Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
фаол модда: морфолиний-3-метил-1,2,4-триазолил-5-тиоацетат (тиотриазолин) – 25 мг; ёрдамчи моддалар: инекция учун сув.
Тасир этувчи модда(ХПН):
морфолиний-метил-триазолил-тиоацетат.
Препаратнинг савдо номи:
Тиотрин С.Т
Фармакалогик гуруҳи:
Метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита.
Дори шакли:
инекция учун эритма.
тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш тусли суюқлик.
Метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита.
S02
Қон плазмасидаги ММТТА максимал концентрациясига мушак ичига юборишда – 0.84 соатдан кейин, вена ичига юборишда – 0.1 соатдан кейин эришилади.
Қон оқсилари билан боғланиши 10% дан ошмайди.
ММТТА асосан буйракларда – 31% тўпланади.
У аҳамиятли миқдорда йўғон ичакда, юракда, талоқда тўпланади, энг кам – ингичка ичак ва ўпкада (1-2%) тўпланади.
Юрак ишемик касаллиги: стенокардия, миокард инфаркти, инфарктдан кейинги кардиосклерозни мажмуавий даволашда; юрак аритмияларини даволашда тўлдирувчи восита сифатида қўлланади.
Сурункали гепатит, алкоголли гепатит, жигар фибрози ва циррозини мажмуавий даволашда қўлланади.
Катталарга миокард инфаркти, яққол намоён бўлган сурункали гепатитда ТИОТРИН С.Т биринчи 5 кун давомида мушак ичига 2 мл дан 25мг/мл эритма (50 мг дан) кунига 2-3 марта ёки вена ичига аста-секин минутига 2 мл тезликда 4 мл дан 25мг/мл эритма (100 мг) кунига 1 марта ёки минутига 20-30 томчи тезликда (25мг/мл эритмали 2 ампула 0,9% ли натрий хлориди эритмаси 150-250 млда суюлтирилади) томчилаб юборилади.
Даволашнинг бешинчидан йигирманчи кунигача ММТТА таблеткаларда (100 мг дан кунига 3 марта) буюрилади.
Зўриқиш стенокардияси ва тинч ҳолатдаги стенокардияда ва инфарктдан кейинги кардиосклероз, минимал ва ўртача фаоллик даражасидаги сурункали гепатитда ТИОТРИН С.Т мушак ичига 10 мг/мл эритма 2 мл дан кунига 3 марта юборилади.
Даволаш курси – 20-30 кун.
Жигар циррозида даволаш курси – 60 кун.
Даволаш 25 мг/мл эритма 2 мл дан (50 мг дан) кунига 3 марта 5 кун давомида мушак ичига юборишдан бошланади, сўнгра даволаш ММТТА таблеткалар (100 мг дан кунига 3 марта) ёрдамида давом эттирилади.
Препарат одатда яхши ўзлаштирилади.
Юқори сезувчанлиги бўлган беморларда аллергик реакциялар: қичишиш, терининг гиперимияси, иситма, тери тошмалари (уртикар, папуллез, майда нуқтали, доғли) пайдо бўлиши мумкин; бошқа препаратларни қабул қилиш фонида эшакеми ва ангионевротик шишнинг айрим ҳоллари, анафилактик шокнинг бир ҳолати таърифланган.
Алоҳида пациентларда, асосан кекса ёшдаги, хусусан бошқа препаратларни қабул қилиш фонида жуда кам учрайдиган ҳоллари таърифланган: Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: умумий ҳолсизлик, бош айланиши, қулоқларда шовқин; Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, артериал гипертензия (бир ҳолат); Меъда-ичак йўллари томонидан: диспептик ҳолни кўринишлари – оғизни қуриши, кўнгил айниши, қоринни дам бўлиши, қусиш; Нафас тизими томонидан: ҳансираш ва бўғилиш (бир ҳолат).
ММТТАга юқори сезувчанлик; ўткир буйрак етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.
Тиотрин С.Тни кардиопротектив препарат сифатида юрак ишемик касаллигини даволашда қўлланадиган базис воситалар билан мажмуада қўллаш мумкин.
Гепатопротектор восита сифатида мувофиқ этиологияли гепатитларни анъанавий даволаш усуллари билан бирга буюриш мумкин.
Ҳомиладорлик ёки лактация даврида қўлланилиши.
Препаратни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўллашнинг тажрибаси етарли эмас.
Болалар.
Болаларда қўллашнинг тажрибаси етарли эмас.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.
Автотранспорт воситаларини бошқариш ва бошқа мураккаб механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Доза ошириб юборилганида сийдикда натрий ва калийнинг концентрацияси ошади.
Бундай ҳолларда препаратни бекор қилиш керак.
Даволаш симптоматик.
Рецепт бўйича
2 мл дан ампулада, 10 ампуладан блистерда, 1 блистердан қутида.
4 мл дан ампулада, 5 ампуладан блистерда, 2 блистердан қутида.