Тез-тез учрайдиган ножўя самаралари – 1/100 дан ортиқ – 1/10 дан кам; кам учрайдиган ножўя самаралари – 1/1000 дан кўп – 1/100 дан кам; жуда кам учрайдиган ножўя самаралари – 1/10000 дан кўп – 1/1000 дан кам; камдан-кам учрайдиган ножўя самаралари – 1/10000 дан кам.
Ҳаддан ташқари тез юборилганида кам ҳолларда қузиш ҳисси, терлаш, бош айланиши ва (якка ҳолларда) юракни тез уриши ва аритмиялар бўлиши мумкин.
Меъда-ичак йўллари томонидан: кам ҳолларда иштаҳани йўқолиши, диспепсия, диарея, қабзиятлар, кўнгил айниши ва қусиш кузатилган.
Марказий нерв тизими ва периферик нерв тизими томонидан: кам ҳолларда тахмин қилинаётган фаоллашув самараси қўзғалиш (агрессив хулқ, онгни чалкашиши, уйқусизлик билан намоён бўладиган) билан кечган.
Церебролизин билан даволаниш даврида якка ҳолларда (<0,01%) катта тутқаноқ хуружлари ва тиришишлар пайдо бўлганлиги ҳақида хабарлар бор.
Иммун тизими томонидан: камдан-кам ҳолларда бош оғриғи; бўйинда ва қўл-оёқларда, орқанинг пастки қисмида оғриқ ҳислари; ҳансираш, эт увишиши ва коллаптоид ҳолат билан намоён бўлувчи юқори сезувчанлик реакциялари ёки аллергик реакциялар аниқланган.
Маҳаллий реакциялар: кам ҳолларда терини қизариши, инекция жойида қичишиш ва ачишиш аниқланади.
Бошқалар: текшириш натижалари бўйича гипервентиляция, артериал гипертония, артериал гипотония, чарчоқлик, тремор, депрессия, апатия, бош айланиши ва гриппга ўхшаш симптомларнинг (йўтал, тумов, нафас йўлларининг инфекциялари) камдан-кам ҳоллари тўғрисида хабар берилган.
Айрим нохуш самаралари (қўзғалиш, артериал гипертония, артериал гипотония, ланжлик, тремор, депрессия, апатия, бош айланиши, бош оғриғи, ҳансираш, диарея, кўнгил айниши) клиник синовлар вақтида аниқланган ва Церебролизин олган пациентларда ҳам, плацебо гуруҳидаги пациентларда ҳам бир хил даражада рўй берган.