Юрак-қон томир тизими томонидан: кам-брадикардия, артериал босимнинг ўзгариши, юрак уриши, кўкракда оғриқ;.
Меъда-ичак тизими томонидан: кўнгил айниши, қоринда оғриқлар, диарея кузатилиши мумкин; кам – қабзият, метеоризм, меъда-ичак йўлларини тўлганлик ҳисси, қусиш, оғиз қуриши, чанқоқлик, стоматит, гастрит, меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари, жигар фаолиятини бузилиши мумкин.
Марказий нерв тизими ва периферик нерв тизими томонидан: безовталик, бош оғриғи, уйқучанлик; кам – парестезиялар, диққатни жамлаш қобилиятини бузилиши, депрессия, эйфория, уйқунинг бузилиши, бош айланиши, таъм билиш туйғусининг ўзгариши, кўриш хусусиятининг бузилиши.
Нафас тизими томонидан: кам – нафасни ўзгариши, бўғилиш хуружлари.
Сийдик-чиқариш тизими томонидан: кам-сийдик чиқарилишини тезлашиши.
Қон яратиш тизими томонидан: кам – тромбоцитопения, қон ивиш вақтини узайиши.
Моддалар алмашинуви томонидан: кучли терлаш, шишишлар; кам ҳолларда-олигурия, қон плазмасида креатинин ва/ёки мочевина даражасини ошиши, гипокалиемия, гипонатриемия кузатилиши мумкин.
Аллергик реакциялар: кам-терининг қичишиши, эшакеми, эозинофилия, миалгиялар.
Маҳалий реакциялар: инекция жойида оғриқ.