Долутегравирни бошқа препаратларнинг фармакокинетикасига таъсири Ин вирто долутегравир цитохром Р450 тизимининг CЙП1А2, CЙП2А6, CЙП2Б6, CЙП2C8, CЙП2C9, CЙП2C19, CЙП2Д6, CЙП3А4 изоферментларини, уридин-дифосфат-глюкуроназилтрансферазани (УДФ-ГТ1А1) ёки УДФ-ГТ2В7, ёки гликопротеин-Р (Пгп) ташувчиларни, БCРП, БСEП, ОАТП1Б1, ОАТП1Б3, ОCТ1, МРП2 ёки МРП4 ни бевосита ингибиция қилмаслигини ёки кучсиз ингибиция қилишини (ИC50 ≥50 μΜ) намойиш қилади.
Ин витро шароитларда долутегравир CЙП1А2, CЙП2Б6 ёки CЙП3А4 изоферментларни индкуция қилмайди.
Ин виво шароитларда долутегравир миддазоламга, CЙП3А4 кўрсаткичига таъсир кўрсатмаган.
Шу маълумотлар асосида ТивикайТМ препаратини ушбу ферментлар ёки ташиб ўтувчиларнинг субстратлари бўлган дори препаратларининг (масалан, қайтар транскриптаза ва протеаза ингибиторлари, абакавир, зидовудин, маравирок, опиоид аналгетиклар, антидепрессантлар, статинлар, азолли фунгицидлар, протон помпасининг ингибиторлари, эректил дисфункцияни даволаш учун воситалар, ацикловир, валацикловир, ситаглиптин, адефовир) фармакокинетикасига таъсир қилиши мумкинлиги кутилмайди.
Дори препаратлари билан ўзаро таъсирни ўрганиш юзасидан тадқиқотларида долутегравир қуйидаги препаратлар: тенофовир, ритоновир, метадон, эфавиренз, лопинавир, атазанавир, дарунавир, этравирин, фосампренавир, рилпивирин, боцеправир, телапревир ва норелгестромин ва этинилестрадиол сақловчи перорал контрацептивларнинг фармакокинетикасига клиник ахамиятли самара кўрсатмаган.
Ин витро шароитларда долутегравир 2 органик катионларнинг буйракда ташувчисини (ОСЕ2) (ИC50=1,93 μМ), турли дори воситалари ва токсинларни чиқарувчи ташувчилар (МАТЕ) МАЕУ 1 (ИC50=6,34 μМ) ва МАТЕ2-К (ИC50=24,8 μМ) ни ингибиция қилган.
Долутегравирнинг ин виво шароитидаги экспозициясини хисобга олиб, ин виво уни МАТЕ2-К субстратларининг ташилишига таъсир қилиш эхтимоли кам.
Ин виво долутегравир чиқарилиши ОСТ2 ЁКИ МАТЕ1 га боғлиқ бўлган дори воситаларининг (дофетилид, пилсикаинид ёки метформин) плазмадаги концентрацияларини ошириши мумкин.
(Жадвал 7 га қаранг).
Ин витро шароитида долутегравир базолатерал буйракдаги ташувчиларни ингибиция қилган: органик анионларнинг ташувчилари (ОАТ1) (ИC50=2,12 μМ) ва ОАТ3 (ИC50=1,97 μМ).
Лекин ин виво шароитида долутегравир ОАТ тенофовир ва парааминогиппурат субстратларининг фармакокинетикасига ахамиятли таъсир кўрсатмаган ва, шундай қилиб, ОАТ ташувчиларни ингибиция қилиши йўли билан дориларнинг ўзаро таъсирини чақиришни паст қобилятига эга.
Бошқа воситаларни долутегравирнинг фармакокинетикасига таъсири Долутегравир асосан УДФ-ГТ1А1 метаболизми йўли билан чиқарилади.
Долутегравир, шунингдек УДФ-ГТ1А3, УДФ-ГТ1А9, CЙП3А4, Пгп ва БCРП субстрати хисобланади; шунинг учун ушбу ферментлар ёки ташувчиларни индукция қилувчи дори препаратлари, назарий жиҳатдан қон плазмасида долутегравирнинг концентрациясини пасайтириши ва ТивикайТМ препаратининг терапевтик самарасини камайтириши мумкин.
ТивикайТМ препарати ва УДФ-ГТ1А1, УДФ-ГТ1А3, УДФ-ГТ1А9, CЙП3А4 ва/ёки Пгп ларни ингибиция қилувчи бошқа дори препаратларини бир вақтда қўллаш, қон плазмасида долутегравирнинг концентрациясини ошириши мумкин (7 Жадвалга қаранг).
Ин витро шароитида долутегравир (ОАТР)1в1, ОАТР1В3 ёки ОСТ1 одам органик анионларнинг транспорт полипептидининг субстрати хисобланмайди, шунинг учун фақат шу ташувчиларнинг фаоллигини модуляция қилувчи препаратларни қон плазмасидаги долутегравирнинг концентрациясига таъсир қилиши кутилмайди.
Эфавиренз, невирапин, рифампицин, карбамазепин ва типранавир ритановир билан мажмуада қон плазмасида долутегравирнинг концентрациясини ахамиятли пасайтирган ва, шунинг учун ТивикайТМ препаратининг дозасини суткада икки марта 50 мг гача тузатиш киритиш керак.
Этравириннинг самараси CЙП3А4 ингибиторлари лопинавир/ритонавир, дарунавир/ритонавирни бир вақтда қўллаш билан кучсизлантирилган, ва уни атаназавир/ритонавирни қўллаш билан кучсизлантирилиши кутилади.
Шундай қилиб, долутегравир этравирин ёки лопинавир/ритонавир, дарунавир/ритонавир, ёки атаназавир/ритонавир билан бир вақтда қўлланганида, долутегравирнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди Бошқа индуктор, фосампренавир, ритонавир билан мажмуада, қон плазмасида долутегравирнинг концентрациясини пасайтирган, текин ТивикайТМ препаратининг дозасини тўғирлаш талаб этилмайди (Жадвал 7 га қаранг).
УГТ1А1 ингибитори, атаназавир билан ўзаро таъсирининг тадқиқотлари, қон плазмасида долутегравирнинг концентрациясини клиник ахамиятли ошишини кўрсатмаган.
Тенофовир, лопинавир/ритонавир, дарунавир/ритонавир, рилпивирин, боцеправир, телаправир, преднизон, рифабутин ва омепразол долутегравирнинг фармакокинетикасига хеч қандай самара кўрсатмаган ёки минимал самара кўрсатган, шунинг учун ушбу дори препаратлари билан бир вақтда қўлланганда ТивикайТМ препаратининг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Бошқа дори препаратлари билан қатор ўзаро таъсирлари 7 Жадвалда берилган.
Тавсиялар бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсирини ўрганиш юзасидан тадқиқотлари асосида, ёки ўзаро таъсирнинг кутилаётган амплитудасини назарда тутиб прогноз қилинаётган ўзаро таъсирлар ва жиддий нохуш кўринишларни ривожланиши эҳтимоли ёки самарадорликни йўқолишига асосланган.