Кўнгил айниши, бош айланиши, бош оғриғи кўп учрайдиган ножўя реакциялар бўлган.
Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, ортостатик гипотензия, юрак-қон томир коллапси, юрак уришини ҳис қилиш.
Бу нохуш самаралар айниқса вена ичига юборилганда ва ҳолсизланган пациентларда намоён бўлиши мумкин.
Артериал гипертензия, брадикардия кузатилиши мумкин.
Нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, онгни чалкашиши, иштаҳани ўзгариши, парестезиялар, тремор, нафасни сусайиши, тутқаноқсимон хуружлар, мушакларни иҳтиёрсиз тортилиши, координацияни бузилиши, цингаопе, уйқусизлик, уйқучанлик, нутқни бузилиши.
Агар тавсия қилинган дозалар сезиларли даражада оширилган ва шунингдек бир вақтда марказий таъсир кўрсатадиган бошқа депрессантлар қўлланган бўлса, нафасни сусайиши пайдо бўлиши мумкин.
Тутқаноқсимон хуружлар асосан трамадолни юқори дозаларда ёки бир вақтда тиришиш тайёргарлигини пасайтирувчи дори воситалар билан қўлланганда пайдо бўлади.
Руҳий бузилишлар: галлюцинациялар, уйқуни бузилиши ва тунги даҳшатлар, тиришишлар, хавотирлик.
Кўриш аъзолари томонидан: кўришни хиралашиши, мидриаз.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусишга қистовлар, қабзият, диарея, шиллиқ қаватларини қуриши, кекириш, меъда ва ичак шиллиқ қаватини таъсирланиши.
Нафас аъзолари томонидан: дистония, ҳансираш.
Астмани пайдо бўлганлиги ҳақида маълумотлар бўлган.
Лекин сабаб-оқибат боғлиқлиги аниқланмаган.
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: кўп терлаш, тери реакциялари (шу жумладан қизариш, эшакеми, қичишиш).
Суяк-мушак тизими томонидан: мушак ҳолсизлиги.
Гепатобилиар тизими томонидан: айрим ҳолатларда жигар ферментларини фаоллигини ошиши.
Сийдик-чиқариш тизими томонидан: сийишни қийинлашиши ва сийдикни тутилиши, дизурия.
Умумий бузилишлар: толиқиш, аллергик реакциялар (дистония, бронхоспазм, ангионевротик шиш, хириллаган овоз), анафилакция, таъмни бузилиши, кучсизлик, тормозланиш, реакция тезлигини пасайиши, ҳайз циклини бузилиши.
Бошқа опиоидларни қўлланганида ўхшаш абстинент синдроми пайдо бўлиши мумкин.
Бу симптомлар қўзғалиш, хавотирлик, асабийлик, уйқуни бузилиши, гиперкинезия, тремор ва овқат ҳазм қилиш тизими томонидан бузилишлар каби симптомларни ўз ичига олади.
Кам ҳолларда трамадол бекор қилингандан кейин бошқа симптомлар, шу жумладан оғриқ хуружлари, хавотирлик оғир ҳоллатлари, галлюцинациялар, парестезиялар, қулоқда шовқин, марказий нерв тизими томонидан одатдаги бўлмаган симптомлар (онгни чалкашиши, мания, деперсонализация, ташқи муҳит идрок қилишни бузилиши, паранойя) кузатилиши мумкин.
Трамадол қўллангандан кейин турли ножўя самаралар (пациентлар ўзига хос хусусиятига ва даволашни давомийлига қараб) бўлиши мумкин.
Ушбу реакцияларга кайфиятни ўзгариши (эйфория, дисфория), фаолликни ўзгариши (пасайиши, ошиши), когниктив фаолиятини ва идрок қилишни ўзгариши (масалан қарор қабул қилиш жараёни, идрок қилишни бузилиши) кузатилиши мумкин.
Карамлик пайдо бўлиши мумкин.