Тималин Белмедрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 флакон қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: тималин – 10 мг; эритувчи: натрий хлорид 18 мг, 2 мл гача инекция учун сув

Препаратнинг савдо номи:

Тималин-Белмед

Фармакалогик гуруҳи:

иммуностимулятор восита.

Дори шакли:

инекция учун эритма тайёрлаш учун лиофилизация қилинган кукун 10 мг.

оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли аморф кукун ёки таблетка кўринишида зичлашган аморф кукун.

иммуностимулятор восита.

L03AX

Катталарда хужайравий иммунитетни сусайиши билан кечувчи қуйидаги касалликларни мажмуавий даволашда: вирус ва бактериал табиатли ўткир ва сурункали йирингли-яллиғланиш касалликлари;онкологик касалликларни нур билан даволаш ва химиотерапиядан кейин хужайравий иммунитетни сусайиши;онкологик касалликларни нур билан даволаш ва химиотерапиядан кейин пациентларда инфекцион асоратларни олдини олишда қўлланади. Болаларда хужайравий иммунитетни сусайиши билан кечувчи қуйидаги касалликларни мажмуавий даволашда: вирус ва бактериал табиатли ўткир ва сурункали йирингли-яллиғланиш касалликларида қўлланади. Тималин-Белмед дори воситасини қўллаш кўп йиллик қўллаш тажрибасига асосланади. Тималин-Белмед назоратланган клиник тадқиқотларда ўрганилмаган.

Инекция учун эритмани флакон ичидагисини 1-2 мл натрий хлоридининг изотоник эритмасида эритиш йўли орқали бевосита юборишдан олдин тайёрлаш керак. Флакон ичидагиси бир хил эритма ҳосил бўлгунча, кўпик ҳосил бўлишидан сақланиб айланма ҳаракатлар билан аралаштирилади. Тималин-Белмед мушакка чуқур (қон томирларга тушишидан сақланиб) юборилади. Вена ичига юборилмасин! Мушак ичига юбориш учун фақат янги тайёрланган эритмани ишлатиш керак. Тайёр эритмани сақлаш ва кейинчалик ишлатишга йўл қўйилмайди.

Дори воситасининг компонентларига аллергик реакциялар кузатилиши мумкин. Юбориш жойида қичишиш, қизариш. Юзага келиш тез-тезлиги номаълум. Юқорида санаб ўтилган ножўя реакциялар ёки ушбу дори воситасини тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномада кўрсатилмаган ножўя реакциялар юзага келган ҳолларда шифокорга мурожаат этиш керак.

Дори воситасининг компонентларига юқори сезувчанлик. Ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Биостимуляторлар ва иммунитетни рағбатлантирувчи препаратлар, рифампицин, изониазид, глюкокортикоид препаратлар билан мутаносиб. Шунга ўхшаш таъсир механизмига эга Т-активин, тимактид, тимоген ёки тимоптин билан бир вақтда қўллашдан сақланиш керак. Препарат гипофизнинг айрим гормонлари (соматотропин, лютеинлаштирувчи гормон) билан синергизм намоён қилиши мумкин. Лимфатик тизим ва суяк кўмигига таъсир кўрсатиши нуқтаи назардан эстрогенлар, прогестинлар, андрогенлар, буйрак усти бези гормонлари Тималин-Белмеднинг самараларига нисбатан антагонист бўлиб ҳисобланади.

Аллергоанамнези салбий бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўлланади. Тималинни буюриш ва даволашни иммунологик кўрсаткичлар назорати остида олиб бориш керак. Пубертат даврда айрисимон безининг максимал фаоллиги туфайли, тимус препаратларини 12-17 ёшдаги ўсмирларда қўллашдан сақланиш керак. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас. Автотранспорт ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. Автотранспортни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Одамларда дозани ошириб юборилиши ҳолатлари кузатилмаган. Ҳайвонлардаги экспериментларда юқори дозаларда сурункали юборишда тимусни инволюциясини чақирган.

Рецепт бўйича

10 мг дан флаконларда, ўрамда №5 ёки флаконларда ўрамда №5 эритувчи (натрий хлориди, инекция учун эритма 9 мг/мл, 2 мл дан ампулаларда, ўрамда №5) билан тўпламда.

3 йил.