Цефамедрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Цефамед 0,5 г 1 флакон қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: цефтриаксон (цефтриаксон натрий шаклида) – 0,5 г; эритувчи (эритувчи билан мажмуада ишлаб чиқариладиган шакли учун): 1% ли лидокаин гидрохлориди эритмаси 2 мл. Цефамед 1,0 г 1 флакон қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: цефтриаксон (цефтриаксон натрий шаклида) – 1,0 г; эритувчи (эритувчи билан мажмуада ишлаб чиқариладиган шакли учун): 1% ли лидокаин гидрохлориди эритмаси 3,5 мл.

Тасир этувчи модда(ХПН):

цефтриаксон

Препаратнинг савдо номи:

Цефамед

Фармакалогик гуруҳи:

тизимли таъсир қилувчи антибактериал препаратлар, учинчи авлод цефалоспоринлар.

Дори шакли:

инекция учун эритма тайёрлаш учун кукун.

оқ ёки сарғиш рангли бироз гигроскопик кристалл кукун.

тизимли таъсир қилувчи антибактериал препаратлар, учинчи авлод цефалоспоринлар.

J01DD04

Сўрилиши Мушак ичига юбориш Мушак ичига юборилганидан сўнг цефтриаксоннинг плазмадаги ўртача максимал концентрацияси, эквивалент дозаси вена ичига юборилгандан кейин кузатиладиган концентрациясига нисбатан тахминан икки марта кам бўлади. 1 г бир марталик дозаси мушак ичига юборилгандан сўнг плазмада максимал концентрацияси тахминан 81 мг/л ни ташкил этади ва юборилгандан сўнг 2-3 соатдан кейин эришилади. Мушак ичига юборилгандан сўнг “плазмадаги концентрацияси – вақт” эгри чизиғи остидаги майдони эквивалент дозаси вена ичига юборилгандан кейин кузатиладиган эгри чизиғи остидаги майдонига эквивалент бўлади. Вена ичига юбориш 500 мг ва 1 г цефтриаксон вена ичига болюс ҳолида юборилгандан сўнг цефтриаксоннинг плазмадаги ўртача концентрацияси мувофиқ равишда тахминан 120 мг/л ва 200 мг/л ни ташкил этган. 500 мг, 1 г ва 2 г цефтриаксон вена ичига инфузия қилинганидан сўнг цефтриаксоннинг плазмадаги даражаси мувофиқ равишда тахминан 80 мг/л, 150 мг/л ва 250 мг/л ни ташкил этган. Тақсимланиши Цефтриаксоннинг тақсимланиш ҳажми 7-12 л ни ташкил этади. Кўпчилик мувофиқ патогенлар учун минимал ингибиция қилувчи концентрация (МИК) дан аҳамиятли даражадаги юқори концентрациялари тўқималарда, шу жумладан ўпка, юрак, ўт чиқариш йўллари/жигар, муртаксимон безлар, ўрта қулоқ ва буруннинг шиллиқ қавати, суяклар, шунингдек орқа мия, плевра, простата бези ва синовиал суюқликларда аниқланади. Такроран юборилганида плазмада ўртача чўққи концентрацияси (Cмах) 8-15% га ошиши кузатилади, турғун ҳолатга кўпчилик ҳолларда юбориш йўлига қараб 48-72 соат давомида эришилади. Айрим тўқималарга кириши Цефтриаксон бош мия пардасидан ўтади. Бош мия пардаси яллиғланганида цефтриаксонни кириши максимал даражага етади. Бактериал менингит бўлган пациентларнинг орқа мия суюқлигида цефтриаксоннинг ўртача чўққи концентрациясини плазмадаги даражаси бош мия пардаси яллиғланмаган пациентларнинг плазмадаги даражаси 2% га нисбатан ҳатто 25% гача қийматни ташкил этади. Орқа мия суюқлигида цефтриаксоннинг чўққи концентрациясига вена ичига юборилгандан сўнг тахминан 4-6 соатдан кейин эришилади. Цефтриаксон йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сути билан жуда кичик концентрацияларда ажралиб чиқади. Оқсиллар билан боғланиши Цефтриаксон албумин билан қайтмас боғланади. Плазма оқсиллари билан боғланиши плазмадаги концентрациялари 100 мг/л дан кам бўлганида тахминан 95% ни ташкил этади. Оқсиллар билан боғланиши тўйиниш даражасига эга ва концентрацияси ошиб