ЦИКЛОДОЛ ГРИНДЕКСрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: Фаол модда: тригексифенидил гидрохлориди – 2 мг; Ёрдамчи моддалар: сахароза, картошка крахмали, микрокристаллик целлюлоза, калций стеарати.

Препаратнинг савдо номи:

ЦИКЛОДОЛ ГРИНДЕКС

Фармакалогик гуруҳи:

Паркинсонизмга қарши препаратлар. Антихолинергик воситалар. Учламчи аминлар.

Дори шакли:

таблеткалар

Думалоқ, яссицилиндрик, оқ рангли, фаскали таблеткалар.

Паркинсонизмга қарши препаратлар. Антихолинергик воситалар. Учламчи аминлар.

N04AA01

Сўрилиши Перорал қабул қилинганда тригексифенидил меъда-ичак йўлидан тез ва тўлиқ сўрилади. Самараси бир соат давомида эришилади. Тақсимланиши Қон плазмасида максимал концентрацияга эришиш вақти одатда 2,5 соатдан камроқни ташкил этади. Қон плазмасида концентрациянинг максимал даражаси 2-3 соат давомида сақланади. Тригексифенидил яққол липотроплик қобилиятига эга эканлиги сабабли у гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиғи орқали яхши ўтади. Метаболизми ва чиқарилиши Тригексифенидил носпецифик эстераза таъсири остида алкогол ва органик кислоталарни ҳосил қилиб, тўқималарда гидролизларга учрайди; тригексифенидилнинг кўп бўлмаган қисми ўзгармаган ҳолда буйраклар орқали чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 5-10 соатни ташкил қилади. Кекса пациентларга дозани камайтириш лозим, чунки улар тригексифенидилга кўпроқ сезгирдирлар. Жигар ва буйрак фаолияти бузилиши бўлган пациентлар: тригексифенидилни чиқарилишини ўзгариши ҳақидаги маълумотлар йўқ.

Паркинсонзм. Нейтролептик воситалар ва шунга ўхшаш таъсирга эга препаратлар чақирган экстрапирамидал бузилишларда қўлланади.

Доза шахсий равишда танланади. Препаратни овқатдан олдин ёки овқатланиш вақтида қўллаш лозим. Агар препарат оғизни қуриши ҳиссини чақирса, уни овқатдан олдин қўллаш афзалроқ, чунки акс ҳолда кўнгил айниши кузатилиши мумкин. Даволашни кунига 1 мг дозадан бошланади. Дозани аста- секин 3-5 кунда 2 мг га оширилади. Тутиб турувчи дозаси одатда кунига 3-4 қабулда 6-10 мг ни ташкил қилади. Оғир ҳолатларда дозани кунига 3-4 та қабулда 12-16 мг гача ошириш зарурати бўлиши мумкин. Максимал суткалик дозаси 20 мг ни ташкил қилади. Даволашни тугатаётганда ёки муқобил даволашни бошлаётганда, тригексифенидилнинг дозасини 1-2 ҳафта давомида тўлиқ бекор қилишга қадар аста−секин камайтирилади. Тригексифенидилни тўсатдан бекор қилиш касаллик белгиларининг хуружлари ҳисобига тасодифан ҳолатнинг ёмонлашувига олиб келиши мумкин. Паркисонизмга қарши бошқа воситалар билан бир вақтда қўлланганида иккала препаратларнинг дозасини камайтириш лозим. Бундай ҳолатда тригексифенидил гидрохлоридни кунига 2 қабулда 3-6 мг дан қўллаш етарли ҳисобланади. Даволаш давомийлигини ҳар бир ҳолатда шифокор шахсий равишда белгилайди. Кекса ёшли пациентлар ушбу препаратга кўпроқ мойилдир, шунинг учун уларда препаратни камроқ терапевтик дозаларда қўллаш лозим. 18 ёшгача бўлган болаларда қўлланилмайди. Агар Сиз навбатдаги препаратни қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз, уни дарҳол қабул қилинг. Ўтазиб юборилган дозани ўрнини босиш учун иккиланган дозани қабул қилманг. Шифокор тавсиясига кўра қабул қилишни давом эттиринг.

Оғизни қуриши, кўзларни қуриши, меъда-ичак бузилишлари, тер ажралишини камайиши тез-тез учрайдиган бузилишлар ҳисобланади. Юқори сезувчанлик реакциялари, сийдик ажралишини бузилиши камроқ кузатилади. Юрак- томир тизими томонидан бузилишлар. Тахикардия, юрак уришини тезлашиши, гипотензия, постурал гипотензия, енгил брадикардия. Марказий нерв тизими томонидан (МНТ) бузилишлар Дезориентация, онгнинг чалкашиши, хотирани йўқолиши, галлюцинациялар, психоз, қўзғалувчанлик, асабийлик, алаҳсираш, делирий, паранойя, эйфория, ҳаяжонланиш, апатия, бош айланиши, хушдан кетишдан олдинги ҳолат, бош оғриғи, депрессия, уйқучанлик, ҳолсизлик, вертиго, ёпиқ бурчакли глаукома, мидриаз, фотофобия. Меъда−ичак тизими томонидан бузилишлар Қоринда оғриқ, қабзият, кўнгил айниши, қусиш. Тери томонидан бузилишлар Тошмалар. Препаратни юқори дозаларда қўлланганида ёки йўлдош омиллари (атеросклероз, кекса шахслар ёки аввал бирон-бир препаратга идиосинкразия аниқланган пациентлар) бўлган пациентларни даволашда онгни ёки руҳиятнинг бузилишлари, кайфиятни ғайриоддий яхшиланиши, қўзғалувчанлик, енгил қўзғалувчанлик, қусиш ёки кўнгил айниши пайдо бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда даволашни тўхтатиш лозим. Дозани камайтирганда ёки даволашни тўхтатилганда ножўя таъсирлар йўқолади. Санаб ўтилган ножўя реакциялар пайдо бўлганида, шунингдек йўриқномада кўрсатиб ўтилмаган ножўя таъсирлар вужудга келганида, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш зарур.

