Цефпотекрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: цефподоксим проксетил (200 мг цефподексимга эквивалент); ёрдамчи моддалар: микрокристаллик целлюлоза ва натрий карбоксиметилцеллюлоза, натрий лаурилсулфати, гидроксипропилцеллюлоза, аэросил, магний стеарати; қобиғи: Сепитилм ЛП 761 Б1анк (гидроксипропилцеллюлоза, микрокристаллик целллоза, стеарин кислотаси, титан диоксиди).

Тасир этувчи модда(ХПН):

цефподоксим

Препаратнинг савдо номи:

Цефпотек

Фармакалогик гуруҳи:

Сефалоспоринлар(3-авлод)

Дори шакли:

қобиқ билан қопланган таблеткалар

оқ рангли, овал шаклли, бир томонида рискаси ва бошқа томонида “Нобел” гравировкаси бўлган қобиқ билан қопланган таблеткалар.

J01DD13

Цефподоксим проксетил – олд дори бўлиб, меъда – ичак йўллари (МИЙ) дан сўрилади ва эфир гуруҳини йўқотиб, фаол метаболит – цефподоксим ҳосил бўлади. 100 мг цефподоксим проксетил оч қоринга қабул қилинганда, қабул қилинган цефподоксимнинг тахминан 50 % тизимли қон оқимига сўрилади. Тавсия этилган дозадан юқори дозада (100 дан 400 мг гача) қўлланилганда, дозага боғлиқ даражаси ва цефподоксимни сўрилиши даражаси аниқланади. Терапевтик дозаларда қабул қилинганда (100 дан 400 мг гача), максимал концентрациясига (Тмах) эришиш вақти тахминан 2-3 соатни ташкил қилади ва ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 2,09 соатдан 2,84 соатгача ўзгартириб туради. Смах ўртача кўрсаткичи тахминан 1,4 мкг/мл 100 мг дозада ва 200 мг дозада – 2,3 мкг/мл ни, 400 мг дозада 3,9 мкг/мл ни ташкил қилади. Буйрак фаолияти нормал бўлган беморларда препаратнинг дозасини 400 мг гача ҳар 12 соатда кўп марта қабул қилингандан кейин бошқа фармакокинетик параметрларини аҳамиятли ўзгариши ҳам, тўпланиши ҳам кузатилмайди. 22 дан 33% гача цефподоксим зардоб оқсиллари ва 21 дан – 29% гача плазма оқсиллари билан боғланади. Цефподоксим аъзо ва тўқималарда яхши тақсимланади. Ўпка тўқимасида препаратнинг концентрацияси 3 соатдан кейин тахминан 0,63 мкг/г ни, 6 соатдан кейин тахминан 0,52 мкг/г ни, 12 соатдан кейин – тахминан 0,19 мкг/г ни, қон плазмасида концентрациясининг тахминан 70-80% ни ташкил қилади; бронх шиллиғида – 0,9 мкг/кг (50%), алвеоляр ҳужайраларда 0,1-0,2 мкг/кг (10%), плеврал ва яллиғланган суюқликда қон плазмасидаги концентрациясининг 70-100% гача тўпланади. Цефподоксим ўпкага ва бодомча тўқималарига ўтади ва терапевтик дозаларда қабул қилинганда препаратнинг доимий концентрациясини 12 соат давомида тутиб туради ва Стрептоcоccус пёгенес. Стрептоcоccус пнеумониаэ, Ҳаэмопҳллус Инфлуэнзаэ учун МИК90 (минимал ингибиция қилувчи концентрация) ошади. Цефподоксимнинг ўпка тўқималаридаги концентрацияси 6-8 соатдан кейин МИК90 қуйидаги респиратор қўзғатувчилар учун бир неча марта юқори бўлади: М.(В.) Cатаррҳалис – 2 мартага, Ҳ. Инфлуэнзае ва С. Пнеумониаэ – 20 мартага, С.пёгенес – тахминан 70 мартага кўпроқ. Қабул қилингандан кейин тахминан 90% цефподоксим 12 соат ичида сийдик билан чиқарилади. Кекса ёшдагиларда қўлланиши: кекса ёшдагиларда, шу жумладан бронх – ўпка инфекцияси билан кўп бўлмаган Т½ узайиши ва қонда концентрациясини ошиши кузатилади, аммо дозасига тузатиш киритишни талаб қилмайди, буйрак фаолияти пасайган беморлар каби кекса беморларда ҳам цефподоксимнинг ярим чиқарилиш даври плазмада тахминан ўртача 4,2 соатни ташкил қилади (3,3 соат ёш беморларда). Бошқа фармакокинетик параметрлари (Смах, АУС (эгри чизиқ ости майдони) ва Тмах) ўзгармаган ҳолда қолади. Буйрак фаолияти бузилиши бўлган беморларда қўлланиши: буйрак фаолияти сусайган беморларда қўлланиши: (минутига 50 мл дан 80 мл гача креатинин клиренси) плазмада ярим чиқарилиш даври ўртача 3,5 соатни ташкил қилади, ўртача (минутига 30 мл дан 49 мл гача креатинин клиренси бўлган) ёки оғир (минутига 5 дан 29 мл гача бўлган) буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда ярим чиқарилиш даври 5,9 гача ва 9,8 соатгача мувофиқ ошади. Жигар фаолияти бузилишлари бўлган беморларда қўлланиши: жигар циррози бўлган беморларда сўрилиши бироз даражада камаяди, организмдан чиқарилиши эса  ўзгармаган ҳолда қолади. Цефподоксимни Т½ ўртача кўрсаткичи ва жигар циррози бўлган беморларда буйрак клиренси ҳам ўзгармаган ҳолда қолади. Асцит, жигар циррози бўлган беморларда кўрсатгичларга таъсир қилмайди. Ушбу гуруҳ беморларга дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.