борганида боғланган цефтриаксонннинг қисми пасаяди (плазмадаги концентрацияси     300 мг/л бўлганида 85% гача бўлади). Биотрансформацияси Цетриаксон тизимли равишда метаболизмга учрамайди, аммо овқат ҳазм қилиш йўлларининг микрофлораси ёрдамида нофаол метаболитларга айланади. Чиқарилиши Умумий цетриаксоннинг (боғланган ва боғланмаган) плазма клиренси минутига 10-22 мл ни ташкил этади. Буйрак клиренси минутига 5-12 мл ни ташкил этади. Цефтриаксоннинг 50-60% сийдик билан ўзгармаган ҳолда, энг аввало калавалар февральацияси орқали, айни вақтда 40-50% эса сафро билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Катталарда умумий цефтриаксоннинг ярим чиқарилиш даври тахминан 8 соатни ташкил этади. Жигар ва буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар Буйрак ёки жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда, ҳатто буйрак фаолиятини оғир даражадаги бузилиши бўлган пациентларда ҳам ярим чиқарилиш даврини бироз узайиши билан (икки мартадан кам) бирга фақат минимал даражада ўзгаради. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлганида ярим чиқарилиш даврини нисбатан бироз узайиши умумий цефтриаксоннинг плазма оқсиллари билан боғланишини пасайиши ва буйракдан ташқари клиренсини мувофиқ равишда ошиши оқибатида буйракдан ташқари клиренсини компенсатор ошиши билан тушунтирилади. Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда цефтриаксоннинг ярим чиқарилиш даври буйрак клиренсини компенсатор равишда ошиши оқибатида узайиши кузатилмайди. Бу шунингдек плазмадаги цефтриаксоннинг эркин фракциясини ошиши билан ҳам боғлиқ, бу умумий дори воситасининг клиренсини парадоксал ошишида тақсимланиш ҳажмини ошиши билан бир вақтда умумий клиренсини ошишида муҳим рицарь ўйнайди. Кекса ёшдаги пациентлар 75 ёшдан ошган кекса ёшдаги пациентларда ўртача ярим чиқарилиш даври одатда катта ёшдаги пациентлардагига нисбатан икки ёки уч марта юқори бўлади. Болалар Янги туғилган чақалоқларда цефтриаксоннинг ярим чиқарилиш даври узоқроқ давом этади. Туғилгандан бошлаб ҳаётининг 14 кунигача эркин цефтриаксоннинг даражаси калавалар февральациясини пастлиги ва протеинлар билан боғланишини ўзгарганлиги каби омилларни бўлиши ҳисобига ошган бўлиши мумкин. Болаларда ярим чиарилиш даври янги туғилган чақалоқлар. Катталардагига нисбатан қисқароқ бўлади. Янги туғилган чаалоқлар, гўдаклар ва болаларда цефтриаксоннинг плазма клиренси ва тақсимланиш ҳажми катталардагига нисбатан юқорию Пропорционаллиги/тескари пропорционаллиги Цефтриаксоннинг фармакокинетикаси пропорционал эмас ва ярим чиқарилиш давридан ташқари, барча асосий фармакокинетик кўрсаткичлари умумий дори воситасининг концентрациясига асосланиб, дозага боғлиқ ҳисобланади, дозани ошишига пропорционаллигига нисбатан камроқ ошади. Тескари пропорционаллиги плазма оқсиллари билан тўйинишига боғлиқ, ва шундай қилиб, плазмадаги умумий цефтриаксонга нисбатан кузатилади, аммо эркин (боғланмаган) цефтриаксонга нисбатан кузатилмайди. Фармакокинетика/фармакодинамикани ўзаро боғлиқлиги Бошқа бета-лактамларга нисбатан бўлгани каби, ин виво шароитларида препаратнинг самарадорлиги учун энг яхши ўзаро боғлиқлигини намойиш этувчи фармакокинетик – фармакодинамик кўрсаткичи дозалари орасидаги интервални фоизларда акс этувчи нисбати бўлиб, боғланмаган цефтриаксоннинг концентрацияси микроорганизмларнинг мақсадли индивидуал турларига нисбатан цефтриаксоннинг МИКдан юқори бўлиб қолади (яъни %Т > МИК).

Цефамед катталар ва болаларда, шу жумладан муддатида туғилган чақалоқларда (туғилгандан бошлаб) қуйидаги инфекцияларни даволаш учун кўрсатилган: бактериал менингит;касалхонадан ташқари пневмония;гильза пневмония;ўткир ўрта қулоқ отити;қорин бўшлиғи инфекциялари;сийдик чиқариш йўлларининг асоратланган инфекциялари (шу жумладан пиелонефрит);суяклар ва бўғимларнинг инфекциялари;тери ва юмшоқ тўқималарнинг асоратланган инфекциялари;гонорея;сифилис;бактериал эндокардит. Цефамед қуйидаги ҳолатларда қўлланиши мумкин: катталарда ўпканинг сурункали обструктив касаллигини зўрайишини даволаш учун;катталар ва болаларда, шу жумладан янги туғилган чақалоқларда ҳаётининг 15-кунидан бошлаб, диссеминацияланган Лайм-боррелиози (эрта (ИИ босқич ва кечки (ИИИ) босқич) ни даволаш учун;операция ўтказилган соҳада инфекцияни операциядан олдинги профилактикаси учун;бактериал инфекцияга шубҳа қилиниши билан кечувчи иситмада нейтропенияси бўлган пациентларни даволаш учун;юқорида кўрсатилган инфекциялардан бирортаси томонидан чақирилган деб тахмин қилинган ёки чақирилган бактериемияси бўлган пациентларни даволаш учун қўлланади. Агар касалликни чақирган патоген микроорганизмларнинг тури препаратнинг таъсир доирасига кирмаса, Цефамед препаратини бошқа антибактериал воситалар билан панель равишда қўллаш керак.

Цефамед мушак ичига ва вена ичига оқим билан ёки томчилаб юборилади. Мушак ичига юбориш Цефамед препарати мушак ичига инекция ҳолида чуқур юборилиши мумкин. Мушак ичига юбориладиган инекцияларни думбанинг катта мушагига бир соҳага кўпи билан 1 г юборилиши мумкин. Эритувчи сифатида лидокаин ишлитилганлиги туфайли, тайёрланган эритмани вена ичига юбориш мумкин эмас. Вена ичига юбориш Цефамед препарати вена ичига инфузия ҳолида камида 30 минут давомида (мақсадга мувофиқ усул) ёки вена ичига секин инекция ҳолида 5 минут давомида юборилиши мумкин. Вена ичига бўлиб-бўлиб юбориладиган инекцияни 5 минут давомида юбориш керак, йирик веналарга юборган афзал. Гўдаклар ва 12 ёшгача бўлган болаларга вена ичига юбориладиган 50 мг/кг ёки ундан ортиқ дозаларни инфузия ҳолида юбориш керак. Янги туғилган чақалоқларда препаратнинг вена ичига юбориладиган дозалари билирубинли энцефалопатиянинг потенциал ривожланиш ҳавфини пасайтириш учун 60 минут давомида юборилиши керак. Вена ичига юбориш имкони бўлмаганида ёки тўғри келмаганида мушак ичига юбориш усулини кўриб чиқиш керак. 2 г дан ортиқ дозалари вена ичига юбориш усули билан юборилади. Янги туғилган чақалоқларга калций препаратлари ёки таркибида калций сақловчи эритмаларни юбориш зарурати бўлганида, ўпкада ва буйракларда цефтриаксон калций чўкмасини ҳосил бўлиш ҳавфи борлиги туфайли, цефтриаксонни янги туғилган чақалоқларга (≤ 28 кунлик) қўллаш мумкин эмас. Чўкма ҳосил бўлиш ҳавфи борлиги туфайли, цефтриаксонни эритиш учун таркибида калций сақловчи препаратлар (Рингер эритмаси, Хартман эритмаси) ни ишлатиш мумкин эмас. Шунингдек цефтриаксоннинг калцийли тузи чўкмасини ҳосил бўлиши препаратни таркибида калций сақловчи эритмалар билан вена ичига юбориш учун битта инфузион тизимда аралаштирилганда ҳам юз бериши мумкин. Шунинг учун цефтриаксон ва таркибида калций сақловчи эритмаларни аралаштириш ёки бир вақтда юбориш мумкин эмас. Жарроҳлик инфекциясини операциядан олдинги профилактикаси учун цефтриаксонни операция бошланишидан 30-90 минут олдин юбориш керак.

