Тиогаммарецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 флакон 50 мл 12/мг/мл инфузия учун эритма сақлайди: Фаол модда: тиоктат кислотасининг меглуминли тузи – 1167,70 мг (бу 600 мг тиоктат кислотасига эквивалент); Ёрдамчи моддалар: макрогол 300 – 4000,00 мг, меглумин, инекция учун сув 50 мл гача.

Препаратнинг савдо номи:

Тиогамма®

Фармакалогик гуруҳи:

метаболик жараёнларни тўғрилаш учун восита.

Дори шакли:

инфузия учун эритма.

оч-сариқ ёки сарғиш-яшил рангли тиниқ эритма.

метаболик жараёнларни тўғрилаш учун восита.

A16AX01

Вена ичига юборилганида максимал концентрациясига эришиш вақти – 10-11 мин., максимал концентрацияси тахминан 20 мкг/мл ни ташкил қилади. Жигар орқали “биринчи ўтиш” самарасига эга. Метаболитларини ҳосил бўлиши ён занжирини оксидланиши ва конъюгацияланиши натижасида юз беради. Умумий плазма клиренси – 10-15 мл/мин. Тиоктат кислотаси ва унинг метаболитлари буйрак орқали (80-90%), катта бўлмаган миқдори – ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 25 минутни ташкил қилади.

Диабетик полинейропатия, алкоголли полинейропатия.

Даволашни бошида Тиогамма® инфузия учун эритма препарати вена ичига суткада       600 мг дозада (1 флакон) 2-4 ҳафта давомида юборилади. Препаратли флакон қутидан чиқарилади ва дарҳол берилган ёруғликдан ҳимоя қилувчи ғилоф билан ёпилади, чунки тиоктат кислотаси ёруғликка сезгир. Инфузия бевосита флакондан қилинади. Аста-секин юборилади, тахминан 1,7 мл/мин тезликда, 30 минут давомида юборилади. Сўнгра тиоктат кислотасини перорал шаклини (Тиогамма®, қобиқ билан қопланган таблеткалар) қабул қилишни давом эттириш мумкин.

Нохуш ножўя реакцияларни пайдо бўлишини тез-тезлиги ЖССТ таснифига мувофиқ келтирилган: Жуда тез-тез10 нафар даволанаётганлардан 1 тадан кўпроқТез-тез10 нафар даволанаётганлардан 1 тадан камроқ, лекин 100 нафаридан 1 тадан кўпроқТез-тез эмас100 нафар даволанаётганлардан 1 тадан камроқ, лекин 1000 нафаридан 1 тадан кўпроқКам1000 нафар даволанаётганлардан 1 тадан камроқ, лекин 10000 нафаридан 1 тадан кўпроқЖуда кам10000 нафардан 1 тадан камроқ, шу жумладан алоҳида ҳоллар ҳам Қон яратиш тизими ва лимфатик тизими томонидан: Жуда кам: шиллиқ қаватлар ва терига нуқтали қон қуйилишлар, тромбоцитопения, геморрагик тошма (пурпура), тромбофлебит; Иммун тизими томонидан: Алоҳида ҳолларда: тизимли аллергик реакциялар (ҳатто анафилактик шок ривожланишигача) бўлиши мумкин; Марказий нерв тизими томонидан: Жуда кам ҳолларда: таъм сезишни ўзгариши ёки бузилиши; жуда кам: тиришишлар; Кўриш аъзоси томонидан: Жуда кам ҳолларда: диплопия; Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: Алоҳида ҳолларда: аллергик реакциялар – эшакеми, қичишиш, экзема, тошма. Бошқа ножўя реакциялар: Алоҳида ҳолларда: глюкозани ўзлаштирилишини яхшиланиши туфайли, қонда глюкозанинг концентрацияси пасайиши мумкин. Бунда гипогликемия симптомлари: бош айланиши, кўп терлаш, бош оғриғи, кўришни бузилиши; алоҳида ҳолларда: юбориш жойида аллергик реакциялар – таъсирланиш, гиперемия ёки шиш пайдо бўлиши мумкин; Жуда кам ҳолларда: препарат тез юборилган ҳолларда бош мия ички босимини ошиши (бошда оғирлик ҳисси пайдо бўлади), нафасни қийинлашиши кузатилиши мумкин. Бу реакциялар мустақил ўтиб кетади.

