Тиоктацид 600 Трецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 ампуладаги эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 952,2876 мг – тиоктат трометамол тиоктат кислотасига қайта ҳисоблаганда – 600 мг (трометамол тузи кўринишида). ёрдамчи моддалар: трометамол, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

тиоктат кислотаси

Препаратнинг савдо номи:

Тиоктацид 600 Т

Фармакалогик гуруҳи:

метаболик жараёнларни мувофиқлаштириш учун восита.

Дори шакли:

вена ичига юбориш учун эритма.

тиниқ, сарғиш рангли эритма.

метаболик жараёнларни мувофиқлаштириш учун восита.

A16AX01.

Периферик (сенсор-мотор) диабетик полинейропатиянинг симптомларини даволаш учун қўлланади.

Оғир даражадаги диабетик полиневропатиядаги сезувчанликни яққол бузилишларида даволаш бошланишида суткалик дозаси 2-4 ҳафта давомида 1 ампула Тиоктацид 600 Т ни ташкил этади (600 мг тиоктат кислотасига тўғри келади). Вена ичига юборишни секин ўтказиш керак (бир минутда тиоктат кислотаси 50 мг дан ошмасин, яъни 2 мл тиоктацид 600 Т эритмаси). Бундан ташқари, суюлтирилмаган эритмани инекция учун шприц ёки перфузор ёрдамида вена ичига юбориш мумкин. Бундай холатда юбориш вақти камида 12 минутни ташкил этиши керак. Фаол модда ёруғликка сезувчанлиги туфайли, бевосита қўллашдан олдин ампулани картон қутидан чиқариш керак. Инфузияни ўтказиш бўйича тавсиялар Тиоктацид 600 Т ни натрий хлоридининг изотоник эритмасида (100-250 мл га қўшилади) 30 минут давомида инфузия холида юбориш мумкин. Инфузион эритмани ёруғликдан ҳимоя қилиш керак (масалан, алюмин фолгага ўралади). Ёруғликдан ҳимояланган инфузия учун эритма 6 соат давомида қўллашга яроқликдир. Тиоктацид 600 Т нинг инфузион эритмаси учун эритувчи сифатида фақат натрий хлоридининг изотоник эритмаси қўллансин.

Вена ичига тез юборилганида баъзида ўз ўзидан ўтиб кетувчи, бош мия ички босимини ошиши, нафасни кечикиши кузатилади. Тери тошмаси, эшакеми, қичишиш кўринишидаги аллергик реакциялар, шунингдек анафилактик шоккача ривожланадиган тизимли аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Баъзи ҳолларда вена ичига юборилгандан сўнг тиришишлар, кўзларнинг олдида жисмларни иккиланиши, нуқтали қон қуйилишлар ва қон кетишига мойиллик (тромбоцитлар фаолиятини бузилиши туфайли) кузатилган. Айрим ҳолларда глюкозани утилизациясини яхшиланиши натижасида унинг қондаги даражаси пасайиши мумкин. Бундай ҳолларда бош айланиши, кучли терлаш, бош оғриғи, кўришни бузилиши каби гипогликемия симптомлари ривожланиши мумкин. Ҳар қандай ножўя самаралар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш керак.

Тиоктат (α-липоат) кислотасига ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. Диққат: Болалар ва ўсмирларга препаратни қўллаш юзасидан маълумотлар йўқ, шунинг учун препаратни болалар ва ўсмирларга буюриш мумкин эмас.

Тиоктацид 600 Т билан бир вақтда буюрилганда цисплатиннинг самарадорлиги пасайиши кузатилади. Тиоктацид 600 Т металларни боғлайди, шунинг учун уни металларни сақловчи препаратлар (масалан, темир, магний препаратлари билан, калций сақловчи сут махсулотлари билан) бир вақтда буюриш мумкин эмас. Бир вақтда қўлланганида инсулин ва ичга қабул қилинадиган диабетга қарши препаратларнинг қандни камайтирувчи таъсирини кучайтириши мумкин, шунинг учун айниқса Тиоктацид 600 Т билан даволашни бошида, қондаги глюкозанинг даражасини мунтазам назорат қилиш тавсия этилади. Баъзи ҳолларда гипогликемия (қонда қанднинг миқдорини ҳаддан ташқари пасайиши) симптомларини ривожланишидан сақланиш учун қанд миқдорини камайтирувчи препаратлариннг дозасини камайтириш керак.

Алкоголни мунтазам равишда истеъмол қилиш полинейропатияни ривожланиши хавфи омили ҳисобланади ва Тиоктацид 600 Т нинг самарадорлигини пасайтириш мумкин. Шунинг учун пациентларга препарат билан даволаниш вақтида ҳам, даволанишдан ташқари даврда ҳам алкогол истеъмол қилишдан сақланиш тавсия этилади. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши Репродуктивликка захарли (токсик) таъсир қилиш юзасидан мавжуд бўлган маълумотлар ҳомилага зарарли таъсири ҳақида хулоса чиқариш имконини бермайди. Ҳомиладорлик даврида препаратни, фақат она учун кутилган фойда ҳомила учун хавфдан устун бўлган холдагина ва шифокорнинг қатъий назорати остида қўллаш мумкин. Тиоктат (α-липоат) кислотасини кўкрак сутига ўтиши номаълум. Эмизиш даврида препаратни қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозаси ошириб юборилганида кўнгил айниши, қусиш ва бош оғриғи кузатилиши мумкин. Алфа-липоат кислотаси 10 дан 40 мг гача дозада алкогол билан бирга ихтиёрсиз ёки ихтиёрий (ўз жонига қасд қилиш мақсадида) қабул қилинганидан сўнг оғир заҳарланиш кузатилган, баъзида ўлим билан тугаган. Заҳарланишнинг клиник белгилари дастлаб психомотор қўзғалиши ёки онгни чалкашиши кўринишида намоён бўлиши мумкин; кейинчалик улар одатда, тарқоқ тиришиш хуружлари ва лактацидозни ривожланиши билан кечади. Бундан ташқари, липоат кислотасининг юқори дозалари билан захарланиш оқибатида гипогликемия, шок, рабдомиолиз, гемолиз қон томирлар ичидаги қонни диссеминацияланган ивиши (ДВС-синдром), суяк кўмиги фаолиятини сусайиши ва кўпчилик аъзолар фаолиятини етишмовчилиги кузатилган. Заҳарланишни даволаш. Тиоктацид билан кучли заҳарланишга озгина шубха бўлганда ҳам, зудлик билан шифохонага етказиб, детоксикация қилиш бўйича умумий даволаш чораларини ўтказиш кўрсатилган. Тарқалган тиришиш хуружлари, лактоацидоз ва заҳарланиш оқибатидаги ҳаёт учун бошқа барча оқибатларни даволашда симптоматик даволаш ўтказиш керак. Алфа-липоат кислотасини организмдан чиқарилишини тезлаштириш учун гемодиализ ва экстракорпорал детоксикация усулларининг самарадорлиги ҳозирги вақтгача ҳали тасдиқланмаган.

Шифокор рецепти бўйича

24 мл дан эритма жигарранг рангли ампулаларда. 5 ампула очиқ контур уяли ўрамда, 1 ёки 2 очиқ контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

4 йил.