Церуган

Таркиби:

фаол модда: метоклопрамид гидрохлориди – 10 мг; ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, картошка крахмали, повидон, калций стеарати.

Тасир этувчи модда(ХПН):

метоклопрамид

Препаратнинг савдо номи:

Церуган

Фармакалогик гуруҳи:

Қусишга қарши восита.

Дори шакли:

таблеткалар

оқ рангли, яссицилиндрик шаклли таблеткалар. Таблеткани юзасида бироз мармарликка йўл қўйилади.

Қусишга қарши восита.

A03FA01

Плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 30% ни ташкил қилади. Гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиғидан ўтади, она сутига ўтади. Ичга қабул қилингандан кейин тез сўрилади, қон плазмасида Смах га эришиш вақти 30-120 минутни иашкил қилади. Биокриаолишлиги 60-80% ни ташкил қилади. Глюкурон ва олтингугурт кислотаси билан боғланиши йўли билан жуда оз даражада метаболизмга учрайди. Асосан буйрак орқали ҳам ўзгармаган ҳолда, ҳам метаболитлар кўринишида чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври Т1/2 4 дан 6 соатгачани ташкил қилади. Буйрак фаолиятини бузилишларида Т1/2 14 соатгача ошиши мумкин.

Турли генезли (шу жумладан ангишвонагул препаратлари, антибиотиклар, туберкулезга қарши препаратлар билан даволашда, цитостатик ва цитотоксик препаратлар билан даволашда) кўнгил айниши, қусиш, хиқчоқ; меъда ва ичак атонияси ва гипотонияси (шу жумладан операциядан кейин); ўт йўлларини дискинезияси; рефлюкс эзофагит; привратникнинг функционал стенози; қандли диабетда меъда парези; меъда ва 12 бармоқли ичак яра касаллигини зўрайиши (комплекс даволашда); меъда-ичак йўлларини ренгеноконтраст текширишларини ўтказишда перисталтикасини кучайтириши учун; дуоденал зондлаш муолажасини енгиллаштирувчи дори воситаси сифатида (меъдани бўшашини ва овқатни ингичка ичак бўйлаб ҳаракатини тезлаштириш учун) қўлланади. 20 ёшгача бўлган пациентларда фақат қуйидаги кўрсатмалар бўйича қўлланади. – маълум этиологияли оғир бартараф қилиб бўлмайдиган қусиш; – нур билан даволаш ва цитостатик воситаларни қабул қилиш билан боғлиқ қусиш; – меъда-ичак йўлларини текшириш; – жаррохлик муолажаларидан олдин премедикацияда қўлланилади.

Метоклопрамидни овқатдан 30 минут олдин қабул қилиш керак, таблеткаларни чайнамасдан сув билан ичилади. Доза клиник симптоматика ва пациентнинг ёшига қараб, шахсий равишда белгиланади. Каталар учун одатда буюриладиган доза 10 мг бўлиб кунига уч марта қабул қилинади. 15-19 ёшли шахсларга: тана вазни 60 кг дан ортиқ бўлганида 10 мг дан кунига уч марта; 30-59 кг бўлганида – 5 мг дан кунига уч марта буюрилади. Диагностик муолажалар бажарилаётганда бир марта текширувдан 5-10 минут олдин катталарга 10-20 мг дан, ўсмирларга 10 мг дан қўлланади.

Овқат хазм қилиш тизими томонидан: даволашнинг бошида қабзият, диарея, кам холларда – оғизни қуриши кузатилиши мумкин. Марказий нерв тизими томонидан: даволанишни бошида толиқиш хисси, уйқучанлик, бош айланиши, бош оғриши, депрессия, актазия кузатилиши мумкин. Метоклопрамид билан даволашда мушак тонусини бузилишлари, беихтиёр қўл-оёқ харакатлари, мимик юз мушаклари спазмлари ва қийшиқ бўйин кўринишидаги экстрапирамид симптомлар пайдо бўлиши мумкин. Бундай симптомларни пайдо бўлиши хар қандай ёшдаги гуруҳларда терапевтик дозаларда ишлатилганда, лекин кўпроқ болаларда ва ёшларда, шунингдек метоклопрамидни юқори дозаларда қўллангандан кейин, ўсмаларга қарши химиятерапия натижасида қусишни бартараф қилиш учун қўлланилади. Дистоник реакциялар метоклопрамидни қабул қилиш тўхтатилганидан кейин одатда 24-48 соат давомида ўтиб кетади. Кечки дискинезия. Метоклопрамид қабул қилингандан кейин кекса ёшдаги беморларда, айниқса аёлларда, дискинезлар (лабларни тишлаб олиш, мушакларни шиши, тилни тез ёки чувалчангсимон харакатлари, назорат қилиб бўлмайдиган чайнов харакатлари, назорат қилиб бўлмайдиган қўл ва оёқ харакатлари) намоён бўлади, кўпинча қайтмас бўлиши мумкин. Бундай симптомлар, одатда, метоклопрамид билан узоқ муддат узлуксиз даволашдан кейин, кам ҳолларда препаратнинг кичик дозалари билан қисқа муддатли даволаш вақтида намоён бўлади. Метоклопрамид билан даволаш кечки дискинезия белгилари ёки симптомлари ривожланган пациентларда тўхтатилиши керак. Кечки дискинезияни даволашнинг Айрим пациентларда симптомлар метоклопрамид билан даволаш бекор қилинганидан кейин йўқолиши ёки камайиши мумкин. Қон яратиш тизими томонидан: даволашни бошида агранулоцитоз кузатилиши мумкин. Эндокрин тизими томонидан: кам холларда, катта дозаларда – галактория, гинекомастия, хайз циклини бузилишлари кузатилиши мумкин. Аллергик реакциялари: кам холларда терида тошмалар кузатилади.