Препарат ичга, овқат вақтида қабул қилиш учун кўрсатилган. Қуйидаги жадвалда: шифокорнинг бошқа кўрсатмаларидан ташқари, тавсия этилган дозалар, даволаш давомийлиги, беморлар контингенти (12 ёш ва ундан катталар), кўрсатилган:

ЖССТ маълумотига кўра, ножўя таъсирлар ривожланиш тезлиги бўйича қуйидагича тақсимланади: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача); кам (≥1/1000 дан <1/100 гача); камдан-кам (≥1/10000 дан <1/1000 гача); жуда кам (<1/10000); номаълум – мавжуд маълумотларга кўра учраш сони аниқлашни имконияти йўқ. Қон яратиш ва лимфатик тизими томонидан: камдан-кам – гипогемоглобения, тромбоцитоз, тромбоцитопения, лейкопения ва эозинофилия; жуда кам – гемолитик анемия. Бошқа бета-лактам антибиотиклар ва Цефподоксим узоқ вақт қўлланилганда нейтропения ва жуда кам ҳолатларда агранулоцитоз кузатилиши мумкин, асосан узоқ вақт қўлланилганда. Иммун тизими томонидан: хар ҳил турдаги аллергик реакциялар; кам – шиллиқ қават сезгирлигининг ошиши, тошмалар, эшакеми, қичишиш; жуда кам – пуфакчалар пайдо бўлиши билан ўтадиган тери реакцияси (эритема, Стивен-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз). Бунақа симптомлар кузатилганда Цефподоксим билан даволаш тўхтатилади. Бошқа цефалоспоринларга ўхшаб анафилактик шок холатлари жуда кам ҳолатларларда кузатилади, бронхоспазм, пурпуралар, ангионевротик шишлар, зардоб касаллиги, тошмалар, ҳароратнинг кўтарилиши ва бўғимларда оғрик пайдо булиши. Озиқланиш ва модда алмашинуви томонидан: тез-тез – иштаханинг юқолиши. Марказий нерв тизими томонидан: кам – бош оғриғи, парестезия, бош айланиши. Эшитиш аъзолари ва мувозанат томонидан: кам – қулоқда шовкин пайдо бўлиши. Меъда–ичак йўллари томонидан: тез-тез – ошқозон соҳасида нохуш сезги, кўнгил айниш, қайт қилиш, ошқозон соҳасида оғрик, метеоризм, диарея. Энтероколит симптомига ўхшаб диарея кучайиши ва ахлатда қон пайдо бўлиши. Агар даволаниш ёки даволангандан кейин диарея доимий бўлаверса, псевдомембраноз колит ривожланиш эҳтимоли бор. Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: камдан-кам – АСТ, АЛТ, ишкорий фосфотаза ва/ёки билирубиннинг ўртача  ўтиб кетувчи ошиши; жуда кам – жигар етишмовчилиги. Буйрак ва сийдик чиқариш юллари томонидан: жуда кам – мочевина ва креатинин миқдори ошиши. Шу гуруҳ дориларини айниқса аминогликозидлар, ёки кучли сийдик хайдовчи дорилар билан қўшиб қўлланганда буйрак функциясида ўзгаришлар кузатилиши мумкин. Умумий бузилишлар ва юбориш жойидан бузилишлар: кам – астения ёки лоҳаслик. Инфекцион ва паразитар касалликлар: бошқа антибиотикларга ўхшаб, микрофлоранинг Цефподоксимга сезгирлиги бўлмаганда инфекцияларнинг кўпайиши мумкин.

