Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
Церизин, парафин, перфолактум
Тасир этувчи модда(ХПН):
вазелин
Препаратнинг савдо номи:
Тиббиёт вазелини
Фармакалогик гуруҳи:
Дерматопротектор восита.
Дори шакли:
сиртга қўллаш учун.
оқ рангдан сарғиш ранггача бўлган, чўзилувчан ипсимон, ҳидсиз бир хил масса.
Шика пластинкага суртилганда, бир текис, оқиб кетмайдиган ва ёрилмайдиган плёнка хосил қилиши мумкин.
Эритилган ҳолда бир хил, тиниқ бироз товланувчи, ҳидсиз суюқлик.
Дерматопротектор восита.
D11AX Farmakologik xususiyatlari Vazelin – bu tserezin, parafin, tozalangan petrolatum yoki neft moyi bilan tozalangan ularning aralashmasi yoki parafinli distillyat bilan tozalangan petrolatumni eritish yo‘li bilan olingan qattiq va suyuq uglevodorodlar aralashmasidir. Terida namlikni tutib qoladi, uni bug‘lanishiga yo‘l qo‘ymaydi, chunki teri yuzasida okklyuziv (suv va havo o‘tkazmaydigan) qoplama hosil qiladi. Teri quruqligida nafaqat uni o‘rab oladi, shuningdek terini yuqori qatlamlari orqali o‘tadi va terining bu qavatida namlikni yo‘qolishidan himoya to‘sig‘i bo‘lgan yo‘qotilgan lipidlar o‘rnini to‘lishiga yordam beradi.
Терининг ёриқлари ва тирналанган соҳаларига, қўл панжасининг қуруқ терисига, клизма қилинадиган шланг учлиги ва бошқа тиббий асбобларга юпқа қилиб суртилади.
Каналар чаққанида, чаққан жойга иложи борича тезроқ вазелин суртиш ва устидан педаль ёпиштириш керак.
Кислород кирмаслиги оқибатида кана ўлади ва уни чиқариб ташлаш осонроқ кечади.
Ножўя таъсирлари Шахсий ўзлаштираолмаслик кузатилиши мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.