Тиоктат кислотаси ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик. 18 ёшгача бўлган болалар. Ҳомиладорлик ва эмизиш даври. Препаратни қабул қилишдан олдин албатта шифокор билан маслаҳатлашинг.

Тиоктат кислотаси бир вақтда қабул қилинганида цисплатиннинг самарадорлигини пасайтиради, шунингдек темир, магний препаратлари каби металларни сақловчи препаратлар билан реакцияга киришади. Тиоктат кислотаси қандларнинг молекулалари билан, масалан левулёза (фруктоза) эритмаси билан реакцияга киришиб, қийин эрувчи молекулаларни ҳосил қилади. Глюкокортикоидли воситаларнинг яллиғланишга қарши таъсирини кучайтиради. Тиоктат кислотасининг инфузион эритмаси декстроза эритмаси, Рингер эритмаси ва дисулфидли ва Ш-гуруҳлари билан реакцияга киришувчи эритмалар билан номутаносиб. Тиоктат кислотаси инсулин ёки перорал гипогликемик препаратлар билан бир вақтда қўлланганида, уларнинг таъсири кучайиши мумкин. Агарда Сиз бошқа препаратларни қабул қилаётган ёки қабул қилмоқчи бўлсангиз, Тиогамма® препаратини қабул қилишдан олдин албатта шифокор билан маслаҳатлашинг.

Қандли диабети бўлган пациентларда, айниқса даволашнинг бошланғич босқичида, қонда глюкозанинг концентрациясини доимий назорати зарур. Айрим ҳолларда гипогликемияни ривожланишидан сақланиш учун, инсулин ёки перорал гипогликемик препаратнинг дозасини пасайтириш керак. Гипогликемия симптомлари (бош айланиши, кўп терлаш, бош оғриғи, кўришни бузилиши, кўнгил айниши) пайдо бўлганида даволашни дарҳол тўхтатиш керак. Якка ҳолларда Тиогамма® қўлланганида гликемик назорат бўлмаган ва умумий ҳолати оғир бўлган пациентларда жиддий анафилактик реакциялар ривожланиши мумкин. Тиогамма® препарати билан даволаниш вақтида алкоголни истеъмол қилиш даволовчи самарани пасайтиради ва нейропатияни ривожланиши ва кучайишига ёрдам берувчи хавф омили ҳисобланади. Тиогамма® препаратини қабул қилаётган пациентлар алкоголни истеъмол қилишдан сақланишлари керак. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас. Автотранспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири Автотранспорт воситасини бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, +25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи. Тиоктат кислотаси 10 г дан 40 г гача дозаларда алкогол билан бирга қабул қилинган ҳолда, ҳатто ўлим билан якунланган интоксикация ҳоллари кузатилган. Дозани ўткир ошириб юборилишининг симптомлари: одатда кейинчалик ёйилган тиришишларни ривожланиши ва лактоацидозни ривожланиши билан бирга кечувчи психомотор қўзғалиш ёки онгни бузилиши. Шунингдек гипогликемия, шок, рабдомиолиз, гемолиз, диссеминацияланган томир ички қон ивиши, суяк кўмигининг депрессияси ва кўп аъзоларда етишмовчилик ҳоллари таърифланган. Даволаш симптоматик. Специфик антидоти йўқ.

Рецепт бўйича

Инфузия учун эритма 12 мг/мл. 50 мл дан ИИ тур жигарранг шишадан тайёрланган, резина тиқин билан беркитилган флаконда. Тиқин алюмин қалпоқча ёрдамида мустаҳкамланади, унинг юқори қисмида полипропилен таглик бор. 1 флакондан ёки 10 флакондан флаконларнинг миқдори бўйича қора рангли полиетилендан тайёрланган ёруғликдан ҳимоя қилувчи осма ғилофлар билан, картон тўсиқлар ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида жойланган.

5 йил.