Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
фаол модда: 4,2 г аргинин гидрохлориди (100 мл эритмада 20 ммол аргинин ва 20 ммол хлоридлар сакланади).
ёрдамчи моддалар: инекция учун сув.
Тасир этувчи модда(ХПН):
аргинин гидрохлориди
Препаратнинг савдо номи:
Тивортин
Фармакалогик гуруҳи:
Аминокислоталар.
тиник, рангсиз суюклик.
Аминокислоталар.
V05VA01.
Вена ичига узлуксиз инфузия қилинганида қон плазмасида аргинин гидрохлориднинг максимал концентранияси юбориш бошланганидан кейин 20-30 минут ўтгач кузатилади.
Тивортин® йўлдош тўсиғи орқали ўтади, буйрак калаваларида февральацияга учрайди, бироқ буйрак найчаларида амалда тулиқ кайта сурилади.
Препаратга юқори сезувчанлик;буйраклар функциясиининг оғир бузилишлари;гиперхлоремик ацидоз;анамнезда аллергик реакциялар;калий тежовчи диуретикларни, шу жумладан спиронолактон;3 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Тивортин® қўлланганида спиронолактон қабул қилаётган ёки қабул қилган беморларда буйрак етишмовчилиги фонида, препарат яққол ва баркарор гиперкалиемия чақириши мумкинлигини хисобга олиш керак.
Калийни тежовчи диуретиклар олдинги қўлланиши ҳам, қондаги калий концентрацияси даражасини ошишига олиб келиши мумкин.
Аминофилин билан бир вактда қўллаш қондаги инсулиннинг микдорини ошириши мумкин.
Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда инфузиядан олдин қон плазмасидаги калий микдори ва диурез текширилиши керак, чунки препарат гиперкалиемия ривожланишига ёрдам бериши мумкин.
Препарат эндокрин безларининг функциясии бузилганида эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Препарат инсулин ва ўсиш гормонининг секрециясини рағбатлантириши мумкин.
Препарат йўлдош орқали ўтади, шунинг учун ҳомиладорлик даврида фақат она учун кутилаётган фойда хомила учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин.
Препаратни эмизиш даврида қўллаш буйича маълумотлар мавжуд эмас.
Симптомпари: буйрак етишмовчилиги, гипогликемия, метаболик ацидоз.
Даволаш: дозани ошириб юборилиш ҳолларида препаратнииг инфузиясини тўхтатиш керак.
Физиологик реакцияларни мониторинг қилиш ва организмнинг хаётий функциясиларини тутиб туриш керак.
Зарурати бўлганида ишқорийловчи воситалар ва диурезни йўлга солувчи воситалар (салуретиклар), электролитлар (0.9% натрий хлориди эритмаси, 5% глюкоза эритмаси) юборилади.
Даволаш симптоматик.