Барча дори препаратлари каби ушбу препарат ҳам ножўя самаралар чақириши мумкин, бироқ улар ҳамма пациентларда ҳам пайдо бўлавермайди.
Қуйида санаб ўтилган бўлиши мумкин бўлган ножўя самараларининг тез-тезлиги қуйидагига мувофиқ аниқланади:
Жуда тез-тез (10 дан 1 пациентдан кўпроғида ривожланади)
Тез-тез (10 дан 1 пациентдан камроғида ривожланади)
Тез-тез эмас (100 дан 1 пациентдан камроғида ривожланади)
Кам ҳолларда (1000 дан 1 пациентдан камроғида ривожланади)
Жуда кам ҳолларда (10000 дан 1 пациентдан камроғида ривожланади)
Номаълум (мавжуд маълумотлар бўйича ривожланиш тез-тезлигини аниқлаш мумкин эмас).
Агар Сизда қуйидаги ножўя самаралар ривожланса, дарҳол даволовчи шифокорингизга мурожаат этинг ва Сизга тиббий ёрдам кўрсатишини сўранг:
Жуда тез-тез ривожланадиган ножўя самаралари:
депрессия
Тез-тез учрайдиган ножўя самаралари:
тиришиш ҳуружлари
ҳавотирлик, таъсирчанлик, кайфиятни ўзгариши, онгни чалкашиши, ориентацияни бузилиши
диққатни жамлаш билан боғлиқ муаммолар, фикрлаш жараёнини секинлашиши, ҳотирани йўқолиши, хотирани бузилиши (ушбу жараённи биринчи намоён бўлиши ёки тўсатдан ўзгариши ёки оғирлигини ёмонлашиши)
буйракда тошлар, тез-тез сийиш ёки сийганда оғриқ
Тез-тез бўлмаган ножўя самаралар:
қонда кислоталик даражасини ошиши (ҳансираш, ҳаво етмаслик ҳисси, иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, қусиш, юқори толиқиш, юрак ритмини тезлашиши ёки бузилишини чақириши мумкин)
терлашни камайиши ёки терламаслик
ўзига зарар етказиш ҳақида фикрлаш ёки ўзига зарар етказишга уринишлар
Кам ҳолларда учрайдиган ножўя самаралари:
глаукома (кўзда суюқликни тутилиши, бу кўз ички босимини ошишига, оғриқ ёки кўришни бузилишига олиб келиши мумкин)
тери томонидан оғир реакциялар, шу жумладан ҳаёт учун хавф солувчи Стивенс-Джонсон синдроми, бунда терини ташқи қаватини кўчиши кузатилади ва кўп шаклли эритема – тер юзасидан кўтарилиб турувчи қизил тошма ва пуфаклар ривожланиши билан кечувчи ҳолат.
Ривожланиш тез-тезлиги номаълум ножўя самаралари:
Стивенс-Джонсон синдромининг оғир шакли ҳисобланган токсик эпидермал некролиз (терининг юқори қаватини токсик шикастланиши).