цефподоксимга ёки бошқа цефалоспоринларга аллергик реакцияси бўлганда;12 ёшгача бўлган болалар.

Препаратни қуйидагилар билан бир вақтда: антацидларни юқори дозаси билан (натрий карбонат ва алюминий гидроксид) ёки Н2–блокаторлари (циметидин) билан қўлланганда, плазмада юқори концентрацияси даражасини ва препаратни сўрилиш даражасини камайиши кузатилади. Бундай ўзаро таъсир натижасида сўрилиш даражаси ўзгармайди.ичга қабул учун антихолинергик препаратлар билан қўлланганда цефподоксимнинг (Тмах) плазмадаги юқори концентрациясига эришиш вақти секинлашади, препаратни сўрилиш даражаси (АВC) ўзгаришсиз қолади.пробенецид билан қўллаганда, цефподоксимни буйракдан чиқарилиши ингибиция қилинади ва АУC ошиши натижасида ва Смах даражаси, нефротоксик таъсир кўрсатувчи моддалар бошқа бета–лактам антибиотиклари билан бўлгани каби, бир вақтда буюрилганда нефротокциклиги ривожланиши мумкин, аммо цефподоксим проксетил билан монотерапия ўтказилганда нефротокциклик кузатилмаган. Цефалоспоринлар, шу жумладан цефподоксим проксетил Кумбс тестини мусбат реакциясини чақириши мумкин.

Препарат билан даволашни бошлашдан олдин беморларда цефподоксимга, бошқа цефалоспоринларга, пенициллинларга ёки бошқа дори воситаларига юқори сезувчанлигини синчков текширувини ўтказиш керак. Пенициллин антибиотикларига юқори сезувчанлиги бўлган беморларга препаратни буюрганда алоҳида эҳтиёткор бўлиш лозим, йўқса (натижада) бета – лактам антибиотикларни орасида кесишган аллергик реакция ривожланиши мумкин. Аллергик реакциялар юз берганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак. Препаратга юқори сезувчанлигининг жиддий реакциялари эпинефрин билан даволашни ва бошқа шошилинч тадбирлар, шу жумладан оксигенация, вена ичига суюқликни, антигистамин препаратларини юбориш ва клиник кўрсатмалар бўйича вельветяцион даволаш талаб қилиш мумкин. Деярли барча антибактериал воситаларда, шу жумладан цефподоксимда псевдомембраноз колитни ривожланишини кузатиш мумкин ва улар кечиш оғирлиги бўйича фарқланади: ўртачадан то ҳаётга хавф солиши шаклигачадир. Шунинг учун ушбу диагнозни антибактериал препаратлар қабул қилингандан кейин диарея кузатиладиган беморларда инобатга олиш керак.

ФДА таснифи бўйича ҳомилага таъсири –  В тоифа. Ҳайвонларда ўтқазилган тадқиқотлар натижасида эмбриотоксик, ёки теротоген  мутаген таъсирлари аниқланмаган, цефподоксим ҳомиладорлик пайтида хавфсиз эканлиги тўғрисида тадқиқотлар аниқланмаган. Цефподоксим ҳомиладорлик пайтида даволаш учун зарурат бўлганда ҳомила ва она учун кутилиши мумкин бўлган хавф диққат билан кузатилиши лозим. Цефподоксим кўкрак сути орқали ўтади, эмизиклиларда даволаш пайтида цефподоксим тўхталиши керак, ёки эмизиш тўхталиши лозим.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, эпигастрияда оғриқ ва диарея. Даволаш: препарат билан дозани оширилиб юборилиши натижасида жиддий токсик реакциялар ривожланган ҳолларда, организмдан цефподоксимни чиқарилиши одатда гемодиализ ёки перитонеал диализ ёрдамида, айниқса буйрак тизими хавфга мойил бўлса амалга оширилади. Препаратнинг қабул қилинган дозасининг тахминан 23% организмдан стандарт 3 соатлик гемодиализ муолажаси давомида чиқарилади.

Рецепт бўйича

«Цефпотек® 200», қобиқ билан қопланган таблеткалар 200 мг дан, № 10, № 14, № 20.

2 йил.