин концентрациясини ошириши мумкин. Ципрофлоксацин фенитоин билан бирга қўлланганда, айрим беморларда қон зардобида фенитоиннинг даражасини ўзгариши (ошиши ёки пасайиши) аниқланган. Ципрофлоксацинни глибенкламид билан биргаликда қўлланганда гипогликемия ривожланиши мумкин. Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар билан бирга қўлланганда МНТ қўзғалувчанлигини ошиши ва тиришишларини келиб чиқиши хавфи мавжуд. Ципрофлоксацин эритмаси рН 3-4 бўлган, яъни физик ёки кимёвий барқарор бўлмаган эритмалар ёки дори препаратлари билан номутаносибдир.

Тутқаноғи бўлган беморларга, анамнезида тиришиш хуружлари, қон-томир касалликлари ва бош миянинг органик шикастланишлари бўлган пациентларга, МНТ томонидан ножўя реакцияларни ривожланиши хавфи туфайли, ципрофлоксацинни фақат ҳаётий кўрсатмалари бўйича буюриш лозим. Қандли диабети бўлган беморларга ципрофлоксацинни буюришда эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш лозим. Ципрофлоксацин билан даволаниш даврида, бевосита қуёш нурларидан сақланиш лозим. Кристаллурияни келиб чиқишини олдини олиш учун, препарат билан даволаш даврида нормал диурезни таъминлаш учун етарли миқдордаги суюқликни қабул қилиш зарур. Пайларда оғриқ вужудга келса ёки тендовагинитни биринчи белгилари пайдо бўлса, даволашни тўхтатиш лозим. Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа етишмовчилиги бўлган беморларда ципрофлоксацинни қўлланганда гемолиз ривожланиши мумкин. Шунинг учун, ципрофлоксацин билан даволашни жуда эхтиёткорлик билан ўтказиш лозим. Даволаш вақтида ёки кейин оғир ва давомди диарея пайдо бўлганда сохтамембраноз колит ташхисини истисно қилиш лозим, бу ципрофлоксацин препаратини дарҳол бекор қилишни ва мувофиқ даволашни буюришни талаб этади. Ушбу вазиятда перисталтикага қарши препаратларни қўллаш мумкин эмас. Ципрофлоксацинни инфузион эритмаси ёруғлик таъсирига сезгир, флаконни фақат қўллашдан олдин ўрамдан олдиш керак. Транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига дори воситасини таъсир қилишни ўзига хослиги. Ципрофлоксацин қабул қилаётган пациентлар ательени ҳайдаш ва юқори эътиборни ва тез психомотор реакцияларни талаб этадиган бошқа потенцаил хавфли турдаги фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим (айниқса алкоголни бир вақтда истеъмол қилганда). Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин. Флакон бутунлиги бузилганда ва эритманинг тиниқлиги ўзгарганда қўллаш ман этилади! Препаратни болалар ола олмайдиган жойда сақлаш ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим

Қуруқ, ёруғикдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Симптомлари: ножўя таъсирларни кучайиши. Даволаш: симптоматик. Махсус антидоти номаълум. Беморни ҳолатини синчковлик билан назорат қилиш, меъдани ювиш ўтказиш, кечиктириб бўлмайдиган оддий чораларни ўтказиш, етарли миқдордаги суюқликни тушишини таъминлаш зарур. Гемо- ёки перитонеал диализ ёрдамида препаратни фақат кам миқдори ажралиб чиқарилиши мумкин (камида 10%).

Шифокор рецепти бўйича

100 мл дан полипропилен флаконда (шиша бутилкада). 1 флакон (шиша бутилка) қўллаш йўриқномаси билан бирга картон қутига ёки полипропилен пленкадан таерланган ўрамга жойланган.

2 йил.