Бошқа ножўя самаралар:
Жуда тез-тез ривожланадиган ножўя самаралари
Вазнни йўқотиш
Қўл ва оёқларда санчилиш ҳисси
уйқусизлик
Бош айланиши
Диарея
Кўнгил айниши
Бурунни битиши, тумов, томоқда оғриқ
Толиқиш
Тез-тез учрайдиган ножўя самаралари
Хулқни ўзгариши, шу жумладан ғазаб, асабийлик, агрессия
Тана вазнини ошиши
Иштаҳани пасайиши ёки йўқолиши
Қонда эритроцитлар миқдорини камайиши (анемия)
Ноаниқ нутқ, гаплашиш орқали муомала қилиш билан боғлиқ муаммолар, нутқни бузилиши
Бесўнақайлик, ҳаракат координациясини ўзгариши, юришни бузилиши
Ақлий фаолиятни бузилиши
Ҳар кунги фаолият вазифаларини бажариш қобилиятини бузилиши
Иштиёқни йўқолиши
Тинчлантирувчи ҳаракат
Қўл ва оёқларни ихтиёрсиз титраши
Ҳид билиш ва умумий сезувчанликни пасайиши
Кўзларнинг ихтиёрсиз ҳаракати
Таъм билишни ўзгариши
Кўришни бузилиши, ноаниқ кўриш, иккиланган кўриш, кўришни ёмонлашиши, аккомодацияни ёмонлашиши
Қулоқларда шанғиллаш
Бош айланиши (вертиго)
Қулоқларда шанғиллаш
Қулоқларда оғриқ
Ҳавони етишмаслиги
Йўтал
Бурун қонаши
Бурун битиши
Қусиш
Қабзият
Қоринда оғриқ, қоринда ёки меъдада ёқимсиз ҳислар
Меъдани яллиғланиши
Овқат ҳазм қилишни бузилиши
Меъда ёки ичак инфекциялари
Оғизни қуриши
Оғизда санчилиш ёки увишиш ҳисси
Сочларни тўкилиши
Тери тошмалари ва/ёки тери қичишиши
Бўғимларда оғриқ
Мушак спазмлари, мушакларнинг тиришишли ҳаракатлари, мушак заифлиги
Кўкрак қафасида оғриқлар
Иситма
Кучни йўқолиши (астения)
Умумий лоҳаслик
Аллергик реакциялар (масалан, тери тошмаси, қизариши, қичишиш, юзни шиши, эшакеми)
Уйқуга кетишни қийинлашиши ёки тунги уйғонишларсиз туш кўришни қийинлиги
Тез-тез бўлмаган ножўя самаралар
Сийдик чиқариш тизимида кристалларни ёки майда тошларни пайдо бўлиши
Қоннинг клиник таҳлилидаги бузилишлар, шу жумладан оқ қон таначалари (лейкопения) ёки тромбоцитлар (қон пластинкалари) сонини камайиши ёки эозинофиллар сонини ошиши
Юрак ритмини нотекислиги ёки секинлашиши, кўкрак қафасида кучли юрак уриши ҳисси
Бўйин, қўлтиқ ости ёки чов лимфа тугунларининг шиши
Тиришиш хуружларини ривожланиш тез-тезлигини ошиши
Ўқиш ва нутқли мулоқатни бузилиши
Сўлак оқиши
Безовталик ёки ақлий ва жисмоний фаолликни ошиши
Хушни йўқотиш
Хушдан кетиш
Ҳаракатларни секинлашиши ёки ҳажмини камайиши
Мушакларни ихтиёрсиз нормал бўлмаган ёки такрорланувчи ҳаракатлари
Уйқунинг давомийлигини ёки сифатини бузилиши, юқори уйқучанлик
Ҳид билишни сусайиши ёки бузилиши
Хуснихатни бузилиши
Тери остида қимирлаш ҳисси
Кўз томонидан бузилишлар, шу жумладан кўзларни қуриши, ёруғликка юқори сезувчанлик, ихтиёрсиз ҳаракатлар, кўзни ёшланиши, кўришни ёмонлашиши, кўриш майдонларини тушиб қолиши, кўзларда одатдаги бўлмаган ҳислар, қовоқларни тиришишсимон қисқариши, кўзларда ёрқин ёруғликни ҳис қилиш
Эшитишни пасайиши ёки йўқолиши, эшитишни бир томонлама йўқолиши, қулоқларда ёқимсиз ҳислар
Овозни дағаллашиши (дисфония)
Меъда ости безини яллиғланиши
Ичакда газ ҳосил бўлиши
Жиғилдон қайнаши
Оғиз бўшлиғида сезувчанликни бузилиши, таъм билишни ёмонлашиши
Милкларни қонаши, кўп сўлак ажралиши
