Тиоцетам (Тҳиоcэтам)рецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 100% моддага қайта ҳисобланганда 400 мг пирацетам, 100% моддага қайта ҳисобланганда 100 мг тиазот кислотаси; ёрдамчи моддалар: картошка крахмали; маннит; қанд упаси; магний стеарати; повидон; қоплаш учун аралашма “Опадрй ИИ Еллоw” 33Г22623 (гипромелоза; лактоза моногидрати; титан диоксиди (Е 171); полиетиленгликол (макрогол) 3000; триацетин; хинолин сариғи (Е 104); ФCФ (Э 110) сариқ шафақи; темир ИИ оксиди (Е 172); индигокармин (Е 132)).

Тасир этувчи модда(ХПН):

пирацетам, тиазот кислотаси.

Препаратнинг савдо номи:

Тиоцетам (Тҳиоcэтам)

Фармакалогик гуруҳи:

психостимулятор ва ноотроп воситалар.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

овал шаклли, таблетканинг бир томонида рискаси бўлган, сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. Синдирилганда оқ рангли ядроси кўринади.

психостимулятор ва ноотроп воситалар.

N06BX.

Бош мия томирларининг атеросклерози ва илгари мия қон айланишини бузилишлари билан боғлиқ бўлган мияда қон айланишини транзитор ва сурункали бузилишлари. Препарат, шунингдек мияда қон айланишини бузилишларида, бош мия жароҳатлари, интоксикациялар, диабетик энцефалопатиялар билан боғлиқ миядаги алмашинув жараёнларини бузилишларида, шунингдек ишемик ва геморрагик импульсларнинг тикланиш даврида ҳам қўлланади.

Дозалаш ва даволаш давомийлигини шифокор ҳар бир индивидуал ҳолатда касалликнинг характери ва кечишига қараб, алоҳида белгилайди. Мияда қон айланишини транзитор ва сурункали бузилишларида ва ишемик ва геморрагик импульсдан кейинги тикланиш даврида 1 таблеткадан суткада 3 марта 25-30 кун давомида. Тиоцетам® таблеткалари овқатдан 30 минут олдин буюрилади. Даволаш курси 2-3 ҳафтадан 3-4 ойгачани ташкил қилади. Диабетик энцефалопатияни даволаш учун 1 таблеткадан кунига 3 марта 45 кун давомида буюрилади.

Тиоцетам® препарати қўлланганида қуйидаги ножўя реакциялар кузатилиши мумкин: марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош оғриғи, умумий ҳолсизлик, уйқусизлик, уйқучанлик, хавотирлик, ички зўриқувчанлик; меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, оғизни қуриши, диарея; иммун тизими томонидан: аллергик реакциялар, шу жумладан тошма, қичишиш, эшакеми, кўп терлаш; вестибуляр тизим томонидан: бош айланиши; Беморларда препаратнинг алоҳида компонентлари билан боғлиқ бўлган ножўя реакциялар ривожланиши мумкин: -пирацетам билан боғлиқ: қон ва лимфа томонидан: геморрагик бузилишилар; иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик, анафилактоид реакциялар; руҳий бузилишлар: асабийлик, депрессия, юқори қўзғалувчанлик, хавотрлик, онгни чалкашиши, галлюцинациялар; нерв тизими томонидан: гиперкинезия, уйқучанлик, атакция, мувозанатни бузилиши, тутқаноқ хуружлари сонини ошиши, бош оғриғи, уйқусизлик, тремор; эшитиш аъзолари ва лабиринт томонидан: бош айланиши; овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: абдоминал оғриқ, қориннинг юқори қисмида оғриқ, диарея, кўнгил айниши, қусиш; тери ва тери ости тўқималари томонидан: ангионевротик шиш, дерматитлар, тошма, эшакеми, қичишиш; репродуктив тизим томонидан: жинсий фаолликни ошиши; қон томирлари томонидан бузилишлар: гиппотензия, тромбофлебит; умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар: астения, юбориш жойида оғриқ, иситма, тана вазнини ошиши; – тиазот кислотаси билан боғлиқ: тери ва тери ости клетчаткаси томонидан ўзгаришлар: қичишиш, тери гиперемияси тошмалар, эшакеми, ангионевротик шиш; иммун тизими томонидан бузилишлар:  анафилактик шок; марказий ва периферик нерв тизими томонидан – бош айланиши, қулоқларни шанғиллаши; юрак-қон томир тизими томонидан- тахикардия, артериал босимни ошиши; меъда-ичак йўллари томонидан- диспепсия, шу жумладан оғизни қуриши, қоринни дам бўлиши, кўнгил айниши, қусиш; нафас тизими томонидан- ҳансираш, бўғилиш (нафас сиқиш) хуружлари. умумий бузилишлар: иситма, умумий ҳолсизлик. Препарат сариқ шафақ ФCФ (Э 110) бўёвчисини сақлайди, бу аллергик реакцияларни чақириши мумкин

Пирацетамга ёки пиролидон ҳосилаларига ва/ёки тиазот кислоацига, шунингдек препаратнинг бошқа компонентларидан биронтасига юқори сезувчанлик. Мияда қон айланишини геморрагик турдаги ўткир бузилиши. Ўткир буйрак етишмовчилиги. Буйрак етишмовчилигининг терминал босқичи. Гентингтон хореясида қўллаш мумкин эмас.

Тиоцетам® ни кислотали рН муҳитига эга бўлган препаратлар билан буюриш мумкин эмас.

Препаратни нутқни, хотирани, диққатни бузилиши, бош миянинг интеллектуал функциясини пасайиши ва цефалгияларда, шу жумладан нейроциркулятор дистония оқибатида юз берган ўқиш қобилиятини ошириш учун эмоционал сферани бузилишлари билан кечувчи цереброваскуляр етишмовчиликда буюриш мумкин. Тиоцетам® ни мавжуд бўлган юрак патологияси (зўриқиш стенокардияси, миокард инфаркти), жигар патологияси (гепатит, цирроз) ва вирусли инфекциялар фонида юқорида кўрсатилган касалликларни даволаш учун қўллаш мумкин. Препаратни юрак-томир патологияси билан хасталанган кекса ёшли шахслар эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари лозим, чунки юқорида таърифланган ножўя реакциялар бу гуруҳ беморларида кўпроқ аниқланади. Аллергик реакциялар аллергияга мойиллиги бўлган шахсларда кўпроқ учрайди. Тромбоцитлар агрегациясига таъсири. Пирацетам тромбоцитлар агрегациясини сусайтиргани туфайли, уни гемостазни бузилиши, қон кетишлари билан кечувчи ҳолатлари (меъда-ичак йўллари яралари) бўлган беморларга, катта жарроҳлик операцияларида (шу жумладан стоматологик аралашувларида), оғир қон кетишлари симптомлари бўлган беморларга ёки анамнезида геморрагик импульс бўлган беморларга; антикоагулянтларни, тромбоцитар антиагрегантларни, шу жумладан ацетилсалицил кислотасининг паст дозаларини қўллаётган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Препарат буйрак орқали чиқарилади, шунинг учун буйрак етишмовчилиги бўлган беморларга ўзига хос эътибор бериш керак. Кекса ёшдаги пациентлар. Кекса ёшдаги беморларда узоқ муддат даволашда буйрак фаолияти кўрсаткичларини мунтазам назорат қилиб туриш тавсия қилинади, зарурат туғилганида креатинин клиренси текширувлари натижаларига қараб, дозага тузатиш киритилади. Препарат ёрдамчи модда сифатида буни лактоза сақлайди, буни галактозани ўзлаштира олмаслиги, лактаза танқислиги ёки глюкоза/галактозани сўрилишини бузилиши бўлган пациентлар ҳисобга олишлари лозим. Тиоцетамнинг 1 таблеткаси 0,007 г қанд упасини сақлайди, буни қандли диабети бўлган пациентлар ҳисобга олишлари керак. Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши. Қўлламаслик керак. Болалар. Педиатрия амалиётида қўллаш мумкин эмас. Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. Препаратни автотранспортни бошқаришда ва юқори диққатни талаб қиладиган механизмлар билан ишлашда, нерв тизими томонидан юз бериши мумкин бўлган ножўя реакцияларини ривожланиш хавфи туфайли, қўллаш тавсия қилинмайди. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Терапевтик дозаларда қўлланганида дозани ошириб юборилиши мумкин эмас. Аммо шифокор томонидан буюрилган дозага риоя қилинмаса, препаратнинг ножўя самаралари (қўзғалиш, уйқуни бузилиши, диспептик ҳолатлар) пайдо бўлиши ва кучайиши мумкин. Бундай ҳолларда препаратнинг дозаси камайтирилади ва симптоматик даволаш буюрилади.

Рецепт бўйича

10 таблеткадан блистерда, 3 ёки 6 блистердан қутида.

3 йил.