Циназин, Циназин Фортерецепт билан rasmini ko'rish

Тасир этувчи модда(ХПН):

циннаризин Дори шакли: таблеткалар Таркиби: фаол модда: циннаризин 25 мг ёки 75 мг; ёрдамчи моддалар: 25 мг – микрокристалл целлюлоза, сувсиз лактоза, талк, аэросил, магний стеарати. 75 мг – микрокристалл целлюлоза, лактоза моногидрати, натрий крахмал гликоляти, гидроксипропилцеллюлоза, аэросил, талк, магний стеарати. Таърифи: 25 мг – оқ рангли, думалоқ шаклли, бир томонида рискаси бўлган таблеткалар. 75 мг – оқ рангли, думалоқ шаклли, бир томонида иккиланган рискаси бўлган таблеткалар.

Препаратнинг савдо номи:

Циназин, Циназин Форте

Фармакалогик гуруҳи:

Бош мияда қон айланишини бузилишлари ва меньшевизмни даволаш учун воситалар.

Бош мияда қон айланишини бузилишлари ва меньшевизмни даволаш учун воситалар.

N07CA02

Ичга кабул қилинганидан кейин препарат меъда-ичак йўлларидан сўрилади. Қон плазмасида максимал қонцентрацияси 1-3 соатдан кейин аниқланади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 91% ни ташкил қилади. Циннаризиннинг метаболизми тўлиқ деалкилланиш йўли орқали кечади. Ярим чиқарилиш даври 4 соатни ташкил қилади. Метаболитлар кўринишида сийдик (1/3) ва ахлат билан (2/3) чиқарилади.

Бош мияда қон айланишини ишемик турдаги бузилишларини даволаш; мияда қон айланиши бузилишларини қолдик кўринишлари; бош-мия жароҳатлари; дисциркулятор энцефалопатия, хусусан, церебрал атеросклероз, меньшевизм (хуружларни олдини олиш учун хам), парестезияларни, оёк-қўлларнинг тунги оғриқларини, трофик бузилишларини, оёкларнинг облитерацияланувчи касалликларини, шу жумладан “ўзгариб турадиган оқсоқликни”, Менер касаллигини, Рейно касаллигини даволашда қўлланади. Вестибуляр бузилишларда (бош айланиши, қулоқ шанғиллаши, нистагм, кўнгил айниши, лабиринт бузилишлари оқибатидаги қусишлар) эришилган самарани бир маромда сақлаб турувчи даволаш сифатида хам тавсия қилинади.

Таблеткалар ичга, овқатдан кейин чайнамасдан, сув билан ичилади. Бош мияда қон айланишини бузилишларида 25-50 мг дан (1-2 Циназин® таблеткалари) кунига 3 марта; периферик қон айланишининг бузилишларида 50-75 мг дан (2-3 Циназин® таблеткалари ёки 1 Циназин® Форте таблеткаси) кунига 3 марта; вестибуляр бузилишларда 25 мг (1 таблетка Циназин®) кунига 3 марта. Денгиз ва ҳаво касаллигини олдини олиш учун 1 таблеткадан (25 мг) йўлга чиқишдан 30 минут олдин, зарурат бўлганида 6-8 соатдан кейин такроран кабул қилинади. Болаларга доза 2 марта камайтирилади.

Нерв тизими томонидан: уйқучанлик, юқори толиқиш. Жуда узоқ муддат қўлланилганда – периферик нервларнинг шикастланиши, экстрапирамид бузилишларни пайдо бўлиши кузатилади. Меъда-ичак йўллари томонидан: оғиз қуриши, диспептик ҳолатлар, кам ҳолларда – холестатик сарик касаллиги. Юрак-қон томир тизими томонидан: мойиллик бўлганида – артериал гипотония. Тери тошмаси кўринишидаги аллергик реакциялар: Тана вазнини ошиши, кўп терлаш, қизил ясси темиратки кузатилиши мумкин.

Препаратга юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Ноотроп ва антигипертензив воситаларнинг, ҳамда марказий нерв тизимига сусайтирувчи таъсир кўрсатувчи препаратларнинг самарасини кучайтиради.

Даволанишнинг бошида, юқори диққат-эътиборни, руҳий ва жисмоний тезкор реакцияларни талаб қилувчи потенциал хавфли машғулотлар билан шуғулланишдан сақланиш керак. Узоқ муддат қўлланилганда жигар, буйрак фаолиятини, периферик қон кўринишини назорат қилиш тавсия этилади. Паркинсонизм, артериал гипотонияси бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюрилади. Даволаниш вактида алкогол истемол қилиш мумкин эмас. Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Симптомлари: уйқучанлик, қусиш, тремор, гипотензия, кома. Даволаш: специфик антидоти юк. Меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир, симптоматик даволаш.

Рецепт бўйича

5 йил.