Нохуш реакцияларнинг учраш тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари бўйича аниқланган: жуда тез-тез (≥ 1/10); тез-тез (≥ 1/100, аммо <1/10); тез-тез эмас (≥ 1/1000, аммо < 1/100); кам ҳолларда (≥ 1/10000, аммо < 1/1000); жуда кам ҳолларда (< 1/10000); учраш тезлиги номаълум (маълумотлар етарли бўлмаганлиги сабабли, учраш тезлигини аниқлаш мумкин эмас). Инфекцион ва паразитар касалликлар: тез-тез эмас – замбуруғли генитал инфекция; кам ҳолларда – сохта мембраноз колит; учраш тезлиги номаълум – суперинфекция. Қон ва лимфа тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар: тез-тез – эозинофилия, лейкопения, тромбоцитопения; тез-тез эмас – гранулоцитопения, анемия, коагулопатия; учраш тезлиги номаълум – гемолитик анемия, агранулоцитоз. Иммун тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар: учраш тезлиги номаълум – анафилактик шок, анафилактик реакция, анафилактоид реакция, ўта юқори сезувчанлик. Нерв тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар: тез-тез эмас – бош оғриғи, бош айланиши; учраш тезлиги номаълум – тиришишлар. Эшитиш ва мувозанат аъзолари томонидан кузатиладиган бузилишлар: учраш тезлиги номаълум – вертиго. Нафас йўллари, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи томонидан кузатиладиган бузилишлар: кам ҳолларда – бронхоспазм. Меъда-ичак йўллари томонидан кузатиладиган бузилишлар: тез-тез – диарея, ич кетиши; тез-тез эмас – кўнгил айниши, қусиш; учраш тезлиги номаълум – панкреатит, стоматит, глоссит. Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан кузатиладиган бузилишлар: тез-тез – жигар ферментларининг даражасини ошиши; учраш тезлиги номаълум – ўт қопида чўкмани ҳосил бўлиши, билирубинли энцефалопатия. Тери ва тери ости тўқимаси томонидан кузатиладиган бузилишлар: тез-тез – тошма; тез-тез эмас – қичишиш; кам ҳолларда – эшакеми; учраш тезлиги номаълум – Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, кўп шаклли эритема, ўткир тарқоқ экзентематоз пустулез. Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан кузатиладиган бузилишлар: кам ҳолларда – гематурия, глюкозурия; учраш тезлиги номаълум – олигурия, буйракда чўкмаларни ҳосил бўлиши (қайтувчан). Умумий бузилишлар ва юборилган жойдаги бузилишлар: тез-тез эмас – флебит, инекция жойида оғриқ, пирекция; кам ҳолларда – шиш, эт увишиши. Лаборатор ва инструментал маълумотлар: тез-тез эмас – қонда креатининнинг даражасини ошиши; учраш тезлиги номаълум – Кумбс синамасини сохта мусбат натижаси, галактоземияни аниқлаш синамасини сохта мусбат натижаси, глюкозани аниқлаш учун ўтказиладиган нофермент таҳлилларни сохта мусбат натижалари бўлиши мумкин.

