Ўта таъсирчанлик реакцияси Бошқа β-лактам антибиотикларни қўллашда бўлгани каби ўта таъсирчанликнинг оғир реакциялари, шу жумладан ўлим билан якунланган реакциялари қайд этилган.
Ўта таъсирчанликнинг оғир реакциялари ривожланишида цефтриаксон терапиясини зудлик билан тўхтатиш ва тегишли даволаш тадбирларини ўтказиш лозим.
Цефтриаксон терапиясини бошлашдан олдин беморда цефтриаксон, цефалоспоринларга ёки бошқа б-лактамли антибиотиклар (пенициллинлар, монобактамалар ва карбапенемалар)га нисбатан ўта таъсирчанлик кузатилгани ёки йўқлигини аниқлаш керак.
Анамездаги бошқа б-лактамли антибиотиклар (пенициллинлар, монобактамалар ва карбапенемалар)га нисбатан ўта таъсирчанликнинг оғир бўлмаган реакциялари кузатилган беморларга цефтриаксон қўллашда эҳтиёткор бўлиш зарур.
Натрия миқдори 1 грамм цефтриаксон препаратида 42,27 мг натрий бор.
Натрий миқдори назорат остида парҳезга риоя қилувчи беморлар ушбу ҳолатга алоҳида эътибор қаратишлари лозим.
Гемолитик анемия Цефтриаксон препарати билан даволашда, бошқа цефалоспоринлар қўлланилганда кузатилгани каби, аутоиммун гемолитик анемия ривожланиши мумкин.
Катталар ва болаларда гемолитик анемиянинг оғир, ҳаттоки, ўлим билан якунланган шакллари қайд этилган.
Цефтриаксон препарати билан даволанаётган беморда анемия ривожланишида цефалоспорин-ассоцияланган анемия ташхисини истисно қилиб бўлмайди ва сабаблари аниқлангунича даволашни тўхтатиб туриш талаб этилади.
Cлостридиум диффиcиле туфайли юзага келган диарея Цефтриаксон препарати билан даволашда, аксарият антибактериал препаратларни қўллашда бўлгани каби, Cлостридиум диффиcиле (C.
диффиcиле) туфайли юзага келган диарея кузатилган.
Диарея турлича, яъни енгил ва, ҳаттоки, ўлим билан якунланувчи колит кўринишида бўлиши мумкин.
Антибактериал препаратлар билан даволашда йўғон ичакнинг нормал микрофлораси бузилиши кузатилади, бу эса C. Диффиcиле ўсишини рағбатлантиради.
C. Диффиcиле, ўз навбатида, C. Диффиcиле туфайли ҳосил бўлган диарея патогенози омиллари ҳисобланган А ва В токсинларини ҳосил қилади.
С. диффиcиле штаммлари, антимикроб терапиясига нисбатан барқарор бўлгани сабабли, оғир асоратли ва ўлимга сабаб бўладиган инфекцияларни қўзғатувчиси ҳисобланади.
Даволаш эса, ўз навбатида, колектомияни талаб қилиши мумкин.
Диарея билан оғриган барча беморларда антибиотикотерапиядан кейин C. Диффиcиле туфайли ҳосил бўлган диареянинг ривожланиш эҳтимоли мавжуд эканини ёдда тутиш зарур.
Анамнезни пухта йиғиш талаб этилади, сабаби, антибиотикотерапиядан кейин 2 ой ўтиб ҳам C. Диффиcиле туфайли ҳосил бўлган диарея ривожланиши кузатилган.
Диффиcиле туфайли ҳосил бўлган диарея мавжудлиги гумон қилинса ёки тасдиқланса, C.
Диффиcилега йўналтирилмаган жорий терапия бекор қилиниши мумкин.
Клиник кўрсаткичларга мувофиқ суюқлик ва электролитлар, оқсилларни киритиш, C.
Диффиcиле га нисбатан антибиотикотерапия, жарроҳлик амалиёти каби тегишли даволаш усуллари белгиланади.
Ичак перисталтикасини тормозловчи препаратларни қўллашга йўл қўйилмайди.
Суперинфекцилар Бошқа антибактериал препаратлар билан даволашда бўлгани каби суперинфекциялар ривожланиши кузатилиши мумкин.
Протромбин вақтининг ўзгариши Цефтриаксон қабул қилаётган беморларда жуда кам ҳолатларда протромбин вақтининг ўзгариши тавсифланган.
Витамин К етишмовчилиги (синтез бузилиши, овқатланиш режимининг бузилиши) мавжуд бўлган беморларга терапия давомида протромбин вақтини назорат қилиш ва протромбин вақти кўпайганида терапия бошланишидан олдин ва терапия давомида витамин К (ҳафтасига 10 мг) қабул қилиш белгиланиши мумкин.
Цефтриаксондаги калций тузи преципитатларининг ҳосил бўлиши Янги туғилган чақалоқларнинг ўпка ва буйракларида цефтриаксон-калций преципитатлар йиғилиши оқибатида оғир реакциялар рўй бергани, айрим ҳолларда эса, ўлим билан якунланган ҳолатлар қайд этилган.
