Церебролизатрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Қорамол ва чўчқа бош миясининг аминокислоталар (қуруқ моддага қайта ҳисобланганда) ва пептидлар сақловчи гидролизати, йиғиндиси                       – 47-77 мг/мл аминокислоталарнинг умумий миқдори                         – 27-42 мг/мл шу жумладан эркин аминокислоталар: Л-Лизин                                                                               – 0,4-5,5 мг/мл Л-Гистидин                                                                          – 0,3-4,5 мг/мл Л-Аргинин                                                                           – 0,8-5,4 мг/мл Л-Аспарагин  кислотаси                                                    – 1,0-3,5 мг/мл Л-Треонин                                                                            – 0,7-4,2 мг/мл Л-Серин                                                                               – 0,4-3,5 мг/мл Л-Глутамин кислотаси                                                       – 3,0-6,5 мг/мл Л-Аланин                                                                             – 0,8-5,2 мг/мл Л-Пролин                                                                             – 0,4-4,2 мг/мл Глицин                                                                                 – 0,7-2,1 мг/мл Л-Валин                                                                               – 1,3-4,1 мг/мл Л-Метионин                                                                        – 0,4-2,0 мг/мл Л-Лейцин                                                                             – 2,0-6,0 мг/мл Л-Фенилаланин                                                                   – 0,4-2,0 мг/мл Л-Изолейцин                                                                       – 0,8-3,6 мг/мл Л-Тирозин                                                                            – 0,2-0,7 мг/мл Фенол                                                                                   – 3 мг/мл

Препаратнинг савдо номи:

Церебролизат

Фармакалогик гуруҳи:

ноотроп.

Дори шакли:

инекция учун эритма.

тиниқ сарғиш суюқлик

ноотроп.

N06BX.

бош миянинг органик характердаги моддалар алмашунувини бузилиши, шу жумладан Алцгеймерга ўхшаш қариликдаги эсдан оғишлар;импульсдан кейинги давр;бош мия жароҳатларида (бош мияни чайқалиши, лат ейишлар, бош мияда жарроҳлик аралашувлари) қўлланади.

Парентерал қўлланилади. Доза ва даволаш давомийлиги касалликнинг тури ва оғирлигига, шунингдек беморнинг ёшига боғлиқ бўлади. Чўққи дозаси бўлган 50 мл гача эришиш билан, бир марталик дозани буюриш мумкин, бироқ даволаш курсини ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Тавсия этилган оптимал даволаш курси 10-20 кун давомида ҳар кунги инекцияларни ташкил қилади. Ўткир ҳолатлар (ишемик импульс, бош мия жароҳатлари, нейрохирургик операцияларнинг асоратлари)10 мл дан  50 мл гачаБош мия  импульсининг резидуал даври ва бош миянинг жароҳатли шикастланишлари5 мл дан  50 мл гачаПсихоорганик синдром ва депрессияда5 мл дан  30 мл гачаАлцгеймер касаллигида, қон томир касаллиги ва аралаш генезли деменцияда5 мл дан  30 мл гачаНейропедиатрия амалиётидасуткада 1-2 мл Даволашни самарасини ошириш учун даволаш натижасида беморнинг ҳолати яхшиланиши кузатилмагунигача такрорий курсларни ўтказиш мумкин. Биринчи курсни ўтказгандан сўнг, буюриш даврийлиги ҳафтада 2 мартагача ёки 3 мартагача камайтирилиши мумкин. Церебролизат инекция ҳолида қўлланилади: мушак ичига (5 мл гача) ва вена ичига (10 мл гача). 10 мл дан 50 мл гача бўлган дозаларни фақат инфузия учун стандарт эритмаларда суюлтиргандан сўнг, секин вена ичи инфузияси кўринишида юбориш тавсия этилади.

фенолга ёки унинг ҳосилаларига ўта юқори сезувчанлик;ўткир буйрак етишмовчилиги;тутқаноқ хуружи;18 ёшгача бўлган болалар (ушбу тоифали пациентларда хавфсизликни тасдиқловчи махсус тадқиқотлар йўқ, болаларда юқори сезувчанлик ҳақида маълумотлар йўқ);ҳомиладорлик ва лактация даври (ҳомиладорлик вақтида фенолнинг ўзаро таъсирига дучор бўлган ҳайвонларда туғма нуқсонлар аниқланган);юракнинг ишемик касаллиги (фенол оқибатида ва ЮИК дан юқори ўлим ҳақида хабарлар бор + фенол юрак ритмини ўзгаришларини чақиради);юрак ритмини бузилиши ҳолатида қўллаш мумкин эмас.

Антидепрессатларнинг самарасини кучайтиради.

Ампула очилганидан кейин эритма дарҳол ишлатилиши лозим. Ҳаддан зиёд тез инекция қилинганда иссиқлик ҳисси, кўп терлаш, бош айланиши кузатилиши мумкин. Шунинг учун препаратни секин юбориш лозим. Фенол соғлиқ учун жиддий хавф солиши мумкин: у марказий нерв тизимига таъсир қилиши ва жигар ҳамда буйракнинг шикастланишини чақириши мумкин. У мутаген самарага эга ва фенол репродуктив токциклик кўрсатиш қобилиятига эга эканлиги ҳақида тасдиқлар мавжуд. Фенолнинг такрорий таъсири бош оғриғи, кўнгил айниши, бош айланиши, ютишни қийинлашиши, ич кетиши, қусишни чақириши мумкин, фенол марказий нерв тизими, жигар ва буйракка таъсир кўрсатиши мумкин. Препаратнинг қуйидаги инфузия учун стандарт эритмалар билан мутаносиблиги текширилган ва тасдиқланган (24 соат давомида ҳона ҳароратида ва ёруғлик мавжуд бўлган жойда): 0,9% ли натрий хлорид эритмаси (9 мг натрий хлориди/мл);Рингер эритмаси (На+ – 153,98 ммол/л; Са2+ – 2,74 ммол/л; К+ – 4,02 ммол/л; СЛ– – 163,48 ммол/л);5% ли глюкоза эритмаси. Церебролизатни витаминлар ва юракни қон айланишини яхшиловчи препаратлар билан бир вақтда буюриш мумкин, бироқ ушбу препаратларни бир шприцда Церебролизат билан аралаштириш мумкин эмас. Фақат тиниқ эритмани ва фақат бир марта юбориш лозим. Аллергик диатезлар, тутқаноқлар, тиришиш хуружларида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. Ҳомиладорлик вақтида ва лактация даврида қўлланилиши. Церебролизат препаратини инсоннинг репродуктив фаолиятига таъсири хақидаги маълумотлар йўқ.  Ҳомиладорликда Церебролизат фақат она учун кутилаётган фойда ва ҳомила/бола учун потенциал хавф нисбатини синчков баҳолагандан сўнг қўлланилиши мумкин. Препаратни қўллаш вақтида эмизишни тўхтатиш лозим. Автотранспорт ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. Диққат концентрацияси ва тез психомотор реакцияларни талаб этувчи фаолиятни бажариш қобилиятини бузишининг эҳтимолини истисно этиб бўлмайди, шунинг учун даволаниш вақтида ательени бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмлар билан ишлашдан сақланиш лозим. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 20оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препарат қўлланганида ҳозирги вақтгача дозани ошириб юбориш ҳоллари таърифланмаган.

Рецепт бўйича

1 мл дан ампулаларда, 10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга қутида; 5 ампуладан контур уяли ўрамда, 1 ёки 2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга қутига жойланган. 5 мл дан ампулалар, 5 ампуладан контур уяли ўрамда, 1 ёки 2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга қутига жойланган.

3 йил.