цефтриаксонга, бошқа цефалоспоринларга ёки ёрдамчи моддалардан бирортасига ўта юқори сезувчанлик;анамнезида бошқа ҳар қандай бета-лактам антибактериал воситаларга (пенициллинлар, монобактамлар ва карбапенемларга) оғир даражадаги ўта юқори сезувчанлик (масалан, анафилактик реакция) да қўллаш мумкин эмас; Цефтриаксонни қўллаш мумкин эмас: 41 ҳафталиккача (гестацион ёши + хронологик ёши) бўлган чала туғилган чақалоқларга*. Муддатида туғилган янги туғилган (28 кунликкача) чақалоқларга қуйидаги ҳолатларда: гипербилирубинемия, сариқлик ёки с гипоалбуминемия ёки ацидоз бўлган чақалоқларга, чунки бундай ҳолатларда билирубинни боғланиши издан чиқади*;цефтриаксонни калций тузлари билан чўкма ҳосил қилиш ҳавфи борлиги сабабликалций ёки таркибида калций сақловчи препаратларни вена ичига юбориш зарурати бўлганида (ёки кутилаётганда). * Ин витро шароитларида ўтказилган тадқиқотлар, цефтриаксон билирубинни албумин билан боғланган жойидан сиқиб чиқариши мумкин, бу бундай пациентларда билирубинли энцефалопатияни потенциал ривожланиш ҳавфига олиб келиши мумкинлигини кўрсатди. Эритувчи сифатида лидокаин эритмаси ёрдамида эритилган цефтриаксонни мушак ичига юборишдан олдин лидокаинни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларни истисно қилиш керак. Лидокаин ёрдамида эритилган цефтриаксоннинг эритмаларини вена ичига юбориш мумкин эмас.

Рингер эритмаси ёки Хартман эритмаси каби таркибида калций сақловчи эритмаларни, чўкма ҳосил бўлиши мумкинлиги туфайли, Цефамед препаратини қайта суспензия ҳосил қилиш учун қўллаш ёки вена ичига юбориш учун қайта суспензия ҳосил қилинган флаконларни қўшимча суюлтириш учун қўллаш мумкин эмас. Цефтриаксон, таркибида калций сақловчи эритмалар билан вена ичига юбориш учун айнан бир тизимда аралаштирилганда ҳам цефтриаксон калций чўкма кўринишида ҳосил бўлиши мумкин. Цефтриаксонни таркибида калций сақловчи вена ичига юбориладиган эритмалар билан бир вақтда қўллаш, шу жумладан Й-тизим орқали парентерал озиқлантириш каби узлуксиз калций сақловчи инфузияларни ўтказиш мумкин эмас. Бироқ янги туғилган чақалоқлардан ташқари, пациентларга цефтриаксон ва калций сақловчи эритмаларни бирин-кетин, инфузиялар ўтказиладиган вақт оралиғида эритмалар юбориладиган инфузион тизимларни яхшилаб ювиб, кейин юбориш мумкин. Ин витро шароитларида катталар иштирокида ва киндик қонидан олинган неонатал плазма ёрдамида ўтказилган тадқиқотлар, янги туғилган чақалоқларда цефтриаксон калций чўкмасини пайдо бўлиш ҳавфи юқорилигини кўрсатди. Ичга қабул қилиш учун антикоагулянтлар билан бир вақтда қўллаш К антивитаминларнинг самарасини ва қон кетиш вақтини ошириши мумкин. Цефтриаксон билан даволаниш вақтида ва даволангандан кейин Халқаро нормаллаштирилган нисбат (ХНН) назорат қилиш ва К антивитаминларнинг дозаларига мувофиқ равишда тузатиш киритиш тавсия этилади. Цефалоспоринлар қўлланганида буйракларда аминогликозидларнинг токциклигини потенциал ошишига нисбатан тескари маълумотлар мавжуд. Клиника амалиётида буйдай ҳолатларда аминогликозидларнинг даражасини (ва буйрак фаолиятини) тавсия этилган назоратига қатъий риоя қилиш керак. Ин витро шароитларида хлорамфеникол ва цефтриаксонни бирга қўллашда антагонист самаралари кузатилади. Ушбу тадқиқот натижасининг клиник аҳамияти маълум эмас. Цефтриаксон ва ичга қабул қилиш учун таркибида калций сақловчи маҳсулотлар ўртасида ўзаро таъсири ёки мушак ичига юбориш учун цефтриаксон ва таркибида калций сақловчи маҳсулотлар (вена ичига юбориш учун ёки ичга қабул қилиш учун) ўртасида ўзаро таъсири юзасидан ҳеч қандай тадқиқотлар ўтказилмаган. Цефтриаксон билан даволанган пациентларда Кумбс синамаси сохта мусбат натижаларни кўрсатиши мумкин. Цефтриаксон, бошқа антибиотиклар каби, галактоземияни аниқлаш учун синамаларнинг натижаларини сохта мусбат бўлишига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, сийдикда глюкозани аниқлаш учун ноферментатив усуллар сохта мусбат натижаларни бериши мумкин, шунинг учун цефтриаксон билан даволаниш фонида сийдикда глюкозанинг даражасини аниқлашни ферментатив усул билан ўтказиш керак. Цефтриаксоннинг катта дозалари ва кучли диуретиклар (масалан, фуросемид) панель қўлланганидан сўнг буйрак фаолиятини ёмонлашиши кузатилмаган. Пробенецидни бир вақтда қўллаш организмдан цефтриаксонни чиқарилишига олиб келмайди.

