Цефкапен 100рецепт билан

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 100 мг цефкапен пивоксил гидрохлорид гидрати. ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, калций карбоксиметилцеллюлоза, гидроксипропилцеллюлоза, магний стеарати, пушти опадру 03В640003.

Тасир этувчи модда(ХПН):

цефкапен пивоксил гидрохлорид гидрат

Препаратнинг савдо номи:

Цефкапен-100

Фармакалогик гуруҳи:

антибиотиклар (цефаспоринлар гуруҳи).

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

думалоқ, бир томонида “ЙЖП”, бошқа томонида “100” гравировкаси бўлган, пушти рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

антибиотиклар (цефаспоринлар гуруҳи).

G01DD16.

Сўрилиши Ичга қабул қилинганидан кейин цефкапен пивоксил меъда-ичак йўлларидан сўрилади ва энтеразалар таъсири остида цефкапенгача гидролизланади. 100 мг препаратни овқатдан кейин ичга қабул қилиш, тахминан 2,5 соат ўтгач 1040±348 нг/мл га тенг бўлган максимал концентрацияга (Смах) эришиш билан бирга кечади. Меъда-ичак йўлларида овқатни бўлиши цефкапен пивоксилнинг сўрилишини тезлаштиради, бу оч қоринга қабул қилиш қийматлари билан солиштирганда Смах ва “концентрация-вақт” фармакокинетик эгри чизиғи остидаги майдони (АУC) кўрсатгичларини мувофиқ 50% ва 70% га оширади. Плазма оқсиллари билан боғланиши ва тақсимланиши Цефкапенни плазма оқсиллари билан боғланиши 88% ни ташкил қилади. Препарат кўп марта ва бир марта қабул қилинганидан кейин фармакокинетик кўрсаткичлари фарқ қилмаган; бу тўпланмаслигидан йўқлигидан далолат беради. Цефкапеннинг мувозанат концентрация шароитидаги тақсимланиш хажми, бир марта юборилганидан кейин ҳисобланган бу кўрсатгичдан аҳамиятли фарқ қилмайди; у деярли юборилган дозага боғлиқ эмас ва доимо 40-65 л чегараларида қолади. Метаболизми/чиқарилиши Доза ва даволаш давомийлигидан қатъий назар цефкапеннинг юборилган дозасини 18% гачаси буйраклар орқали ўзгармаган холда чиқарилади. Препаратнинг плазмадан ярим чиқарилиш даври тахминан 1,0-1,5 соатни ташкил қилади. Биокираолишликка тузатиш билан умумий клиренси тахминан соатига 25-30 л, буйрак клиренси – тахминан минутига 80-90 мл. Соғлом кўнгиллиларда нишонланган цефкапеннинг текширишлари, препаратнинг сўрилмаган қисмини ичак орқали чиқарилишини, цефкапеннинг катта улушини эса фаол бўлмаган метаболитларга айланишини кўрсатади. Цефкапен пивоксилнинг гидролизи жараёнида пивалат ҳосил бўлади, у буйраклар орқали пивалоилкарнитиннинг конъюгати кўринишида чиқарилади.

Цефкапенга сезгир микроорганизмлар чақирган қуйидаги инфекцияларни даволашда қўлланади: юқори нафас йўлларининг инфекциялари (ўткир тонзиллит, ўткир гайморит)қуйи нафас йўлларининг инфекциялари (сурункали бронхитни зўрайиши, касалхонадан ташқари пневмония)сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари (цистит, пиелонефрит, уретрит, цервицит)ўт чиқариш йўлларининг инфекциялари (холецистит, холангит), перитонит ва бошқа интраабдоминал инфекциялартери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (флегмона, терининг инфекцияланган жароҳатлари, абсцесс, фолликулит, импетиго ва фурункулёз)иммун танқислиги ҳолати фонида ривожланган инфекцион жараёнлар (масалан, фебрил нейтропения)гинекологик яллиғланиш касалликлари.оториноларингологик инфекцион касалликлар (ташқи отит, ўрта отит, синусит).

Ичга буюрилади. Таблеткаларни бутунлигича, етарли миқдордаги суюқлик билан ютиш керак, авзалроғи овқатдан кейин. Тавсия этиладиган доза инфекциянинг оғирлиги, пациентнинг дастлабки ҳолати ва инфекциянинг потенциал қўзғатувчиларига боғлиқ.

Қуйида келтирилган нохуш кўринишлари анатомо-физиологик тасниф ва учраш тез-тезлиги бўйича синаб ўтилган. Учраш  тез-тезлиги қуйдаги тарзда аниқланади: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 ва <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000 ва <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000 ва <1/1000), жуда кам ҳолларда (≤1/10000, шу жумладан холатлар). Моддалар алмашинуви ва овқатланиш томонидан: кам ҳолларда – анорекция. Нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи; кам ҳолларда – асабийлик, бош айланиши, уйқусизлик, уйқучанлик, уйқуни бузилиши. Кўриш аъзоси томонидан: жуда кам ҳолларда – фотосезувчанлик. ЛОР аъзолари томонидан: жуда кам ҳолларда – фарингит, ринит, синусит, қулоқларда жаранглаш. Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан: жуда кам ҳолларда – бронхоспазм. Меъда-ичак йўллари томонидан: жуда тез-тез – диарея; тез-тез – кўнгил айниши, қорин оғриғи, диспепсия; кам ҳолларда – қабзият, метеоризм, қусиш, оғиз бўшлиғининг кандидози, кекириш, сохтамембраноз колит, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг қуруқлиги, таъмни бузилиши; жуда кам ҳолларда – афтоз стоматит. Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: кам ҳолларда – жигар фаолиятини бузилиши. Тери ва тери ости ёғ клетчаткаси томонидан: кам ҳолларда – тошма, қичишиш, эшакеми. Таянч-ҳаракат тизими ва бириктирувчи тўқима томонидан: жуда кам ҳолларда – миалгия. Сийдик-жинсий тизими томонидан: тез-тез – кандидоз вагинит; кам ҳолларда – вагинит, оқ ажралмалар. Бошқалар: кам ҳолларда – истима, тарқалган, ёйилган оғриқ синдроми, кўп терлаш. Лаборатория кўрсатгичлари томонидан: баъзида – лейкопения, тромбоцитоз, аланинамсинотрансфераза (АЛТ) концентрациясини ошиши; кам ҳолларда – қоннинг ивиш вақтини ошиши, гипергликемия, гипокалиемия, билирубинемия, аспартатаминотрансфераза (АСТ), ишқорий фосфатаза концентрациясини ошиши, албуминурия. Бундан ташқари, эозинофилия, тромбоцитопениянинг алоҳида холлари, тромбопластин вақтини камайиши, тромбоцитопениялар, лактатдегидрогеназа (ЛДГ) концентрациясини ошиши, гипопротеинемия ва креатининнинг концентрациясини ошиши таърифланган.

Антацидлар Овқатдан кейин цефкапен пивоксили ва магний ва алюминий гидроксидини сақловчи антацидларни бирга қўллаш, цефкапеннинг Смах ва АУC ни мувофиқ 14% ва 11% га пасайтиради. Гарчи бунинг клиник аҳамияти номаълум бўлса ҳам, антацидлар ва цефкапен пивоксилини юбориш орасидаги давр 2 соатни ташкил қилиши керак. Пробенецид Пробенецид ва цефкапен пивоксилни бирга қўллаш Смах кўрсатгичини 49% ва АУC кўрсатгичини 122% га ошириб ва цефкапеннинг ярим чиқарилиш даврини 53% га ошириб, антибиотикнинг буйраклар орқали чиқарилишини пасайтиради. Н2-гистамин рецепторларининг блокаторлари Фамотидинни вена ичига ва цефкапен пивоксилини ичга бир вақтда юбориш, Смах ва АУC кўрсатгичларини мувофиқ 27% ва 22% га пасайишига олиб келади. Шундай қилиб, цефкапен пивоксили ва Н2-гистамин рецепторларининг блокаторлари бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.

Ўта юқори сезувчанлик реакцияси ривожланганида даволашни тўхтатиш, пациентга эса тегишли даволашни буюриш керак. Кенг таъсир доирасига эга бўлган бошқа антибиотикларни қўллашдаги каби, цефкапен билан даволаш резистент микрофлорани ошиқча ўсишига олиб келиши мумкин. Шу сабабли ушбу препаратни қабул қилаётган, айниқса узоқ муддатли даволаш холида, пациентларни кузатиш тавсия этилади. Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда вақти-вақти билан буйраклар фаолиятини назорат қилиш тавсия этилади. Цефалоспоринлар билан даволаш курси давомида протромбиннинг фаоллиги пасайиши мумкин. Шу сабабли хавф гуруҳи пациентларида (буйрак ёки жигар етишмовчилиги бўлган ёки олдинги антикоагулянтлар буюрилган ҳолида), протромбин вақтини назорат қилиш керак. Даволаш вақтида ва кейин диареяни ривожланиши, айниқса уни оғир, турғун характери ва қон аралашмаларини бўлиши, сохтамембраноз колит ҳақида далолат бериши мумкин. Диареянинг енгил ҳолларида фақат препаратни бекор қилиш етарли бўлади, оғирроқ ҳолларда Cлосйридиум дифиcиле га сезувчанлик намоён қилувчи антибиотиклар билан даволаш ва инфузион даволашни  буюриш кўрсатилган. Бошқа цефалоспоринлар каби, цефкапен тўғри Кумбс синамасини, мисни тикланиш тести ёрдамида, лекин фермент тести ёрдамида эмас, сийдикда глюкозани аниқлашни сохтамусбат натижаларига олиб келиши мумкин. Плазмада ёки қонда глюкозани аниқлашни феррицианид тестининг сохтаманфий натижасини юқори хавфи сабабли, цефкапен билан даволаш фонида қон ёки плазмада глюкозанинг концентрациясини аниқлаш учун пациентлар глюкозооксидаз ёки глюкозогексокиназ усулни қўллашлари тавсия этилади. Цефалоспоринлар аминоглиткозидлар ва ёки халқали диуретиклар билан қўшилганида, айниқса буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда, нефротокциклик хавфини ошиши мумкин.

Ҳомиладорлик Хомиладор аёлларда цефкапен пивоксилни қўллаш бўйича клиник маълумотлар олинмаган. Гарчи хайвонларда ўтказилган тадқиқотлар препаратнинг эмбриотоксик ёки тератоген самараларини кўрсатмаган бўлса ҳам, она учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлмаган холлардан ташқари, цефкапен пивоксилни ҳомиладорлик вақтида қўллаш мумкин эмас. Лактация даври Цефкапенни кўкрак сутига ўтиши хақида маълумотлар етарли эмас. Шунинг учун цефкапен пивоксил препарати қўлланганида эмизишни тўхтатиш керак.

Оригинал ўрамида, 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари Препаратнинг дозаси ошириб юборилганида беморда кўнгил айниши, қусиш, диарея каби симптомлар пайдо бўлиши мумкин. Даволаш Препаратнинг дозасини ошириб юборишининг клиник манзараси ривожланганида симптоматик даволашни ўтказиш кўрсатилган.

Рецепт бўйича

10 таблетка ПВХ/алюмин фолга блистерда, 10 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил.