Кўнгил айниши, бош айланиши кўп учрайдиган ножўя реакциялар бўлган.
Руҳий бузилишлар: галлюцинациялар, тиришишлар, уйқуни бузилиши, хавотирллик, тунги дахшатлар.
Трамадол қўллангандан кейин турли ножўя самаралар (пациентлар ўзига хос хусусиятига ва даволашни давомийлига қараб) бўлиши мумкин; кайфиятни ўзгариши (одатда эйфория, баъзи ҳолларда – дисфория), фаолликни ўзгариши (одатда – пасайиши, баъзи ҳолларда – ошиши), когнитив фаолиятини ва идрок қилишни ўзгариши (масалан қарор қабул қилиш жараёни, идрок қилишни бузилиши) кузатилиши мумкин.
Карамлик пайдо бўлиши мумкин.
Нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, онгни чалкашиши, иштаҳани ўзгариши, парестезиялар, тремор, нафасни сусайиши, тутқаноқсимон хуружлар, мушакларни иҳтиёрсиз тортилиши, координацияни бузилиши, уйқусизлик, уйқучанлик, нутқни бузилиши.
Агар тавсия қилинган дозалар сезиларли даражада оширилган ва шунингдек бир вақтда марказий таъсир кўрсатадиган бошқа депрессантлар қўлланган бўлса, нафасни сусайиши пайдо бўлиши мумкин.
Тутқаноқсимон хуружлар асосан трамадолни юқори дозаларда ёки бир вақтда тиришиш тайёргарлигини пасайтирувчи дори воситалар билан қўлланганда пайдо бўлади.
Кўриш аъзолари томонидан: кўришни хиралашуви, мидриаз.
Юрак-қон томир тизими томонидан: юрак-қон томир бошқаришига таъсири (юрак тез-тез уриши, тахикардия, ортостатик гипотензия ёки юрак-қон томир коллапси).
Ушбу нохуш самаралар айниқса вена ичига юборилганда ва ҳолсизланган пациентларда кузатилиши мумкин.
Артериал гипертензия, брадикардия кузатилиши мумкин.
Нафас тизими томонидан: нафасни бостирилиши, ҳансираш, астма.
Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, қабзият, оғизни қуриши, қусишга қистовлар, овқат ҳазм қилиш йўлларини таъсирланиши (масалан, меъдада оғирлик ҳис қилиш), диарея.
Гепатобилиар тизими томонидан: айрим ҳолатларда жигар ферментларини фаоллигини ошиши қайд қилинган, трамадол билан даволаш вақтига тўғри келган.
Суяк-мушак тизими томонидан: ҳаракат ҳолсизлиги.
Сийдик-чиқариш тизими томонидан: сийишни бузилиши (сийишни қийинлашиши, дизурия ва сийдикни тутилиши).
Умумий бузилишлар: толиқиш, аллергик реакциялар (диспноэ, бронхоспазм, ангионевротик шиш, хириллаган овоз), анафилакция, таъмни бузилиши, кучсизлик, тормозланиш, реакция тезлигини пасайиши, ҳайз циклини бузилиши.
Бошқа опиоидларни қўллангандига ўхшаш абстинент синдроми пайдо бўлиши мумкин.
Бу симптомлар қўзғалиш, хавотирлик, асабийлик, уйқуни бузилиши, гиперкинезия, тремор ва овқат ҳазм қилиш тизими томонидан бузилишлари каби симптомларни ўз ичига олади.
Кам ҳолларда трамадол бекор қилингандан кейин бошқа симптомлар (шу жумладан оғриқ хуружлари, хавотирликни оғир ҳоллари, галлюцинациялар, парестезиялар, қулоқда шовқин, марказий нерв тизими томонидан одатдаги бўлмаган симптомлар: онгни чалкашиши, мания, деперсонализация, ташки муҳитни идрок этишни бузилиши, паранойя кузатилиши мумкин.