оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли аморф кукун ёки ғоваксимон масса.
иммуностимуляторлар.
L03A X.
Хужайра иммунитетини пасайиши билан кечувчи касалликларни комплекс даволашда: суяк ва юмшоқ тўқималарнинг ўткир ва сурункали йирингли-яллиғланиши касалликлари;регенератор жараёнларни бузилиши (суякларни синиши, куйишлар, совуқ уриши, трофик яралар, тўқималарни нурланиш оқибатидаги некрозлари, меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги);сурункали бактериал ва вирусли инфекциялар, тарқалган склероз, облитерацияловчи атеросклероз, ревматоид артрит;нур билан даволаш ёки кимётерапия ўтказилгандан кейинги иммунитетни ва қон яратилишини сусайиши, антибиотикларни катта дозаларда ишлатилганда қўлланилади.
Ишлатишдан олдин ампула (флакон) ичидаги модда 0,9% ли натрий хлориди эритмасининг 1-2 мл да эритилади.
Тималиннинг дозалаш схемасини пациентнинг клиник ва лаборатор текширишлари асосида клиник иммунолог аниқлайди.
Мушак ичига ҳар куни қуйидаги дозаларда юборилади: катталар ва 14 ёшдан катта болаларга – 5-20 мг дан (курсга 30-100 мг) иммунитетни бузилиши даражасига қараб, 3-10 давомида буюрилади.
Иммун тизими томонидан: аллергик реакциялар, тери тошмаси, гиперемия, терини қичишиши бўлиши мумкин.
Юбориш жойида ўзгаришлар: юбориш жойида реакциялар бўлиши мумкин.
Препаратанинг компонентларига юқори сезувчанлик.
Аутоиммун касалликлар.
Биостимулятор ва иммуностимулятор препаратлар, рифампицин, изониазид, глюкокортикоид препаратлар билан мутаносиб.
Таъсир механизми ўхшаш бўлган Тималин ва Т-активин, тимактид, тимоген ёки тимоптин билан бир вақтда қўллашдан сақланиш керак.
Тималин билан даволашни иммунологик кўрсаткичларнинг мунтазам назорати остида ўтказиш керак.
ИгE-га боғлиқ патологияси бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Тималин бошқа дори воситаларига бўлган аллергик реакцияларни, улар бир вақтда қўлланганида потенциялаши мумкин.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги юзасидан клиник маълумотлар йўқ.
Препаратни ҳомиладор аёлларда қўллаш мумкин эмас.
Препарат билан даволаниш даврида эмизишни тўхтатиш керак.
Ёруғлик таъсиридан ҳимоя қилиш учун оригинал ўрамида, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Ножўя реакциялар кучайиши мумкин.
Рецепт бўйича
Препарат 30 мг дан ампулада (флаконда).
10 ампуладан (флаконда) қутида.