Каттароқ ёш гуруҳларига мансуб беморларда ҳам цефтриаксон ва венага киритиладиган калцийли эритмаларнинг ўзаро таъсири назарий жиҳатдан бўлиши мумкин, шунинг учун цефтриаксон таркибида калций бўлган эритмалар билан аралаштирилмаслиги (шу жумладан парентерал озиқлантириш учун ҳам), шунингдек бир вақтнинг ўзида киритилмаслиги, жумладан турли участкалардаги инфузиялар учун алоҳида киритиш йўллари орқали ҳам киритилмаслиги лозим.
Цефтриаксон ярим чиқарилишининг 5 та даври бўйича ҳисоб-китоблар асосида цефтриаксон ва калцийли эритмалар киритилиши орасидаги интервал 48 соатдан кам бўлмаслиги керак.
Цефтриаксон ва перорал қабул қилишга мўлжалланган калцийли препаратларнинг ўзаро таъсири бўйича, шунингдек мушак ичига киритиладиган цефтриаксон ва калцийли препаратлар (вена ичига юборилиши ва перорал қабул қилишга мўлжалланган) ўртасидаги ўзаро таъсир бўйича маълумотлар йўқ.
Цефтриаксон тавсия этилган стандарт дозалардан (суткасига 1 грамм ва ундан кўпроқ) ортиқ миқдорда қабул қилинганидан кейин ўт пуфаги ултратовуш билан текширилганида, цефтриаксондаги калций тузининг преципитатлари аниқланган.
Бу ҳолат, одатда, болаларда кузатилган.
Преципитатлар жуда кам ҳолларда аниқ симптоматика беради ва цефтриаксон препарати терапияси якунланганидан ёки тўхтатилганидан кейин йўқолади.
Ушбу ҳолатлар клиник симптоматика билан кечадиган бўлса, консерватив даволаш (жарроҳлик амалиётисиз) тавсия этилади, препаратни бекор қилиш тўғрисидаги қарор даволовчи шифокор ихтиёрига ҳавола қилиниб, фойда ва хавфнинг индивидуал баҳоланишига асосланиши лозим.
Цефтриаксон ва таркибида калций бўлган инфузион эритмалар ёки бошқа калцийли препаратлар қўлланилганида томир ичида преципитлар фақат янги туғилган чақалоқларда ҳосил бўлиши тўғрисида аниқ маълумотлар мавжуд бўлсада, барибир, болалалар ва катталарга цефтриаксон ва таркибида калций бўлган инфузион эритмаларни, ҳаттоки, турли веналарга юбориш ва бирга қўллаш тавсия этилмайди.
Панкреатит Цефтриаксон қабул қилган беморларда ўт йўллари бузилиши натижасида юзага келган панкреатит ҳолатлари жуда кам кузатилган.
Ушбу беморларнинг аксариятида ўт йўлларида димланишлар, масалан, терапия оғир касалликлар ва тўлиқ парентерал озиқланиш каби ҳолатлар аввал ҳам қайд этилган.
Бунда, препарат таъсири остида ўт йўлларида ҳосил бўлган преципитатлар ривожланишини ҳам ҳисобдан чиқармаслик лозим.
Болаларда қўлланилиши Янги туғилган чақалоқлар, эмизикли ва кичик ёшдаги болаларда цефтриаксон қўлланишининг хавфсизлиги ва самарадорлиги “Қўллаш усули ва дозалар” бўлимида таърифланган дозалар учун белгиланган.
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бошқа цефалоспоринлар каби цефтриаксон ҳам плазма албумини билан боғланишдан билирубинни чиқариб ташлаши мумкин экан.
Цефтриаксон препаратини билирубинли энцефалопатия ривожланиши хавфи мавжуд бўлган янги туғилган чақалоқларда ва айниқса чала туғилган чақалоқларда қўллашга йўл қўйилмайди.
Узоқ муддатли даволаниш Узоқ муддат давомида даволанишда периферик қон ҳолатини, жигар ва буйраклар функционал ҳолати кўрсаткичларини мунтазам назорат қилиш лозим.
Қон таҳлили мониторинги Узоқ муддат давомида даволашда қоннинг умумий таҳлилини мунтазам равишда ўтказиб туриш зарур.
Серологик тадқиқотлар Цефтриаксон билан даволанишда Кумбс намуналари, галактоземия намуналари бўйича, шунингдек сийдикдаги глюкозани аниқлашда сохта ижобий натижалар қайд этилиши мумкин (глюкозурияни фақат ферментли метод билан аниқлаш тавсия этилади).
Дори воситасини транспорт воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилишнинг ўзига хослиги.
Препаратни қабул қилгандан сўнг автотранспорт воситаларини ёки машина ва механизмларни бошқаришга ўтказадиган таъсири ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.
Бироқ, цефтриаксон билан ўтказиладиган терапия вақтида, бош айланиши ва бошқа номақбул реакциялар юзага келиши мумкин бўлгани сабабли, транспорт воситаларини бошқаришда ва механизмлар билан ишлашда эҳтиёткор бўлиш лозим.