Ўта юқори сезувчанлик реакциялари Бета-лактам антибактериал воситаларига нисбатан бўлгани каби, жиддий, ва баъзан ўлимга олиб келувчи ўта юқори сезувчанлик реакциялари юзасидан хабар берилган. Оғир даражадаги ўта юқори сезувчанлик реакциялари юз берганида цефтриаксон билан даволашни зудлик билан тўхтатиш ва мувофиқ шошилинч чораларни кўриш керак. Даволашни бошлашдан олдин пациентнинг анамнезида цефтриаксонга, бошқа цефалоспоринлар ёки ҳар қандай бошқа бета-лактам моддага ўта юқори сезувчанлик реакцияси борлигини аниқлаш керак. Агар цефтриаксон, анамнезида бошқа бета-лактам моддаларга оғир бўлмаган юқори сезувчанлик ҳолати кузатилган пациентларга буюрилса, эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Терида оғир даражадаги ножўя реакциялар (Стивенс-Джонсон синдроми ёки Лаелл синдроми/токсик эпидермал некролиз) ривожланганлиги юзасидан хабар берилган, бироқ ушбу ҳолатларни учраш тезлиги аниқланмаган. Калций сақловчи маҳсулотлар билан ўзаро таъсири Чала туғилган чақалоқлар ва 1 ойликкача бўлган муддатига етиб туғилган чақалоқларнинг ўпкаси ва буйракларида цефтриаксон калций чўкмалари пайдо бўлиши туфайли, ўлимга олиб келган реакцияларни ривожланиш ҳолатлари таърифланган. Улардан камида биттасида цефтриаксон ва калций турли вақтларда ва турли тизимлар ёрдамида юборилган. Мавжуд бўлган илмий тадқиқотларда пациентларнинг қон-томирлари ичида чўкмалар ҳосил бўлишини тасдиқланган ҳолатлари қайд этилмаган, цефтриаксон ва калций сақловчи эритмалар, шунингдек ҳар қандай бошқа калций сақловчи маҳсулотлар қўлланган янги туғилган чақалоқларга тааллуқли ҳолатлар бундан мустасно. Ин витро шароитларида ўтказилган тадқиқотлар янги туғилган чақалоқларда цефтриаксонни чўкиш ҳавфи бошқа ёшдаги гуруҳларга нисбатан юқори эканлигини кўрсатди. Цефтриаксон турли ёшдаги пациентларга қўлланганида, ҳатто турли инфузион тизимлар ишлатилганида ёки турли веналарга инфузия қилинганида ҳам вена ичига юбориш учун таркибида калций сақловчи исталган эритмалар билан аралаштириш ёки бир вақтда қўллаш мумкин эмас. Бироқ 28-кунликдан ошган пациентлар учун цефтриаксон ва калций сақловчи эритмаларни, чўкма ҳосил бўлишини олдини олиш мақсадида, бирин-кетин, турли соҳалар учун инфузион тизимлардан фойдаланиб, инфузион тизимларни ўзгартириб ёки инфузияларни ўтказиш ўртасидаги даврда инфузион тизимларни физиологик тузли эритма билан яхшилаб ювиб юбориш мумкин. Тўлиқ парентерал озиқлантириш учун калций сақловчи эритмалар ёрдамида узлуксиз инфузия ўтказиш эҳтиёжи бўлган пациентларга соғлиқни сақлаш ходимлари чўкма ҳосил қилиш ҳавфи бўлмаган муқобил антибактериал дори воситаларни қўллаш хақидаги масалани кўриб чиқишлари мумкин. Агар узлуксиз озиқлантириш эҳтиёжи бўлган пациентларга цефтриаксонни қўллаш зарур бўлса, тўлиқ парентерал озиқлантириш учун эритмалар ва цефтриаксонни бир вақтда қўллаш мумкин, бироқ турли инфузион тизимлар ёрдамида ва турли соҳаларга юбориш керак. Цефтриаксонни инфузия қилиш вақтида ва эритмаларни инфузиялари ўртасидаги танаффусларда инфузион тизимларни ювиш вақтида тўлиқ парентерал озиқлантириш учун қўлланадиган инфузияни тўхтатиш варианти ҳам бўлиши мумкин. Болаларда қўлланиши “Қўллаш усули ва дозалари” бўлимида янги туғилган чақалоқлар, гўдаклар ва болалар учун препаратнинг самарали ва ҳавфсиз дозалари аниқланган. Тадқиқотлар, бошқа айрим