Централ Б rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: Пассифлоранинг сув-спиртли қуруқ экстракти              25 мг Дўлананинг сув-спиртли қуруқ экстракти                      25 мг Валериананинг сув-спиртли қуруқ экстракти                100 мг ёрдамчи моддалар: енгил магний карбонат асоси, сувсиз каллоид кремний диоксиди, магний стеарати, микрокристалл целлюлоза, лактоза моногидрати. капсула қобиғининг таркиби: желатин, титан диоксиди, натрий индиготиндисулфонати, темир (ИИ) оксиди.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ўсимликлардан олинган мажмуавий препарат

Препаратнинг савдо номи:

Централ-Б

Фармакалогик гуруҳи:

седатив восита.

Дори шакли:

қаттиқ желатин капсулалар

корпуси оқ рангли, қопқоқчаси яшил рангли, оқ рангли доғлари бўлган, ўзига хос хидли жигарранг кукун билан тўлдирилган №0 ўлчамли қаттиқ желатин капсулалар.

седатив восита.

N05CM

Централ-Б препаратининг таъсири унинг таркибидаги компонентларнинг биргаликдаги ҳусусиятлари билан ифодаланади, шунинг учун кинетик кузатишларни ўтказиш имкони йўқ.

юқори нерв қўзғалувчанлик;асабни зўриқиши;таъсирчанлик;хавотирлик, эзилиш хисси;уйқуни бузилиши, уйқусизлик.

Централ-Б ичга, етарли миқдордаги сув билан қабул қилинади. Препарат катталар ва 12 ёш ва ундан катта болалар учун мўлжалланган. Нерв қўзғалувчанлиги ошганида, асабни зўриқишида, таъсирчанликда, хавотирлик ва эзилиш хиссида одатда 1-2 капсуладан суткада 3 марта буюрилади. Максимал суткалик доза-6 капсулани ташкил этади. Уйқуни бузилишида ва уйқусизликда препаратнинг дозаси 2 капсулани ташкил этади, уйқудан ярим соат олдин қабул қилинади.

Централ-Б препарати одатда яхши ўзлаштирилади. Кам ҳолларда: аллергик реакциялар, холсизлик.

препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;12 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.

Централ-Б юрак гликозидлари, транквилизаторлар, марказий нерв тизимининг фаолиятига сусайтирувчи таъсир кўрсатадиган моддалар, хамда алкоголнинг таъсирини кучайтиради.

Централ-Б препаратини қўллаш давомийлиги чекланмаган. Препарат бекор қилинганида абстиненция синдроми ривожланмайди. Бирон-бир жиддий касалликни ўтказгандан сўнг препаратни қўллаш мумкин эмас. Централ-Б уйқуни бузилиши ва нерв қўзғалувчанлигини енгил шаклларида қўлланади. Препаратни қабул қилиш вақтида алкоголни истеъмол қилишдан сақланиш тавсия этилади.

Хомиладорлик ва лактация даврида препаратни, она учун кутилаётган фойда хомила ёки бола учун кузатилиши мумкин бўлган хавфдан ахамиятли даражада устун бўлган ҳолдагина қўллаш тавсия этилади.

Намлик ва ёруғликдан химояланган жойда, 25° С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Симптомлари: бош айланиши, қоринда спастик оғриқлар, кўкракни сиқилиши, қорачиқларни кенгайиши, кўнгил айниши, қусиш. Даволаш: меъдани ювиш мумкин, зарурати бўлганида симптоматик даволаш ўтказилади.

Рецепциз

Қаттиқ желатин капсулалар. 15 капсула блистерда. 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил.