Тинидазолрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: Тинидазол – 500 мг. ёрдамчи моддалар: лактоза, сувсиз коллоидли кремний, маккажўхори крахмали, тозаланган талк, магний стеарати, метилгидроксибензоат, натрий кроскармеллозаси.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Тинидазол

Препаратнинг савдо номи:

Тинидазол

Фармакалогик гуруҳи:

Протозойларга қарши воситалар.

Дори шакли:

Плёнка қобиқли таблеткалар.

Думалоқ, икки ёқлама қавариқ, оқ рангли, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Протозойларга қарши воситалар.

Ичга қабул қилингандан сўнг меъда-ичак йўлларидан тез ва тўлиқ сўрилади. Қонда 2 соатдан кейин максимал концентрациясига эришилади ва 12 соатгача сақланади (40-51 мкг/мл ни ташкил қилиб, 12 соатдан кейин 11-19 мкг/мл га, 72 соатдан кейин 1 мкг/мл гача камаяди). Тинидазол организмнинг барча тўқималарида яхши тақсимланади, йўлдош ва гематоэнцефалик тўсиқдан ўтади ва кўкрак сути билан чиқарилади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши тахминан 12% ни ташкил этади. Препарат биотрансформацияси жигарда юз беради. Тахминан 60-65% буйрак орқали (шу жумладан 20-25% ўзгармаган ҳолда), 12% – ичак орқали чиқарилади.

трихомониаз (колпит, эндометрит, овариал ва тубовариал абсцесслар);лямблиоз;амебиаз (шу жумладан ичак ва жигар шакллари);анаэроб бактериялар томонидан чақирилган инфекциялар (пневмония, плевра эмпиемаси, ўпка абсцесси, тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари, ўткир ярали гингивитлар);аралаш аэроб-анаэроб инфекциялар (антибиотиклар билан биргаликда);Ҳелиcобаcтер пйлори эрадикацияси (висмут препаратлари ва антибиотиклар билан бирга).анаэроблар томонидан чақирилган операциядан кейинги инфекцион асоратларни олдини олишда қўлланади.

Таблеткалар овқат вақтида ёки овқатдан сўнг қабул қилинади. Трихомониаз ва лямблиозда препарат катталарга кунига бир марта 2 г (4 таблетка) дан буюрилади; болаларга кунига 1 марта тана вазнига 50-75 мг/кг дан буюрилади. Зарурат туғилганда, препаратни ўша дозада қайта қабул қилиш мумкин. Ичак амебиазида катталар учун кунлик доза 2 г ни ташкил қилади ва препарат 2-3 кун қабул қилинади. Болаларга тинидазол кунига 50-60 мг/кг ҳисобидан буюрилади, даволаш курси – 3 кун. Жигар амёбиазида: препарат катталарга кунига 1,5-2 г бошланғич дозада буюрилади. Даволаш курси – 3 кун, заруратга туғилганда, даволаш курси 6 кунгача узайтирилиши мумкин. Инфекциянинг оғирлигига қараб, курслик доза 4,5-12 г ни ташкил қилади. Болаларга тинидазол кунига 50-60 мг доза ҳисобидан буюрилади, даволаш муддати – 5 кун. Анаэроблар томонидан чақирилган инфекцияларини даволашда, катталарга даволанишнинг биринчи куни бир марта суткада – 2 г буюрилади, кейин суткада 1 г дан буюрилади. Даволаш 5-6 кун давом этади. Операциядан кейинги асоратларни олдини олишда катталарга операциядан 12 соат олдин 2 г дан бир марта буюрилади. 12 ёшгача бўлган болаларда анаэроб инфекцияларни даволаш ва олдини олишда, препаратни қўллаш безарарлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

Меъда-ичак йўллари томонидан: анорекция, оғизни қуриши ва унда ёқимсиз таъм пайдо бўлиши, кўнгил айниши, қусиш, диарея. Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, атакция, периферик невропатия, кам холларда тиришиш. Аллергик реакциялар: эшакеми, терини қичишиши, терида тошмалар, ангионевротик шиш. Бошқалар: кам ҳолларда – транзитор лейкопения, ҳолсизланиш кузатилиши мумкин.

марказий нерв тизимининг органик касалликлари;қон яратилишини бузилиши;ҳомиладорликнинг 1 – уч ойлиги;лактация;препаратга ёки 5-нитроимидазолнинг бошқа унумларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас;ҳомиладорликнинг ИИ ва ИИИ уч ойлигида, фақат она учун тахмин қилинган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин.лактация даврида препаратни қўллаш зарур бўлганида, эмизишни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш керак. Қабул қилгандан 72 соатдан кейин ҳам она сутида тинидазол аниқланишини ҳисобга олиш керак.

Трихомониазни даволашда тинидазол билан иккала жинсий шерикни бир вақтда даволаш керак. Марказий нерв тизими томонидан ножўя таъсирлар пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак. Агарда даволаш 6 кундан кўпга чўзилса, периферик қон кўринишини мунтазам назорат қилиш керак. Антабуссимон реакцияларни ривожланиши мумкинлиги туфайли, тинидазол билан даволаш жараёнида алкогол исътемол қилишдан, сақланиш лозим. 12 ёшгача бўлган болаларда анаэроб инфекцияни даволашда қўллаш тавсия қилинмайди. Препаратни қабул қилаётган пациентлар юқори диққат ва тезкор психомотор реакциялар талаб этадиган потенциал хавфли фаолият билан шуғулланишдан сақланишлари керак. (автотранпорт ва механизмларни бошқариш). Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 300С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юборилиши ҳоллари таърифланмаган, агар пайдо бўлса, даволаш симптоматик. Махсус антидот йўқ. Тинидазол диализ орқали чиқарилади.

Рецепт билан

500 мг дан плёнка қобиқ бидан қопланган таблеткалар контур уяли ўрамларда.

3 йил.