цефалоспоринлар каби, цефтриаксон ҳам билирубинни зардоб албуминидан сиқиб чиқариши мумкинлигини кўрсатди. Цефамед препаратини чала туғилган чақалоқлар ва муддатида туғилган билирубинли энцефалопатияни ривожланиш ҳавфи бўлган чақалоқларга қўллаш мумкн эмас. Иммунитетга боғлиқ бўлган гемолитик анемия Иммунитетга боғлиқ бўлган гемолитик анемия цефалоспоринлар синфига мансуб бўлган антибактериал препаратлар қўлланган пациентларда кузатилган. Цефтриаксон билан даволаниш вақтида катталар ва болаларда оғир даражадаги гемолитик анемия, шу жумладан ўлимга олиб келган ҳолатлар кузатилган. Агар пациентда цефтриаксонни қўллаш туфайли анемия ривожланса, пациентни цефалоспоринлар билан боғлиқ бўлган анемия борлигига текшириш керак, цефтриаксонни қабул қилишни эса этиологияси аниқланмагунича тўхтатиш керак. Узоқ муддат даволаш Узоқ муддат даволаш вақтида тўлиқ қон таҳлилини тенг вақтлар оралиғида бажариш керак. Колит/сезгир бўлмаган микроорганизмларни ҳаддан ташқари ўсиб кетиши Деярли барча антибактериал воситалар, шу жумладан цефтриаксонни қўллаш вақтида антибактериал воситаларни қўллаш билан боғлиқ бўлган колит, ва оғирлиги бўйича енгил даражадан ҳаётга ҳавф туғдирувчи даражагача ўзгариб туриши мумкин бўлган псевдоколит юзасидан хабар берилган. Шунинг учун цефтриаксонни қўллаш вақтида ёки қўлланганидан сўнг диарея билан мурожаат қилган беморларни даволашда ушбу ташхисни инобатга олиш муҳимдир. Цефтриаксон билан даволашни тўхтатиш ва Cлостридиум диффиcиле билан махсус даволаш ўтказиш кераклигини кўриб чиқиш керак. Ичак ҳаракатини ингибиция қиладиган дори воситаларини қўллаш мумкин эмас. Бошқа антибактериал воситалар билан бўлгани каби, сезгир бўлмаган микроорганизмлар билан суперинфекция пайдо бўлиши мумкин. Оғир даражадаги буйрак ва жигар етишмовчилиги Оғир даражадаги буйрак ва жигар етишмовчилигида препаратнинг ҳавфсизлиги ва самарадорлигини клиник назорат қилиш тавсия этилади. Серологик текширишларни ўтказишда кузатиладиган бузилишлар Кумбс синамаси ўтказилганида силжишлар пайдо бўлиши мумкин, чунки цефтриаксон текширув натижаларини сохта мусбат натижаларга олиб келиши мумкин. Шунингдек цефтриаксон галактоземияни аниқлаш синамасини сохта мусбат натижаларига олиб келиши мумкин. Сийдикда глюкозани аниқлашнинг ноферментатив усуллари сохта мусбат натижаларга олиб келиши мумкин. Цефамед препарати билан даволаниш вақтида сийдикдаги глюкозани аниқлашни ферментатив усулда бажариш керак. Цефтриаксон қонда глюкозани назорат қилишни айрим тизимлари қўлланганида олинган глюкозанинг қийматларини пасайтириши мумкин. Ҳар бир тизим учун илтимос, қўллаш бўйича йўриқномасига мурожаат қилинг. Зарурат бўлганида муқобил текшириш усулларидан фойдаланиш керак. Натрий Цефамед препаратининг ҳар бир грамми 3,6 ммол натрий сақлайди, натрийни истеъмоли назорат қилинган парҳезга риоя қилувчи пациентларни даволашда буни эътиборга олиш керак. Антибактериал спектр Цефтриаксон чекланган антибактериал фаоллик доирасига эга ва касалликнинг қўзғатувчиси тасдиқланган ҳолатлардан ташқари, айрим инфекция турларини даволаш учун цефтриаксон ягона модда сифатида ишлатилиши мумкин эмас. Полимикроб инфекцияларда, касалликни чақирувчи тахмин қилинган қўзғатувчилар цефтриаксонга чидамли организмлардан иборат бўлганида, қўшимча антибиотикни буюриш заруратини кўриб чиқиш керак.