Тригексифенидилга ва/ёки ҳар қандай ёрдамчи моддалардан бирига юқори сезувчанлик, даволанмаган сийдикни тутиб туролмаслик, сийдик тутилиши билан бирга кечувчи простата бези гипертрофияси, ёпиқ бурчакли глаукома, овқат ҳазм қилиш йўллари обструкцияси, тахиаритмиялар, алкогол, психотроп препаратлар ёки опиатлар билан ўткир заҳарланиш, ўкир делирий ва мания. Кечки дискинезия. Деменция. Ҳомиладорлик ва эмизиш даври, 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Тригексифенидилнинг ҳусусиятларига ўхшаш бўлган холиноблокаторлар (масалан, амантадин, айрим антигистамин препаратлар, фенотиазин ҳосилалари, трициклик антидепрессантлар), шунингдек моноаминооксидаза (МАО) ингибиторлари билан бир вақтда қўлланганда, тригексифенидилнинг ножўя таъсири кучайиши мумкин. Санаб ўтилган препаратлар билан тригексифенидилни бир вақтда қўлланганида оғизни қуриши, кўришни ноаниқлиги, сийдикни тутилиши ва қабзият каби ножўя таъсирлар пайдо бўлиши мумкин. Тригексифенидил ва парасимпатомиметик препаратлар антагонист ҳисобланади. Тригексифенидилни бир вақтда қўлланганида тил остига қўлланиладиган  нитратларнинг таъсири камаяди (оғизни қуриши туфайли). Тригексифенидил ичак моторикасини секинлаштиргани сабабли, бошқа препаратларни сўрилиши бузилиши мумкин. Тригексифенидил метоклопрамид ва домперидолни овқат ҳазм қилиш йўлларига таъсирини камайтиради. Алкогол ва бошқа препаратларни (каннабионидлар, барбитуратлар, опиатлар) тригексифенидил билан бир вақтда қўлланганда МНТ сусайтирувчи таъсири кучайиши мумкин. Антиаритмик препаратлар антихолинергик таъсири самарасини кучайтиради. Масалан, хинидинни тригексифенидил билан бир вақтда қўлланганида антихолинергик кардиоваскуляр таъсирини кучайтиришини (асосан ўтказувчанликни бузилишини) чақириши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Тригексифенидилни йўлдош тўсиғидан ўтиш қобилияти туфайли, ҳомилага токсик таъсири хавфини истисно қилиш мақсадида, уни ҳомиладорлик вақтида қўллаш мумкин эмас. Тригексифенидил кўкрак сутига чиқарилади, шунинг учун уни эмизиш вақтида қўллаш мумкин эмас. Ательени ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Даволаниш даврида автотранспортни бошқариш ва бошқа диққатни жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли турдаги фаолият билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш зарур. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°Сдан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: тригексифенидилнинг юқори дозалари парасимпатик нерв тизимининг постганглионар иннервацияси блокадасини чақиради. Заҳарланиш манзараси атропин билан захарланиш белгиларига (мидриаз, шиллиқ қаватларни қуриши, тахикардия, ичак ва ўт йўллари атонияси, тана ҳароратининг ошиши ва бошқ.) мос келади. Тригексифенидил, шунингдек МНТ бузилишларини (қўзғалувчанликни ошиши, онгни бузилиши, дереализация ва руҳиятнинг бошқа бузилишлари) чақиради. Оғир заҳарланишда кома ёки нафас марказининг фалажи ривожланиши мумкин. Даволаш: специфик антидоти йўқ. Симптоматик даволаш: совуқ компресслар қўйиш, кўпроқ суюқлик ичиш лозим. Меъдани ювиш ва медикаментни сўрилишини камайтирувчи бошқа усуллардан фойдаланиш лозим. Холинестераза ингибиторларни (масалан, физостигмин) қўллаш мумкин; юрак фаолиятига билан боғлиқ бўлган асоратларни даволаш учун натрий гидрокарбонати ёки натрий лактати, тиришишларда – диапезам, делирийни бартараф этиш учун – физостигмин қўлланилади. Гемодиализ ва гемоперфузия фақат қабул қилгандан кейин биринчи соатлар давомида ва ҳатто уларнинг аҳамияти номаълум бўлганда буюрилади.

Рецепт бўйича

25 таблеткадан поливинилхлорид плёнка ва алюмин фолгали блистерда. 2 та блистер қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутида.

5 йил.