Меъда-ичак йўллари ва жигарга таъсири: кўнгил айниши, қусиш, овқат ҳазм бўлишини бузилиши, диарея, диспепсия, қорин соҳасида оғриқ, метеоризм, иштаҳани йўқолиши, холестатик сариқлик, гепатит.
Нерв тизимига таъсири: бош айланиши, бош оғриғи, меньшевизм, толиқиш, ҳолсизлик, уйқусизлик, қўзғалувчанлик, тремор, периферик невралгия, парестезиялар, кучли терлаш, ҳаракатлар координациясини бузилиши, тиришишлар, безовталик ҳолати, депрессия, галлюцинациялар, тунги қўрқувлар (бу реакциялар препаратни бекор қилишни талаб этади).
Тери реакциялари: қичишиш, эшакеми, фотосенсибилизация, қизариш.
Юрак-қон томир тизимига таъсири: тахикардия, хушдан кетишлар, гипертензия, стенокардия, миокард инфаркти, церебрал тромбозлар.
Қон ва унинг компонентларига таъсири: эозонофилия, лейкоцитопения, лейкоцитоз, анемия, гемолитик анемия, тромбоцитопения, тромбоцитоз.
Сийдик чиқариш тизимига таъсири: гломерулонефрит, дизурия, полиурия, кристаллурия, албуминурия, уретрал қон кетишлар, буйрак фаолиятини транзитор буйрак етишмовчилигигача бузилиши.
Сезги аъзоларига таъсири: таъм билиш ва ҳид билишни бузилиши, кўришни бузилиши (диплопия, хроматопсия), қулоқларни шанғиллаши, эшитишни вақтинчалик бузилиши (айниқса юқори товушларни эшитишни бузилиши).
Анафилактик ва иммунопатологик реакциялар тери тошмалари, медикаментоз иситма, кам ҳолларда – Квинке шиши, бронхоспазм, артралгия, жуда кам ҳолларда – анафилактик шок, петехиялар, геморрагик пуфакчалар, миалгиялар, васкулит, Стивенс-Джонсон синдроми, Лаелл синдроми.