Қоринни тўлиб кетганлиги ҳисси ёки дам бўлиши, қоринда оғриқ, босганда оғриқ
Қориннинг юқори соҳасида оғриқ
Оғизда оғриқ ёки ачишиш ҳисси
Оғиздан ҳид келиши
Тилда оғриқ
Сийдикни ихтиёрсиз ажралиши, сийдикда қон пайдо бўлиши
Сийишга императив қистовлар, чов соҳасида оғриқ
Буйрак соҳасида оғриқ
Мастлик ҳолати
Асабийлик
Юз сезувчанлигини пасайиши
Эшакеми
Терини қизариши ва тананинг барча соҳасида қичишиш
Тери рангини ўзгариши
Терини локал шиши
Аллергия чақирган терини яллиғланиши
Юзни шиши
Бўғимларни шиши
Скелет мушакларининг карахтлиги, белда оғриқ
Мушакларда толиқиш ҳисси
Қонда калий миқдорини камайиши
Иштаҳани ошиши
Иситма
Чанқоқлик, нормал бўлмаган катта миқдорда суюқликни истеъмол қилиш
Паст артериал босим ёки турганда артериал босимни пасайиши (бунинг натижасида топирамат қабул қилаётган айрим пациентларда бош айланиши, ҳушдан кетишдан олдинги ҳислар ёки ётган ҳолатдан ўтирган ҳолатга ёки турганда тананинг ҳолатини тўсатдан ўзгартирганда ҳушдан кетиш ривожланиши мумкин)
Қонни оқиб келиши, қизиб кетиш ҳисси
Гриппсимон касалликлар
Лоҳаслик
Оёқ-қўлларни совуши (масалан, қўл бармоқларини, оёқ бармоқларини ва юзни)
Таълим олиш қобилиятини пасайиши
Сексуал фаолиятни бузилиши (эректил дисфункция, либидони йўқолиши)
Галлюцинациялар
Спонтан нутқли мулоқат қобилиятини пасайиши
Жигар ферментлари даражасини ошиши
Эйфория, кайфиятни кўтарилиши
Апатия, эмоционал қашшоқлик (эмоцияни йўқлиги, эмоцияни намоён қилаолмаслик)
Одатдаги бўлмаган гумонсираш
Паник хуруж
Фикрлашни секинлашиши, тетикликни ва диққатни жамлашни бузилиши
Нормал бўлмаган ҳид билиш, ҳид билишни ўзгариши
Йиғи
Дудуқланиш
Такрорий нутқ, персеверациялар
Чалғиш
Ачишиш ҳисси
Сезувчанликни бузилиши
Мияча синдроми (ҳаракат координациясига таъсир қилувчи бош мия фаолиятини наслий бузилиши)
Ступор (пациент оғриқдан ташқари стимулларга жавоб бермайди)
Бесўнақайлик
Меньшевизм ёки баъзи тиришиш хуружларининг турларининг олдиндан хабар берувчи белгиси бўлиши мумкин бўлган, одатдаги бўлмаган ҳис/сезги
Периферик невропатия (қўл ва оёқ нервларини шикастланиши)
Юкламада ҳаво етмаслик ҳисси
Бурун олд бўшлиқлари секретини ишлаб чиқарилишини ошиши
Ҳаракат координацияси тестини нормал бўлмаган натижаси (“тест тандеми”)
Кам ҳолларда учрайдиган ножўя самаралари
Оқ қон таначалари миқдорини камайиши (нейтропения)
Қонда кислоталикни ошиши
Кайфиятни нормал бўлмаган ошиши (мания, гипомания)
Паник бузилишлар
Умидсизлик ҳисси
Ўрганган, мажмуавий ҳаракатларни бажариш қобилиятини йўқолиши (апракция)
Уйқу ритмини бузилиши
Терини ҳаддан зиёд сезувчанлиги
Жигарни яллиғланиши, жигар етишмовчилиги
Ҳид билишни бузилиши
Қалтираш (эссенциал тремор)
Ҳаракатларни бошлашни имкониятини йўқлиги (акинезия)
Стимулларга реакцияни йўқлиги
Бир томонлама кўрлик, вақтинчалик кўрлик, тунги кўрлик, аккомодация билан боғлиқ кўриш томонидан муаммолар, ёруғ, осциллиляцияланган нуқталар билан тубни ҳис қилиш дефекти
Кўз ва кўз атрофидаги тўқималар шиши
Кўришни ноаниқлиги
Сийдик каналида (буйракни қовуқ билан боғловчи каналлар) майда тошларни ҳосил бўлиши.
