ТИФИМ Ви, вакцина для профилактики брюшного тифа полисахариднаярецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Вакцинанинг бир дозаси (0,5 мл) қуйидагиларни сақлайди: 25 мкг Салмонелла тйпҳи (Тй2 штамми) полисахариди; фенол 1,100 мкг дан кўп эмас; натрий хлориди, натрий гидрофосфати, натрий дигидрофосфати, 0,5 мл гача инекция учун сув сақловчи буфер эритма.

Препаратнинг савдо номи:

ТИФИМ Ви, вакцина для профилактики брюшного тифа полисахаридная

Фармакалогик гуруҳи:

Қорин тифига қарши вакциналар

Дори шакли:

Мушак ичига ва тери остига юбориш учун эритма.

Тиниқ, рангсиз, кўринарли механик киритмалардан ҳоли бўлган эритма.

Қорин тифига қарши вакциналар

J07AR

Катталар ва 2 ёшдан ошган болаларда, хусусан – мигрантлар, тиббий ходимлар, ҳарбийлар ва эндемик регионларга жўнатилаётган шахсларда қорин тифини олдини олишда қўлланади.

Вакцинация схемаси катталар ва болалар учун бир хил. Вакцинация вакцинанинг бир дозаси билан бир марта ўтказилади. Касалланиш ҳавфи бўлганда 3 йилдан сўнг такрорий вакцинация ўтказилади. Вакцинани мушак ичига юборган афзал, шунингдек тери остига ҳам юбориш мумкин. Кўп дозали флакон очилганидан сўнг, вакцина дарҳол ишлатилиши лозим. Контаминацияга шубҳа бўлганда ёки кўринарли сузиб юрувчи заррачалар пайдо бўлганида, ранги ёки тиниқлиги ўзгарганда вакцина микрофильмлий қоидаларга мувофиқ йўқ қилиниши лозим.

Ножўя кўринишларнинг тез-тезлигини аниқлаш қуйидаги мезонларга мувофиқ ўтказилади: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача), кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (<0,01/10000, шу жумладан алоҳида ҳисоботлар). Жуда тез-тез маҳаллий реакциялар: юбориш жойида оғриқ, қизариш, зичлашиш. Ушбу ножўя реакциялар вакцина юборилгандан кейин 48 соат давомида пайдо бўлган ва 48 соат давомида ўтиб кетган. Тез-тез иситма Жуда кам ҳолларда меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар (қоринда оғриқ, диарея, кўнгил айниши ва қусиш);тери ва тери ости клетчаткаси томонидан (тошма, эшакеми, қичишиш);умумий реакциялар (толиқиш, бош оғриғи, лоҳаслик);зардоб касаллиги ва анафилактик реакциялар;артралгия, миалгия;астма.

Вакцинани қуйидагиларда юбориш мумкин эмас: вакцинанинг бирон-бир компонентига хужжатли ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентлар;тана ҳарорати юқори бўлган, шунингдек ўткир ёки сурункали зўрайиб борувчи касалликлари бўлган пациентларга (бундай ҳолларда вакцинацияни қолдириш лозим).

Вакцина қон томирга юборилмасин (вакцинацияда игна қон томирга кирмаганлигига ишонч ҳосил қилинг); Хушдан кетиш (хушдан кетиш ҳолати) ҳар қандай вакцинациядан олдин ёки ундан кейин, айниқса ўсмирларда игна ёрдамида инекцияга психоген жавоб сифатида рўй бериши мумкин. Хушдан кетиш кўришни вақтинчалик бузилиши, парестезия ва тикланиш фазаси вақтида қўл-оёқларда клоник-тоник ҳаракатлар каби бир нечта неврологик белгилар билан кечиши мумкин. Вакцина қорин тифининг қўзғатувчисидан (Салмонелла тйпҳи) ҳимоя қилади, аммо паратиф инфекцияларининг қўзғатувчиларидан (Салмонелла паратйпҳи А ва В) эмас. 2 ёшдан кичик болаларни вакцинация қилиш тавсия қилинмайди, чунки кичик ёшдаги болаларда иммун жавоб етарли бўлмаслиги хавфи мавжуд бўлади. Тифим Ви препаратининг иммуногенлиги иммуносупрессив воситалар билан даволанаётган ёки иммун танқислиги бўлган пациентларда пасайган бўлиши мумкин. Вакцинациягача даволашни кутиш тавсия қилинади. Шундай бўлсада, сурункали иммун танқислиги, масалан ОИТВ-инфекцияси бўлган пациентларда, ҳатто иммун жавоб пасайганида ҳам вакцинацияни ўтказиш тавсия қилинади. Тромбоцитопенияси ва қон кетишлари бўлган пациентларда вакцинация тери остига амалга оширилиши лозим.

Ушбу вакцинани ҳомиладорларда қўллаш бўйича маълумотлар чекланган. Шунинг учун ҳомиладорларда вакцинани қўллаш фақат қорин тифи билан касалланиш хавфи юқори бўлгандагина фойда/хавф нисбатини дастлаб баҳолагандан кейин қўллаш мумкин. Вакцинани кўкрак сути билан ажралиши ҳақидаги маълумотлар йўқ. Вакцина эмизикли аёлларга эҳтиёткорлик билан буюрилиши лозим.

Маълумотлар йўқ.

Рецепт бўйича

1 доза (0,5 мл) шприцда; 1 шприц ПЕТ/ПВХ ёпиқ уяли ўрамда; 1 ёпиқ уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида. 20 доза (10 мл) 1 турдаги шиша флаконда; 1 ёки 10 флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида. Мазкур чиқарилиш шакли ВВМ индикатори билан ёки усиз келтирилиши мумкин.

3 йил. Яроқлилик муддати тугаган препаратни ишлатиш мумкин эмас.