Тризим 2500 rasmini ko'rish

Таркиби:

Фаол моддалар: Панкреатин – 100 мг, бу камида – 1800 амилолитик ТБ Ф.И.П – 2500 липолитик ТБ Ф.И.П – 50 протеолитик ТБ Ф.И.П фаоллигига мос келади. Ёрдамчи моддалар: натрий хлорид, микрокристаллик целлюлоза, CЛ коллоидон, аэросил, магний стеарати. Қобиқ таркиби: 30% полиакрилат дисперсияси, талк, пропиленгликол, титан диоксиди, кармуазин Е122.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Панкреатин

Препаратнинг савдо номи:

Тризим 2500

Фармакалогик гуруҳи:

Фермент.

Дори шакли:

Ичакда эрувчи қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Пушти рангли, икки томони қавариқ, ўзига хос бироз кучсиз ҳидли, ичакда эрувчи қобиқ билан қопланган таблеткалар. Кўндаланг кесимда икки қават кўринади.

Фермент.

A09AA02

Фермент препарати. Препаратнинг таркибига кирувчи панкреатик ферментлар (липаза, амилаза ва протеаза) ёғлар, карбонсувлар ва оқсилларни ҳазм бўлишини енгиллаштиради, бу уларни ингичка ичакда тўлиқ сўрилишига ёрдам беради. Меъда ости бези касалликларида препарат унинг ташқи секретор фаолиятини етишмовчилигини компенсация қилади ва овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшилашга ёрдам беради. Таблеткалар меъданинг кислотали муҳитида эримайдиган, ҳазм ферментларини меъда ширасининг рН таъсирида парчаланишидан ҳимоя қиладиган ҳимоя қобиғига эга. Препаратнинг фармакокинетикаси бўйича текширишлари ўтказилмаган

Меъда ости безининг ташқи секретор фаолиятини етишмовчилиги (сурункали панкреатит, муковисцидоз ва бошқалар). Меъда, ичак, жигар, ўт пуфагининг сурункали яллиғланиш – дистрофик касалликлари. Овқат ҳазм бўлишини бузилиши, метеоризм, диарея (мажмуавий даволаш таркибида) билан кечадиган, бу аъзоларни резекцияси ёки нурланишидан кейинги ҳолат. Меъда-ичак йўлларининг (МИЙ) фаолияти меъёрида бўлган пациентларда овқатланишда хатоликлари бўлган ҳолларда, шунингдек чайнаш фаолиятини бузилишларида, узоқ муддатли мажбурий иммобилизацияда, кам харакатли турмуш тарзида овқат ҳазм бўлишини яхшилаш учун қўлланади. Қорин бўшлиғи аъзоларини рентгенологик ва ултратовуш тадқиқотига тайёрлаш.

Доза меъда ости безининг фаолиятини етишмовчилигининг даражасига қараб, шахсий равишда белгиланади. Препарат ичга, овқатдан олдин ёки овқат вақтида, чайнамасдан, кўп миқдордаги, яхшиси ишқорий бўлмаган суюқлик билан (сув, мева шарбатлари) қабул қилинади. Катталар: 1-3 таблеткадан ҳар овқат қабул қилишда қабул қиладилар. Ферментнинг суткалик дозаси тана вазнининг килограммига липазанинг 15000-20000 ТБ дан ошмаслиги керак. Даволаш давомийлиги бир неча кундан (парҳездаги хатоликлар оқибатидаги овқат ҳазм бўлишини бузилишида) бир неча ой ёки хаттоки бир неча йилларгача (доимий ўринбосар даволаш зарурати туғилганида) давом этиши мумкин. Болаларга препаратни фақат шифокор кўрсатмасига биноан берилади.

Ўртача терапевтик дозаларда қўлланганида: Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: айрим ҳолларда – диарея, қабзият, меъдада дискомфорт ҳисси, кўнгил айниши. Аллергик реакциялар: алоҳида ҳолларда – тери кўринишлари. Моддалар алмашинуви томонидан: препарат катта дозаларда узоқ вақт қўлланганида гиперурикозурия ривожланиши мумкин, хаддан ташқари юқори дозаларда – қон плазмасида сийдик кислотаси даражасини ошиши. Болаларда тризимни юқори дозаларда қўлланганида перианал тери соҳаси таъсирланиши мумкин.

Ўткир панкреатит, сурункали панкреатитнинг зўрайиши, препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, билирубиннинг юқори даражаси билан кечувчи жигарнинг оғир касалликлари, ичак тутилиши, жигар комаси.

Тризимни антитромботик воситалар, К витаминининг антагонистлари ва ацетилсалицил кислотаси билан бир вақтда қўлланганда, бу препаратларнинг самараси пасаяди. Моноаминларни нейронлараро қайта қамраб олинишини носелектив ингибиторларининг самарадорлиги уларни панкреатин билан вақтда қўлланганида пасаяди бунда хавфли тормозланиш юз бериши мумкин. М-холиноблокаторлар билан бир вақтда қўлланганида антихолинергик самара кучаяди. Препарат темирни сўрилишини пасайтиради (айниқса узоқ муддат қўлланганида).

Муковисцидозда препаратнинг дозаси, истеъмол қилинаётган овқатнинг сифати ва миқдорини ҳисобга олиб, ёғларнинг сўрилиши учун зарур бўлган ферментлар миқдорига мос келиши лозим. Ҳомиладор аёлларда липаза, амилаза ва протеаза ферментларини қўллашнинг хавфсизлиги ҳақида клиник маълумотлар йўқ. Шунинг учун ҳомиладорлик ёки эмизиш вақтида препаратни фақат она учун кутилаётган фойда ҳомила ва бола учун потенциал хавфдан устун бўлганидагина буюриш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: юқори дозаларда кўнгил айниши, қусиш, диарея, қориннинг пастки қисмида қичишиш, ичак тутилиши, гиперурикемия, урикозурия, перианал тери соҳаси таъсирланиши; жуда кам ҳолларда муковисцидози бўлган пациентларда фиброзловчи колонопатия бўлиши мумкин. Даволаш: препаратни қабул қилишни тўхтатиш, етарлича гидратация ва симптоматик даволаш ўтказилади.

Рецепциз

Ичакда эрувчи қобиқ билан қопланган таблеткалар. 1, 2, 5, 6 ёки 10 контур уяли ўрам 10 ёки 20 таблеткадан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил.