Ножўя самараларни учраш тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланган: тез-тез (≥ 1/100 дан < 1/10 гача), тез-тез эмас (≥ 1/1000 дан < 1/100 гача), кам ҳолларда (≥ 1/10000 дан < 1/1000 гача), учраш тезлиги номаълум – учраш тезлигини кўрсаткичлари мавжуд бўлган маълумотлар асосида баҳоланиши мумкин эмас.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – кўнгил айниши, функционал диарея; тез-тез эмас – қусиш, қоринда оғриқ; учраш тезлиги номаълум – сохта мембраноз колит, қабзият, гастрит, дисбактериоз (Cлостридиум диффиcиле ўсиши), сўлакни оқиши, метеоризм, иштаҳани пасайиши.
Нерв тизими томонидан: тез-тез эмас – бош айланиши, бош оғриқлари, кучли толиқиш; учраш тезлиги номаълум – таъсирчанлик, уйқусизлик, “қўрқинчли” тушлар кўриш.
Нафас тизими томонидан: учраш тезлиги номаълум – йўтал.
Юрак-қон томир тизими томонидан: учраш тезлиги номаълум – артериал босимни пасайиши.
Қон яратиш аъзолари томонидан: кам ҳолларда – тромбоцитопения, учраш тезлиги номаълум – нейтропения, тромбоцитоз, лейкоцитоз, лейкопения, лимфоцитоз, гранулоцитоз, базофилия, моноцитоз, лимфоцитопения, бурундан қон кетиши.
Сийдик таносил тизими томонидан: учраш тезлиги номаълум – ҳайз кўриш циклини бузилиши.
Лаборатор кўрсаткичлар: кам ҳолларда – гипербилирубинемия; учраш тезлиги номаълум – “жигар” трансаминазалари, ишқорий фосфатаза, лактатдегидрогеназа, гамма-глутамилтрансферазаларнинг фаоллигини ошиши, мочевина, креатининнинг концентрациясини ошиши, гипер- ёки гипогликемия, гипопротеинемия ва гипоалбуминемия, гемоглобинни пасайиши, мусбат Кумбс реакцияси, протромбин вақтини узайиши.
Аллергик реакциялар: тез-тез эмас – тери тошмаси, эшакеми; учраш тезлиги номаълум – қичишиш, эозонофилия, ангионевротик шиш, иситма, анафилактик шок.
Бошқалар: кам ҳолларда – ҳолсизлик; учраш тезлиги номаълум – кўкракда оғриқ, кучли терлаш бўлиши мумкин.