Цинепар Кидрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар 5 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 162,5 мг парацетамол БФ, 100мг ибупрофен БФ. ёрдамчи моддалар: повидон К-30, сукроза, метилпарабен, пропилпарабен, ксантан елими, сувсиз коллоидли кремний диоксиди (аэросил), бензоат натрий, натрий сахари, полисорбат 80, цитрат калий, сорбитол, натрий адедати, бўёвчи “сариқ шафақ” , “ширин апелсин” ароматизатор, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

парацетамол, ибупрофен

Препаратнинг савдо номи:

Цинепар Кид

Фармакалогик гуруҳи:

аналгетиклар ва антипиретиклар.

Дори шакли:

ичга қабул қилиш учун суспензия

тўқ сариқ рангли суспензия

аналгетиклар ва антипиретиклар.

Қўллашдан олдин чайқатилсин. 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар: 10 мл дан 15 мл гача кунига 3 марта; 4 ёшдан 6 ёшгача: 5 мл дан 10 мл гача кунига 3 марта; 1 ёшдан 4 ёшгача: 5 мл дан кунига 3 марта; 6 ойликдан 1 ёшгача: 2,5 мл дан 5 мл гача куннга 3 марта ёки шифокор кўрсатмаси бўйича буюрилади.

Ўта юқори сезувчанлик, пептик яра ёки меъда-ичакдан қон кетишлари, тери тошмалари, кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал соҳада дискомфорт, бош айланиши, баъзан турли хил аллергик реакциялар пайдо бўлиши мумкин. Ножўя реакцияларнинг симптомлари одатда препаратни қабул қилиш тўхтатилганда йўқолади. Симптомлар давом этганда шифокорга мурожаат этиш керак.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, бронхоспазм, астма, меъдани яра касаллиги ва меъда-ичак қон кетишлари, буйрак функциясини бузилиши, гипертонияда қўллаш мумкин эмас.

Препарат буйрак ва жигар функциясини жиддий бузилиши бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюрилади. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қоронғи ва қуруқ жойда, 250С дан паст ҳароратда сақлансин.

Парацетомол: Парацетамолни 10 г ёки ундан кўпрок қабул қилинганда катталарда жигар шискастлаши мумкин. Узоқ вақт карбамазепин, фенобарбитон, фенитоин, примидон, рифампицин ёки жигар ферментларини рағбатлантирувчи бошқа препаратлар қабул қилувчи пациентларда, ёки алкоголни меъёридан ортиқ мунтазам истеъмол қилувчи пациентларда парацетамолни 5 г дан ёки ундан кўпроқ қабул қилинганда жигар шикастланиши мумкин. Препарат қабул қилингандан кейин бир соат давомида фаоллаштирилган кўмир билан даволаш асосланган. Ибупрофен: Дозани ошириб юборилиши кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал соҳада оғриқлар ёки кам ҳолларда диарея бўлиши, бош оғриғи, меъда-ичак қон кетишлари каби симптомлар билан кечиши мумкин.

Рецепт бўйича Улашиш: 6 582 Виеwс

60 мл қаҳрабо рангли пластик бутилкада дозани ўлчаш тизими (ўлчов қошиғи) ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил.