Цефекон Н rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир суппозиторий қуйидагиларни сақлайди: таъсир этувчи моддалар: кофеин – 50 мг, напроксен – 75 мг, салициламид – 600 мг; ёрдамчи моддалар: қаттиқ ёғ (Ҳ 15, W 35 маркали Витепсол, НА 15, НАС 50 маркали суппосир) – 2,20 г вазнли суппозиторий олингунча.

Препаратнинг савдо номи:

Цефекон Н

Фармакалогик гуруҳи:

Мажмуавий оғриқни қолдирувчи восита (НЯҚП + психостимулловчи восита).

Дори шакли:

ректал суппозиторийлар

Оқ ёки сарғиш ёки кремсимон тусли оқ рангли, торпедасимон шаклли суппозиторийлар. Суппозиторийнинг кўндаланг кесимида доғлар бўлмаслиги керак, ҳаволи ўзак ёки воронкасимон чуқурлик бўлишига йўл қўйилади.

Мажмуавий оғриқни қолдирувчи восита (НЯҚП + психостимулловчи восита).

N02BA55.

енгил ва ўртача оғирликдаги оғриқ синдромида оғриқсизлантирувчи воситаси сифатида: невралгия, миалгия, ишиас, люмбаго; таянч-ҳаракат аппаратининг дегенератив-дистрофик касалликлари (остеохондроз, остеоартроз, анкилозловчи спондилит), бош ва тиш оғриғи, меньшевизм; дисменорея (оғриқли ҳайз кўриш);иситмани туширувчи восита сифатида: шамоллаш, инфекцион, яллиғланиш касалликлардаги иситма синдромида қўлланади.

Ректал буюрилади. Суппозиторий контур уяли ўрамидан чиқарилади ва ичак ўз-ўзидан ёки тозаловчи клизмадан сўнг бўшалганидан кейин тўғри ичакка 1 суппозиторийдан, кунига 1-3 марта чуқур қилиб киритилади. Пациент суппозиторийлар киритилганидан сўнг 30-40 минут давомида горизонтал ҳолатда бўлиш лозим.

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги (зўрайиш босқичида), бронхиал астманинг тўлиқ ёки нотўлиқ қўшилиши, бурун ва буруннинг ён бўшлиқларини қайталанувчи полипози ва ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа НЯҚВ ни (шу жумладан анамнездаги) ўзлаштираолмаслик, гипокоагуляция, оғир жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, артериал гипертензия, юрак-қон томир тизимининг органик касалликлари, юрак етишмовчилиги, қон касалликлари, шишлар, вестибуляр аппаратнинг патологияси, юқори қўзғалувчанлик, уйқусизлик, ёпиқ бурчакли глаукома, болалар (16 ёшгача), ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Напроксен бета-адреноблокаторларнинг гипотензив таъсирини камайтиради. Бир вақтда қўлланганида напроксен фуросемиднинг диуретик самарасини камайтириши мумкин. Напроксен фенитоин, сулфаниламидлар, метотрексатнинг токциклигини оширади. Салициламид билвосита антикоагулянтларнинг, антиагрегантлар, фибринолитикларнинг таъсирини кучайтиради. Салициламид бир вақтда қўлланганида глюкокортикостероидлар, минералокортикостероидлар, эстрогенларнинг ножўя самараларини ривожланиш хавфини кучайтиради. Салициламид миелотоксик дори воситалари билан бир вақтда қўлланганида суяк кўмигида қон ҳосил бўлишини (гемопоэз) сусайиш хавфи ошади. Кофеин юрак гликозидларининг сўрилишини тезлаштиради ва таъсирини кучайтиради, уларнинг токциклигини оширади. Кофеинни бета-адреноблокаторлар билан бирга қўллаш терапевтик самараларини ўзаро бостирилишига олиб келиши мумкин; адренергик бронхларни кенгайтирувчи дори воситалари билан – марказий нерв тизимини қўшимча рағбатлантирилишига ва бошқа аддитив токсик самараларга олиб келади.

Тўғри ичакда қичишиш ёки нохушлик ҳисси пайдо бўлганида препаратни қўллашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Цефекон® Н препаратининг дозасини ошириб юбориш ҳоллари ҳақида хабар берилмаган.

Рецепциз

Ректал суппозиторийлар. 5 суппозиторийдан контур уяли ўрамда. Икки контур уяли ўрам препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

2 йил. Яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.