Тиотриазолинрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: тиазот кислотасини морфолиен тузи 100% моддага қайта ҳисобланганда – 200 мг, 133 мг тиазот кислотасига эквивалент; ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, повидон, қанд кукуни, микрокристалл целлюлоза, калций стеарати.

Тасир этувчи модда(ХПН):

тиазотиc аcид.

Препаратнинг савдо номи:

Тиотриазолин

Фармакалогик гуруҳи:

кардиологик воситалар.

Дори шакли:

таблеткалар

оқ ёки деярли оқ рангли, силлиқ юзали, думалоқ шаклли, фаска ва рискали таблеткалар.

кардиологик воситалар.

S01ЕV.

Ичга қабул қилгандан сўнг препарат тез сўрилади, унинг тўлиқ биокираолишлиги 53% ни ташкил қилади. Қон плазмасидаги концентрациясига 200 мг дозада бир марта қабул қилингандан сўнг 1,6 соатдан кейин эришади. Ярим чиқарилиш даври деярли 8 соатни ташкил қилади.

Юрак ишемик касаллигини: стенокардия, миокард инфаркти, инфарктдан кейинги кардиосклерозни; юрак аритмияларини мажмуавий даволашда қўлланади. Келиб чиқиши турлича бўлган сурункали гепатитларни, шу жумладан алкоголли гепатитни, жигар циррозини мажмуавий даволашда қўлланади.

Зўриқиш стенокардиясида Тиотриазолин суткада 3 марта 200 мг дан ичга буюрилади. Даволаш курси 8 ҳафтани ташкил қилади. Зўриқиш ва тинч ҳолатдаги стенокардиясида, миокард инфарктида, инфарктдан кейинги кардиосклерозда Тиотриазолинни 20-30 кун давомида суткада 3 марта 200 мг дан ичга буюрилади. Юрак ритмини бузилишларида Тиотриазолинни суткада 3 марта 200 мг дан ичга ёки тил остига буюрилади. Жигар касалликларида Тиотриазолинни одатда суткада 4 марта 200 мг дан ичга 20-30 кун давомида буюрилади. Даволаш курсининг давомийлигини касалликнинг оғирлиги ва кечишига қараб, шифокор шахсий равишда белгилайди.

Препарат, одатда, яхши ўзлаштирилади. Юқори шахсий сезувчанлиги бўлган беморларда қуйидагилар камдан-кам ҳолларда юз бериши мумкин: тери ва тери ости клечаткаси томонидан: қичишиш, тери гиперемияси, тошма, эшакеми, ангионевротик шиш. Мажмуавий даволаш таркибида қабул қилинганида, айниқса кекса ёшдаги пациентларда алоҳида ҳолатлар келтирилган: иммун тизими томонидан бузилишлар: анафилактик шок; неврологик бузилишлар: бош айланиши, қулоқларда шовқин; меъда–ичак бузилишлари: диспепсик кўринишлари – оғиз қуриши, кўнгил айниши, қорин дам бўлиши; нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар: ҳансираш, бўғилиш; умумий бузилишлар: иситма, умумий ҳолсизлик. Пострегистрацион кузатувлар даврида шунингдек Тиотриазолинни қабул қилиш билан боғлиқлиги исботланган реакциялар кузатилган: юрак-қон томир тизими томонидан: артериал гипертензия, тахикардия.

Тиазот кислотаси ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик. Буйрак етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.

Тиотриазолинни кардиопротектор восита сифатида юрак ишемик касалликларини даволашда базис воситалари билан мажмуада қўллаш мумкин. Гепатопротектор восита сифатида препаратни гепатитларни анъанавий даволаш усули билан бирга қўллаш мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши. Препаратни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги ўрганилмаган. Болалар. Препаратни болаларда қўллаш тажрибаси етарли эмас. Автотранспорт бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти. Айни пайтда хабарлар йўқ, бироқ бош айланиши ривожланиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Доза ошириб юборилганида сийдикда натрий ва калийнинг концентрацияси ошади. Бундай ҳолларда препаратни бекор қилиш керак. Даволаш симптоматик.

Рецепт бўйича

200 мг дан 10 таблетка блистерда. 3 ёки 9 блистердан пачкада; №15 блистерда, 6 блистердан қутида.

2 йил.