Цефтриаксон йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Ҳомиладор аёлларда цефтриаксонни қўллаш юзасидан чекланган маълумотлар бор. Ҳайвонларда ўтказилган тдқиқотлар, эмбрионал/фетал, перинатал ва постнатал ривожланишга нисбатан бевосита ёки билвосита зарарли таъсир қилишини кўрсатмади. Ҳомиладорлик вақтида (хусусан ҳомиладорликни И уч ойлигида) Цефамед препаратини, она учун даволашдан кутилган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин. Лактация даврида препаратни қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш керак, чунки цефтриаксон кўкрак сути билан ажралиб чиқади. Шунингдек диарея ва шиллиқ қаватларни замбуруғли инфекциялари ривожланиши мумкин.

15-25°С ҳароратда сақлансин. Тайёрланган эритма суюлтирилгандан сўнг дарҳол ишлатилсин.

Цефамед препаратининг дозаси ошириб юборилганида кўнгил айниши, қусиш ва диарея ривожланиши мумкин. Цефтриаксон гемодиализ ёки перитонеал диализ ёрдамида организмдан чиқарилмайди. Специфик антидоти мавжуд эмас. Дозани ошириб юборилиши симптоматик даволанади.

Рецепт бўйича

Цефамед 0,5 г ёки 1,0 г №1 эритувчи комплектда Инекция учун эритма тайёрлаш учун кукун 0,5 г ёки 1,0 г дан флаконда эритувчили ампула (2 мл ёки 3,5 мл 1% ли лидокаин гидрохлориди эритмаси) билан мажмуада. 1 флакон ва 1 ампула қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга ажратилган картон қутига жойланган. Цефамед 0,5 г ёки 1,0 г №10 Инекция учун эритма тайёрлаш учун кукун 0,5 г ёки 1,0 г дан флаконда. 5 флакон контур уяли ўрамда. 2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил.