Триалгин rasmini ko'rish

Таркиби:

бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: парацетамол – 250 мг; пропифеназон – 150 мг; сувсиз кофеин – 30 мг; ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, микрокристалл целлюлоза, поливинилпирролидон 30, тозаланган талк, магний стеарати, натрий крахмал гликоляти, кремний сувсиз коллоид икки оксиди( аэросил), натрий кросскармелоза.

Тасир этувчи модда(ХПН):

парацетамол, пропифеназон, кофеин.

Препаратнинг савдо номи:

Триалгин

Фармакалогик гуруҳи:

аналгетик–антипиретиклар.

Дори шакли:

таблеткалар

оқ рангли, юмолоқ шаклли, бир томонида рискаси бўлган ва бошқа томони ясси юзали таблеткалар.

аналгетик–антипиретиклар.

N02BE51

Мажмуавий препарат бўлиб, таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларининг самараларига боғлиқ. Парацетамол ва пропифеназон оғриқ қолдирувчи, иситмани туширувчи ва кучсиз яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Таъсир механизми простагландинлар синтезини ингибиция қилиш хусусияти ва гипоталамусдаги терморегуляция марказига таъсири билан боғлиқ. Кофеин бош мия пўстлоғида қўзғалиш жараёнларини рағбатлантиради. Юрак-қон томир тизимига яққол таъсир кўрсатади (юрак қисқаришлари кучи ва сонини оширади, бош мия қон томирларининг тонусини оширади, буйрак, тана мускулларининг толаларини кенгайтиради, тромбоцитлар агрегацияси камайтиради, уйкуни ва чарчокни камайтиради, жисмоний ва ақлий фаолликни оширади, гипотензияда артериал босимини (АД) оширади) ва препаратнинг бошқа компонентларини оғриқ қолдирувчи таъсирини кучайтиради.

Парацетамол ичакнинг юқори қисмларида тез сўрилади. Қабул қилинганидан кейин плазмадаги максимал концентрациясига (Смах) 30-60 минутдан сўнг эришилади. Жигарда метоболизмга учрайди. Судьялар ва глюкуронидлар кўринишида сийдик билан чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври (Т½) 2 соатни ташкил қилади. Пропифеназон тез сўрилади, плазмадаги максимал концентрациясига Смах 30 минутдан сўнг эришилади. Жигарда метаболизмга учрайди. Т½ 1-1,5 соатни ташкил қилади. Сийдик билан чиқарилади. Парацетамол билан қўшиб юборилганида уни чиқарилиш вақти 40% га ошади, бу аҳамиятли даражада ижобий рицарь ўйнайди, чунки сутка давомида препаратни қабул қилишлар сонини камайтириш имконини беради. Кофеин сувсиз тез ва 100% сўрилади. Плазмадаги Cмах га қабул қилинганидан кейин 15-45 минутдан сўнг эришилади. Кофеин препаратнинг қолган компонентларини сўрилишини яхшилаши исботланган. Организмнинг барча тўқималарига осон киради. Жигарда метоболизмга учрайди. Организмдан Т1/2 тахминан 3 соатни ташкил қилади. Буйрак орқали асосан метаболитлар кўринишида чиқарилади.

Препарат турли генезли енгил ва ўртача жадалликдаги оғриқ синдромларида (бош ва тиш оғриғи, меньшевизм, невралгия, миалгия, ишиас, алгодисменорея, операция ва жароҳатлардан кейинги ҳолатлар) буюрилади; препарат иситмани туширувчи восита сифатида шамоллаш ва бошқа инфекцион–яллиғланиш касалликларида қўлланади.

Препаратни етарли миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади, овқатдан кейин қабул қилган афзал. Катталарга 1 таблеткадан суткада 2-3 марта буюрилади. Максимал суткалик доза – 6 таблеткани ташкил қилади. Болалар учун бир марталик доза ёшга боғлиқ: 5-10 ёшга – ½ таблетка; 10 ёшдан катталарга – 1 таблетка буюрилади. Қабул қилишлар сони – суткада 1-3 марта. Даволаш курсининг давомийлиги 10 кундан ошмаслиги керак.

Препаратни узоқ муддат қўлланганда ёки юқори дозаларда ишлатилганда ножўя таъсирларни ривожланиш эҳтимоли кўпроқ. Юрак-қон томир тизими томонидан: кам ҳолларда – юракни уриб кетиши. Қон яратиш тизими томонидан: кам ҳолларда – тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз, панцитопения, метгемоглобинемия, гемолитик, аплостик анемия. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кам холларда – кўнгил айниши, эпигастрия соҳасида оғриқлар, қоринни дам бўлиши, огиз шиллик қаватининг яллигланиши, жигар трансаминазларининг фаоллигини ошиши, холестаз. Парацетамолнинг юкори дозаларини кабул килиниши (бир кунда 6 грдан куп ёки узоқ муддат давомида кабул килиниши) жигарни шикастланишига олиб келиши мумкин. Марказий нерв тизими томонидан: жуда кам холларда – юқори қўзғалувчанлик (асосан болаларда), бош айланиши, уйқуни бузилиши, бошга кон куйилиши. Сийдик чиқариш юллари томонидан: парацетамолнинг юкори дозаларини кабул килиниши (бир кунда 6 г дан ортиқ ёки узоқ муддат давомида кабул килиниши) буйрак фаолиятини бузилишига олиб келиши мумкин. Асептик пиурия, интерстициалный нефрит, буйрак санчиғи, папиляр некроз бўлиши мумкин. Аллергик реакциялар: кам холларда – тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, дерматит, экссудатив кўп шаклли эритема, (тана ҳароратини ошиши ва шиллиқ қаватни шикастланиши билан булиши мумкин), ёруғликка юқори таъсирчанлик, алопеция. Жуда кам ҳолларда – Квинке шиши, ҳансираш, кўнгил айниши, артериал босимнинг пасайиши, бронхиал астма хуружи, бронхоспазм, пичан истмаси, бурун шиллиқ қаватини шишиши, анафилактик шок, Стивенс-Джонсон синдроми, васкулит.

– жигар ва/ёки буйрак функциясини яққол бузилишлари; – қон яратилишини бузилиши (лейкопения, анемия); – глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги; – юқори қўзғалувчанлик, уйқуни бузилиши, уйқусизлик; – юрак-қон томир тизими касалликлари (ЮИК, стенокардия); – ҳомиладорлик ва лактация; – препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик; – 5 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас; -ҳаддан ташқари кўп ёки сурункали спиртли ичимликлар истеъмол қилиш мумкин эмас. Эҳтиёткорлик билан: Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси кассалигида (зўрайиш босқичида), жигар ва/ёки буйрак функциясини бузилишлари, кекса ёшдаги пациентлар, глаукомада эхтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Препаратни ухлатувчи воситалар ва анксиолитик препаратлар билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. Кофеин ва эрготамин бир вақтда қўлланганида эрготаминни сўрилиши кучаяди. Парацетамол ва метоклопрамид бир вақтда қўлланганида парацетамолни сўрилиши кучаяди. Бир вақтда қўлланганида парацетамол хлорамфениколнинг гепатокциклигини кучайтиради. Парацетамолни азидотимидин билан бир вақтда қўлланганда нейтропения ривожланиши мумкин. Жигар ферментларини индукцияловчи препаратлар (айрим ухлатувчи ва тутқаноққа қарши воситалар), этанол ва этанол сақловчи препаратлар билан бир вақтда қўлланганида гепотокциклик кучаяди.

Препарат сурункали касалликларни даволаш учун мўлжалланмаган, уларни даволаш жараёнида плазмада ва организмнинг суюқликларида фаол компонентларнинг терапевтик концентрациясини узоқ муддат ушлаб туриш лозим; зарурат бўлганида, қисқа муддатли курслар кўринишида қўлланади. Препаратни қўллаш фонида кофеин сақловчи маҳсулотларни (чой, кофе) истеъмол қилинганда, кофеиннинг дозасини ошириб юбориш симптомлари ривожланиши мумкин. Препаратни барбитуратлар, тиришишга қарши воситалар, рифампицин, карбамазепин билан бирга қўллашдан сақланиш керак. Препарат максимал дозадан ошмайдиган терапевтик дозаларда (суткада 6 таблетка) автотранспорт воситаларини бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди. Даволаниш вақтида алкоголни истеъмол қилишдан сақланиш керак. Препрат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Пропифеназон ва кофеин: кучли дозани ошириб юборилганда қотиб қолиш ёки хушни юкотиш юзага келиши мумкин, кўриш кобилиятини бузилиши, конвулсия, эпилептик ҳолат, аллергик реакциялар, агранулоцитоз, юқори қўзғалиш ва юрак ритмини бузилиши. Агар 1 г кофеин қисқа вақт ичида қабул қилинса заҳарланиш белгилари юзага келиши мумкин. Парацетамол: ёши катталар, ёш болалар, сурункали нотўғри овқатланиш, жигар касалликлари бўлган шаҳсларда ҳамда ферментларни индукциясига олиб келиши препаратлар билан бирга қабул қилинганда захарланишга олиб келиш хавфи мавжуд. Бундай ҳолатларда дозани ошириб юбориш ўлимга олиб келиши мумкин. Одатда 24 соат ичида қуйидаги белгилар юзага келади: кўнгил айниши, қўсиш, анорекция, оқариб кетиш ва тананинг пастки кисмиаги огриклар. Шундан кейин разъездив ҳолат яхшиланиши мумкин, аммо жигарни шикастланганини билдирувчи ўнг қовурға ости қисмида енгил оғриқ қолади. Симптомлари: кўнгил айниши, меъдада оғриқлар, тер ажралишини кучайиши, тери қопламаларини оқариши, тахикардия. Парацетамолнинг 6 г дан ортиқ дозада ичга қабул қилиш, жигарнинг оғир шикастланишини чақириши мумкинлигини назарда тутиш лозим. Препаратнинг токциклиги парацетамолнинг қон плазмасидаги концентрациясига тўғри пропорционалдир. Даволаш: парацетамол антоганисти – биринчи 10 соатда Н-ацетилцистеин ичга буюрилади (бошида 140 мг/кг тана вазнига, 8 соатдан сунг- 70 мг/кг хар 4 соатда). Дозани ошириб юборишдан 10-48 соатдан кейин ҳам Н-ацетилцистеин химояловчи таъсир курсатиши мумкин. Бундай холатларда узок муддатли қабул қилиш амалга оширилади. Астмаси бор беморларда Н-ацетилцистеин билан даволаш астма ҳуружини келтириб чиқариши мумкин. Диализ ёрдамида парацетамолни плазмадаги концентрациясини пасайтириш мумкин. Плазмадаги парацетамол концентрациясини аниқлаш тавсия қилинади. Препаратдаги бошқа фаол моддалардан заҳарланишни симптоматик даволаш зарур. Даволашнинг имкониятлари интенсив даволашдаги чораларга мувофиқ ҳолда аҳволнинг оғирлиги, босқичи ва клиник симптомларга боғлик.

Рецепциз.

10 таблеткадан контур-уяли ўрамларда.

4 йил.