Оғир инфекциялар, стафилококкли инфекциялар ва граммусбат ва анаэроб бактерияларга боғлиқ бўлган инфекциялар Стафилококклар томонидан чақирилган, анаэроб бактериялар оқибатидаги оғир инфекцияларни даволашда, препаратни мувофиқ бўлган антибактериал воситалар билан мажмуада қўллаш лозим.
Стрептоcоccус пнеумониаэ таъсиридаги боғлиқ бўлган инфекциялар Унинг қўзғатувчига нисбатан самарадорлигини етарли эмаслиги туфайли препаратни Стрептоcоccус пнеумониаэ томонидан чақирган инфекцияларни даволаш учун қўллаш тавсия этилмайди.
Жинсий йўлларнинг инфекциялари Фторхинолонларга чидамли бўлган Неиссериа гоноррҳоэаэ штамми томонидан чақирилган генитал инфекцияларда, ципрофлоксацинга маҳаллий сезгирлиги ҳақида маълумотни ҳисобга олиш лозим ва лаборатория тестлари билан қўзғатувчига сезгирликни тасдиқлаш зарур.
Даволашда сийдик чиқариш йўлларида кенг тарқалган микроорганизм бўлган – ичак таёқчасини фторхинолонларга чидамлилигини ҳисобга олиш лозим.
Юрак томонидан бузилишлар Препарат ҚТ интервалини узайишига таъсир кўрсатади.
Аёллар учун ҚТ оралиқни ўртача давомийлиги эркакларга нисбатан катталигини хисобга олиб, улар ҚТ оралиқни узайишини келтириб чиқарадиган препаратларга сезгирлиги кўпроқ.
Шунингдек, кекса ёшли пациентларда ҚТ интервалини узайишини чақирувчи препарат таъсирига юқори сезувчанлик аниқланган.
Шунинг учун ҚТ интервалини узайтирувчи препаратлар билан мажмуада (масалан И А ва ИИИ синфи антиаритмик препаратлари, трициклик антидепрессантлар, макролидлар ва антипсихотик препаратлар билан) ёки ҚТ интервалини узайишни юқори хавфи бўлган пациентларда ёки “пируэт” тури аритмияси ривожланганда ( масалан, ҚТ интервалини узайишини туғма синдроми, гипокалиемия ёки гипомагниемия каби мувофиқлаштирилмаган электролитлар дисбаланси бўлган, шунингдек юрак етишмовчилиги, миокард инфаркти, брадикардия каби юрак касалликлари бўлган пациентларда) препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Болаларда қўлланилиши Ушбу синфнинг бошқа препаратлари каби, ципрофлоксацин ҳам ҳайвонлардаги йирик бўғимларнинг артропатиясини чақиради.
Препаратни Псеудомонас аэругиноса билан боғлиқ бўлган ўпка муковицидозининг асоратлари (5 ёшдан 17 ёшгача бўлган болаларда) ни даволаш ва куйдиргининг ўпка шаклини (Баcиллус антҳраcис билан тахминий ёки тасдиқланган инфекцияланишидан кейин) даволаш ва олдини олишдан ташқари ҳолларда, болаларда бошқа касалликларни даволаш учун қўллаш тавсия этилмайди.
Ўта юқори сезувчанлик Баъзида препаратнинг биринчи дозасини қабул қилгандан кейиноқ препаратга юқори сезувчанлик, шу жумладан аллергик реакциялар ривожланиши мумкин, бу ҳақида даволовчи шифокорга дарҳол хабар бериш керак.
Кам ҳолларда биринчи бор қўллагандан кейин анафилактик шокка қадар ривожланувчи анафилактик реакциялар юз бериши мумкин.
Бундай ҳолларда препаратни қўллашни дарҳол тўхтатиш ва мувофиқ даволашни ўтказиш лозим.
Меъда-ичак йўллари Препарат билан даволаниш вақтида ёки даволангандан кейин оғир ва узоқ муддатли диарея юз берганда, препаратни дарҳол бекор қилишни талаб этувчи, сохтамембраноз колит ташҳисини истисно қилиш керак ва мувофиқ даволашни (ванкомицинни 250 мг дозада ичга суткада 4 марта) буюриш лозим.
Ичак перисталтикасини сусайтирувчи препаратларни қўллаш мумкин эмас.
Гепатобилиар тизим Препарат қўлланганида жигар некрози ва ҳаёт учун хавф туғдирувчи бўлган жигар етишмовчилиги ҳолатлари аниқланган.
Жигар касалликларининг қуйидаги анорекция, сариқлик, сийдикни тўқ рангга бўялиши, қичишиш, қоринда оғриқ каби белгилари мавжуд бўлса, препаратни қабул қилишни тўхтатиш лозим.
Ципро-Милл препаратини қабул қилаётган ва жигар касаллигини ўтказган пациентларда “жигар” трансаминазалари, ишқорий фосфатаза фаоллигини вақтинчалик ошиши ёки холестатик сариқлик кузатилиши мумкин.
Таянч ҳаракат аппарати Оғир гравис миастенияси бўлган пациентларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим, чунки симптомлари зўрайиши мумкин.
Препарат қабул қилинганда тендинит ва пайларни асосан ахилл пайларида узилиши, даволаш бошланганидан кейиноқ биринчи 48 соат давомида аниқланиши мумкин.
Яллиғланиши препарат билан даволаш тугагандан кейин бир неча ойдан сўнг ҳам келиб чиқиши мумкин.
Кекса ёшли пациентларда ва пай касалликлари бўлган бир вақтда кортикостероидлар билан даволанаётган пациентларда, тендинопатияни келиб чиқишининг юқори хавфи мавжуд.
Тендинитнинг биринчи белгиларида (бўғим соҳасида оғриқли шиш, яллиғланиш) ципрофлоксацинни қўллашни тўхтатиш, жисмоний юкламаларни истисно қилиш лозим, чунки пайларни узилиш хавфи мавжуд, шунингдек шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.
Анамнезида хинолонларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган пай касалликларига кўрсатмалар бўлган пациентларда ципрофлоксацинни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Нерв тизими.
Бошқа фторхинолонлар каби ципрофлоксацин ҳам тиришишларни чақириши ва тиришишга тайёрлик бўсағасини пасайтириши мумкин.
Тутқаноғи бўлган ва МНТ касалликларини ўтказган (масалан, тиришишга тайёрлик бўсағасини пасайиши, анамнезида тиришиш хуружлари, мияда қон айланишини бузилиши, бош мияни органик шикастланишлари ёки импульс) пациентларга, МНТ томонидан ножўя реакцияларини ривожланиши хавфи туфайли, фақат кутилаётган клиник самара, препаратнинг ножўя таъсирини ривожланиши хавфидан устун бўлсагина қўллаш мумкин.
Ципрофлоксацин қўлланганда тутқаноқ статусини ривожланиш ҳолатлари ҳақида хабар берилган.
Тиришишлар юз берганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш лозим.
Рухий реакциялар фторхинолонларни ҳатто биринчи марта қўллангандан кейин ҳам келиб чиқиши мумкин.
Айрим ҳолларда депрессия ёки рухий реакциялар ўз жонига қасд қилиш фикрларигача авж олиб, ўз жонига қасд қилишга уриниш ва ўз жонига қасд қилишгача ўтиши мумкин.
Агар пациентда ушбу реакцияларнинг бирортаси ривожланса, препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва бу ҳақида шифокорга хабар бериш лозим.
Фторхинолонларни қабул қилаётган пациентларда сенсор ёки сенсомотор полинейропатия, гиперестезия, дизестезия ҳолатлари ёки ҳолсизлик аниқланган.
Оғриқ, ачишиш, санчиш, увишиш, ҳолсизлик каби симптомлар келиб чиққанда, препаратни қўллашни давом эттиришдан аввал, пациентлар шифокорни хабардор қилишлари лозим.
Фотосезувчанлик Препарат қабул қилинганида фотосенсибилизация реакциялари келиб чиқиши мумкин, шунинг учун пациентлар қуёш нурлари ва УБ ёруғликларини тўғридан-тўғри тушишидан сақланишлари лозим.
Агар фотосенсибилизация симптомлари кузатилса (масалан, тери қопламаларини ўзгариши қуёш нуридан куйишларни эслаца) даволашни тўхтатиш лозим.