Холинестераза ингибиторларининг таъсирини сусайтириши мумкин. Дори воситаси тетрациклин, ампициллин, парацетамол, ацетилсалицил кислотаси, леводопа, этанолни сўрилишини, бромокриптин ва циклоспоринни биокираолишлигини кучайтиради (унинг қондаги концентрациясини назорат қилиш керак); дигоксин ва циметидинни сўрилишини сусайтиради. Метоклопрамидни нейролептиклар билан буюриш мумкин эмас (экстрапирамид бузилишлар юз бериши хавфи ошади). Метоклопрамид Н2-гистамин рецепторлари блокаторларининг самарасини пасайтиради. Метоколопрамид гепатотоксик воситалар билан мажмуада қўлланганда ножўя самаралар хавфини оширади.

Метоклопрамид билан даволаниш даврида алкогол ва спирт сақловчи дори воситаларини истеъмол қилиш мумкин эмас. Жигар ва буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда қўлланилишида: клиник ахамиятли даражадаги буйрк етишмовчилиги бўлган беморларда ёки жигар фаолияти бузилишларида даволаш камайтирилган дозаларда ўтказилиши керак. Педиатрия ва гератрия амалиётида қўллашнинг ўзига хослиги: 15 ёшгача бўлгнан болаларда метоклопрамидни қўллаш тавсия этилмайди. Чунки болаларда перорал ва вена ичига юбоорилгандан кейин метоклопрамиднинг фармакодинамикаси жуда ўзгарувчан ва концентрация – самара орасидаги аниқ боғлиқлиқ аниқланмаган. Ўсмирларда ва ёшларда (15-19 ёш), хамда кекса ёшдаги шахсларда метоклопрамид билан даволашда экстрапирамид реакцияларни юз бериши хавфини юқори бўлади. Метоклопрамид билан 12 ҳафтадан ортиқ даволанишдан сақланиш керак, истисно холларда қўллаш мумкин қачонки терапевтик самара кечки дискинезия ривожланиши хавфдан ошиши тахминан қилинса.

Метоклопармидни ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас. Метоклопрамид кўкрак сутига ўтади, шунинг учун уни қабул қилаётганда болани кўкракдан ажратиш керак. Экспериментал тадқиқотларда метоклопрамидни ҳомилага нохуш таъсири аниқланмаган. Автотранспортни ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Даволаниш даврида юқори диққат концентрациясини ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи автотранспортни бошқаришда ва бошқа потенциал хавфли тур фаолият машғулотларида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: гиперсомния, артериал босимни ошиши ёки пасайиши, брадикардия билан кечувчи юрак қон томир тизими фаолиятини бузилишлари, дезориентация ва экстрапирамид бузилишлар. Симптомлар қабул қилингандан 24 соатдан кейин сақланиб қолади. Даволаш: оғир захарланишларда экстрапирамид бузилишларни тезда циклодол препаратини буюрилиши билан бартараф қилиш мумкин (катталар учун доза 2-4 мг ни, болалар учун 0,04/мг/кг тана вазнигачани ташкил қилади).

Рецепциз

1 [№30 (3х10) дан, 2 [№20 (2х10)] дан, 3 [№30 (3х10)] дан, 5 [№30 (3х10)] донадан контур уяли ўрамда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида (пеналлар) жойланади. 10, 20, 50 таблекткадан полиетилендан полимер флаконларда (банкада).

2 йил.