Тиокас гел rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол моддалар: 1 г гел қуйидагиларни сақлайди: Декскетопрофен трометоли (12,5 мг декскетопрофенга эквивалент) ва 2,5 мг тиоколхикозид.

Тасир этувчи модда(ХПН):

декскетопрофен, тиоколхикозид.

Препаратнинг савдо номи:

Тиокас гел

Фармакалогик гуруҳи:

Сиртга қўллаш учун миорелаксантлар ва ностероид яллиғланишга қарши препаратлар.

Дори шакли:

сиртга қўллаш учун гел.

тиниқ, сариқ рангли, лаванда ҳидли гел.

Сиртга қўллаш учун миорелаксантлар ва ностероид яллиғланишга қарши препаратлар.

M02AA27, M03VX05

Оғриқ қолдирувчи ва яллиғланишга қарши таъсири туфайли, қуйида келтирилган ҳолатларни маҳаллий даволаш учун: ревматоид артрит, остеоартрит, анкилозга олиб келувчи спондилит, люмбалгия, ишалгия каби ўткир ёки сурункали ревматизм;бўғимлар, пайлар, боғлам ва мушакларни жарроҳат ёки дегенератив касалликлар натижасида юзага келган оғриқли яллиғланиш ҳолатларида қўлланади.

Сиртга буюрилади. Доза пациентнинг эҳтиёжига мувофиқ индивидуал равишда танланиши керак. Оз миқдорда кунига 1-3 марта буюрилади, тез сўрилиши учун ишқаламасдан қўлланади. Шифокорнинг маслаҳатисиз узлуксиз қўллаш давомийлиги 7 кундан ошмаслиги керак.

Ножўя реакциялар аъзо тизим гуруҳлари бўйича таснифланган. Тез-тезлиги қуйдагича аниқланади: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100, <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000, <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000,  <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000), тез-тезлиги номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар асосида аниқлаш мумкин эмас). Декскетопрофен: Тез-тез эмас: дерматит (терини қизариши ва яллиғланиши), жумладан терини аллергик реакциялари. Кам ҳолларда: буллез ёки пуфакчали экзема каби анча оғир реакция ҳолатлари, улар тарқалиши мумкин ёки тарқалган бўлиши мумкин. Жуда кам ҳолларда: ўта юқори сезувчанлик реакциялари (эшакеми, бронхоспазм). Тез-тезлиги номаълум: ёруғликга сезувчанлик реакциялари (эритема, яллиғланиш ва айрим ҳолларда енгил везикуляция). Тиоколхикозид: Тез-тез эмас: қичишиш, эшакеми, ангионевротик шиш, уйқучанлик, тери аллергик реакциялари, каби анафилактик реакциялар, жумладан ёруғликга сезувчанлик кузатилиши мумкин.

Декскетопрофенга, тиоколхикозидга ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;ацетилсалицил кислотасига ёки бошқа НЯКВ га ўта юқори сезувчанлик;касаллик тарихида ёруғликка сезувчанликнинг ҳар қандай реакциялари;кетопрофенга, тиапрофен кислотасига, фенофибратга ёки УБ-блокаторига ёки парфюмга нисбатан бўлган тери аллергияси билан кечувчи касаллик тарихи;ҳомиладорлик ва лактация даври;ланж фалажи, мушак гипотонияси;қуёш таъсири бўлганда, ҳатто қуёш нури хиралашган бўлса хам, солярийда УБ-нурланиш ҳолларида, даволаш вақтида ва у тўхтатилгандан 2 ҳафтадан кейин, Тиокас гелни очиқ инфекцияланган терига, шиллиқ қаватларга, экземада, акнеда, жинсий аъзолари ва кўз ёки периокуляр соҳалари аъзоларига қўллаш мумкин эмас;15 ёшгача бўлган болаларда қўлланмайди.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юборилиш эҳтимоли кам, чунки сиртга қўлланганда декскетопрофеннинг тизимли сўрилиши жуда паст. Даволаш: гелни тасодифан ютиб юборилганда, симптоматик даволаш ва меъдани ювишни ўтказиш керак. Декскетопрофен трометол организмдан диализ ёрдамида чиқарилиш мумкин.

Рецепциз

“Тиокас гел” 30 г ва 50 г тубаларда.

2 йил.