Тиокоррецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: тиазот кислотасининг морфолин тузи – 25 мг; ёрдамчи модда: инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

тиазот кислотаси

Препаратнинг савдо номи:

Тиокор

Фармакалогик гуруҳи:

Метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита.

Дори шакли:

инекция учун эритма.

тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли эритма.

Метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита.

S01ЕV

Қон плазмасидаги Тиокорнинг максимал концентрациясига мушак ичига юборилганда – 0,84 соатдан кейин, вена ичига юборилганда – 0,1 соатдан кейин эришилади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 10% дан ошмайди. Тиокор асосан буйракда – 31% тўпланади. У аҳамиятли миқдорда йўғон ичакда, юракда, талоқда тўпланади, энг кам – ингичка ичак ва ўпкада (1-2%) тўпланади.

Юрак ишемик касаллиги: стенокардия, миокард инфаркти, инфарктдан кейинги кардиосклерозни мажмуавий даволашда; юрак аритмияларини даволашда тўлдирувчи восита сифатида қўлланади. Сурункали гепатит, алкоголли гепатит, жигар фибрози ва циррозини мажмуавий даволашда қўлланади.

Катталарга миокард инфаркти, яққол намоён бўлган сурункали гепатитда Тиокор биринчи 5 кун давомида мушак ичига 2 мл дан 25 мг/мл эритма (50 мг дан) кунига 2-3 марта ёки вена ичига аста-секин минутига 2 мл тезликда 25 мг/мл эритма (100 мг) 4 мл дан кунига 1 марта ёки минутига 20-30 томчи тезликда (25 мг/мл эритмали 2 ампула 0,9% ли натрий хлориди эритмаси 150-250 мл да суюлтирилади) томчилаб юборилади. Даволашнинг бешинчи кунидан йигирманчи кунигача Тиокор таблеткаларда (100 мг дан кунига 3 марта) буюрилади. Зўриқиш стенокардияси ва тинч ҳолатдаги стенокардияда ва инфарктдан кейинги кардиосклероз, минимал ва ўртача фаоллик даражасидаги сурункали гепатитда Тиокор мушак ичига 10 мг/мл эритма 2 мл дан кунига 3 марта юборилади. Даволаш курси – 20-30 кун. Жигар циррозида даволаш курси – 60 кун. Даволаш 25 мг/мл эритма 2 мл (50 мг) дан кунига 3 марта 5 кун давомида мушак ичига юборишдан бошланади, сўнгра даволаш таблеткалар (100 мг дан кунига 3 марта) ёрдамида давом эттирилади.

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Юқори сезувчанлиги бўлган беморларда аллергик реакциялар: қичишиш, терининг гиперемияси, иситма, тери тошмалари (уртикар, папуллез, майда нуқтали, доғли тошмалар) пайдо бўлиши мумкин; бошқа препаратларни қабул қилиш фонида эшакеми ва ангионевротик шишнинг айрим ҳоллари, анафилактик шокнинг бир ҳолати таърифланган. Айрим пациентларда, асосан кекса ёшли пациентларда, хусусан бошқа препаратларни қабул қилиш фонида жуда кам учрайдиган қуйидаги нохуш ҳолатлари таърифланган: марказий ва периферик нерв тизими томонидан: умумий ҳолсизлик, бош айланиши, қулоқларни шанғиллаши; юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, артериал гипертензия (бир ҳолат); меъда-ичак йўллари томонидан: диспептик ҳолат кўринишлари – оғизни қуриши, кўнгил айниши, қоринни дам бўлиши, қусиш; нафас тизими томонидан: ҳансираш ва бўғилиш (бир ҳолат).

Тиокорга юқори сезувчанлик; ўткир буйрак етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.

Тиокорни кардиопротектив препарат сифатида юрак ишемик касаллигини даволашда қўлланадиган асосий воситалар билан мажмуада қўллаш мумкин. Гепатопротектор восита сифатида мувофиқ этиологияли гепатитларни анъанавий даволаш усулларини буюриш билан бирга олиб бориш мумкин.

Ҳомиладорлик ёки лактация даврида қўлланилиши. Препаратни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўллаш тажрибаси етарли эмас. Болалар. Болаларда препаратни қўллаш тажрибаси етарли эмас. Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. Автотранспорт воситаларини бошқариш ва бошқа мураккаб механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Доза ошириб юборилганида сийдикда натрий ва калийнинг концентрацияси ошади. Бундай ҳолларда препаратни бекор қилиш керак. Даволаш симптоматик.

Рецепт бўйича

Инекция учун 25 мг/мл эритма, 2 мл ва 4 мл дан ампулаларда.

3 йил.