Буйрак каналчаларида кислоталикни ошиши (буйрак фаолиятини бузилиши)
Теридан ёқимсиз ҳид келиши
Кўз атрофидаги тўқимани шиши ва юзни шиши
Маҳаллий эшакеми
Қўл ва оёқда дискомфорт ҳисси
Рейно синдроми.
Бу бармоқларни, товонни, қулоқларни, оғриқ ва совуққа юқори сезувчанлик билан кечувчи қон томирларини шикастлайдиган касаллик.
Тўқималарнинг калцификацияси (калциноз)
Қонда бикарбонатлар миқдорини пасайиши.
Ривожланиш тез-тезлиги номаълум ножўя самаралари
Макулопатия – макулани – кўриш доғи, энг юқори кўриш аниқлиги билан бўлган тўрсимон қаватнинг кичик соҳасини шикастланиши.
Агар Сиз кўриш аниқлигини ўзгаришини ёки пасайишини сезсангиз, даволовчи шифокорингизга мурожаат қилинг.
Аллергия билан боғлиқ шишлар
Кўз конъюнктивасининг шиши
Кўз ҳаракатини бузилиши
Болалардаги ножўя самаралари одатда катталардаги ножўя реакцияларга ўхшаш.
Аммо, катталарга нисбатан болаларда баъзи ножўя самаралар ёки кўпроқ кузатилади ва/ёки оғирроқ бўлиши мумкин.
Болаларда кузатиладиган оғирроқ ножўя самараларга терламаслик ва қонда кислоталикни ошиши киради.
Болаларда кўпроқ кузатиладиган ножўя самаралар юқори нафас йўллари касалликларини ўз ичига олади.
Икки томонлама яширин назоратланган тадқиқот натижаларига кўра катталарга нисбатан болаларда кўпроқ (икки ёки ундан кўп марта) кузатиладиган ножўя самараларга қуйидагилар киради:
Иштаҳани пасайиши, иштаҳани ошиши, гиперхлоремик ацидоз (қонда хлор ионлари концентрациясини ошиши), гипокалиемия, нормал бўлмаган ҳулқ, тажавузкорлик, апатия, уйқуга кетишни қийинлашиши, ўз жонига суиқасд қилиш фикри, диққатни жамлашни бузилиши, лоҳаслик, лоқайдлик, уйқуни суткалик ритмини бузилиши, уйқу сифатини бузилиши, кўз ёши оқишини ошиши, юрак ритмини секинлашиши (синус брадикардия), ўзини ғайриоддий/нормал бўлмаган ҳис қилиш, ҳаракатланишни бузилиши.
Катталарда эмас фақат болаларда кузатиладиган ножўя самараларга қуйидагилар киради: эозинофилия, психомотор гиперреактивлик, бош айланиши (вертиго), қусиш, тана ҳароратини ошиши (гипертермия), иситма (пирекция), таълим олиш қобилиятини йўқолиши.
Ножўя самаралар ҳақида хабар бериш
Ҳар қандай ножўя самаралар аниқланганида ёки ушбу йўриқномада кўрсатилмаган самаралар аниқланганида, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
Ножўя самаралар ҳақида хабар бериб, Сиз ушбу препаратнинг хавфсизлиги ҳақида қўшимча маълумот олишга ёрдам берган бўласиз.