Цинепар актив rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир туба қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: диклофенак диетиламин                            1,16% в/в (1,0% диклофенак натрийга тўғри келади) зиғир мойи                                                    3,00% в/в метилсалицилати                                         10,00% в/в ментол                                                           5,00% в/в бензил алкоголи                                          1,00% в/в гелли асос                                                     қ.с. ёрдамчи моддалар: карбомер (Аcрйпол 974), гидрогенланган полиоксил канакунжут мойи (Аcрйсол К-140), изопропил спирти, пропиленгликол, этаноламин, динатрий эдетати (динатрия ЭДТА), бутилланган гидрокситолуол (ВНТ), тозаланган сув.

Препаратнинг савдо номи:

Цинепар актив

Фармакалогик гуруҳи:

маҳаллий таъсир қилувчи яллиғланишга қарши восита.

Дори шакли:

сиртга қўллаш учун гел.

ламинатланган тубага тўлдирилган оқ ёки деярли оқ рангли гел.

маҳаллий таъсир қилувчи яллиғланишга қарши восита.

M02AX.

Диклофенакнинг тери орқали сўриладиган миқдори у қўйилган майдонга пропорционал, шунингдек препаратнинг йиғинди дозаси ва терининг гидратацияси даражасига боғлиқ. Препарат сиртга қўлланганида 6% дан кўп бўлмаган диклофенак сўрилади. Метаболизми асосан гидроксидланиш йўли орқали бир неча ҳосилаларининг ҳосил бўлиши билан амалга оширилади, улардан иккитаси фармакологик фаол, лекин диклофенакка қараганда аҳамиятли даражада кам. Диклофенак ва унинг метаболитлари асосан сийдик билан чиқарилади. Қон плазмасидаги диклофенакнинг умумий тизимли клиренси ўртача 263±56 мл/мин, ярим чиқарилишнинг якуний даври эса – 1-3 соатни ташкил қилади.

Пайларни чўзилишидаги шиш ва оғриқни, бел, бўғимлар ва мушаклардаги оғриқни камайтиради. Таянч-ҳаракат аппаратининг оғриқ ва яллиғланиш билан кечувчи қуйидаги касалликларида қўлланади: юмшоқ тўқималар ва бўғимларнинг посттравматик яллиғланиши (чўзилишлар, зўриқишлар ва лат ейишлар оқибатидаги, спортдаги жароҳатлар);юмшоқ тўқималарнинг ревматик касалликлари (тендовагинит, бурсит, периартикуляр тўқималарнинг шикастланиши ва бошқалар);мушаклар ва бўғимларнинг касалликлари билан боғлиқ бўлган оғриқ синдроми ва шиш (ревматоид артрид, остеартроз, радикулитлар, люмбаго, ишиас ва бошқалар);Дюплей синдроми умуртқалараро дискни кўчишида қўлланади.

Цинепар® актив гел фақат сиртга қўллаш учун мўлжалланган. Терининг шикастланган соҳаларига кунига 3-4 марта суртилади ва гел йўқолгунича ишқаланади. Суртмани қўллаш майдонига қараб гелнинг оптимал миқдори олинади ва эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Цинепар® актив камдан-кам ҳолларда ножўя реакциялар чақиради. Баъзида гел қўйилган соҳада қизариш, қичишиш ёки ачишиш ҳисси, папулалар, везикулалар, терини кўчиши пайдо бўлади. Алоҳида пациентларда фотосенсибилизация аниқланиши мумкин. Жуда камдан-кам ўта юқори сезувчанлик реакциялари аниқланади (тошма, эшакеми, бронхиал астма, ангионевротик шиш).

тери қопламаларининг бутунлигини бузилиши;ҳомиладорликнинг ИИИ уч ойлиги;лактация даври (эмизиш);12 ёшгача бўлган болалар;препаратнинг компонентларига, ацетилсалицил кислотасига ёки бошқа НЯҚВ юқори сезувчанлик;пациентларда аспирин қўзғатган астматик ҳолатларда қўллаш мумкин эмас.

Ўзаро таъсирининг пайдо бўлиш эҳтимоли кам, чунки диклофенак сиртга қўлланганида тизимли сўрилиши жуда кам. Препаратни бошқа НЯҚВ билан бирга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Цинепар® актив гели фотосенсибилизацияни чақирувчи препаратларнинг таъсирини кучайтириши мумкин. Цинепар® актив гелини маҳаллий косметик воситалар билан бирга қўллаш мумкин эмас.

Цинепар® актив гелини очиқ жароҳатларга тушишидан сақланиб, фақат шикастланмаган терига суртиш керак. Қўйилганидан кейин окклюзион боғлов қўйиш мумкин эмас. Препаратни кўзга ва шиллиқ қаватларига тушишига йўл қўймаслик керак. Цинепар® актив жигар порфириясида (зўрайиш босқичида), меъда-ичак йўллари (МИЙ) нинг эрозив–ярали шикастланишларида, жигар ва буйраклар фаолиятининг оғир бузилишларида, сурункали юрак етишмовчилигида, бронхиал астмада, кекса ёшдаги пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Цинепар® активни ҳомиладорликнинг ИИИ уч ойлигида қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорликнинг И ва ИИ уч ойликларида қўллаш, фақат она учун фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолда мумкин. Диклофенак ва унинг метаболитлари кўкрак сутига ўтади, шунинг учун препаратни эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди.

Қоринғи ва қуруқ жойда, +25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юборилишини эҳтимоли кам, чунки сиртга қўлланганида диклофенакнинг тизимли сўрилиши жуда кам. Препарат тасодифан ичга қабул қилинганида диклофенакнинг перорал шакллари учун характерли бўлган ножўя самараларни чақириши мумкин. Тизимли ножўя самаралари пайдо бўлган ҳолда меъдани ювиш ва адсорбентни қабул қилиш тавсия этилади. Даволаш симптоматик.

Рецепциз

Цинепар® актив гел: 50 та туба 5 г дан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга икки қатламли картон қутиларда. Гел 20 г ва 50 г дан тубаларда қўллаш бўйича йўриқномалари билан бирга икки қатламли картон қутиларда.

3 йил.