Препаратга юқори сезувчанлик.
Буйрак фаолиятини оғир бузилишлари, гиперхлоремик ацидоз; анамнездаги аллергик реакциялар; калий сақловчи диуретикларни, шу жумладан спиронолактонни қўллаш.
3 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Аргинин гидрохлориди қўлланганида спиронолактон қабул қилаётган ёки қабул қилган беморларда буйрак етишмовчилиги фонида, препарат яққол ва барқарор гиперкалиемия чақириши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.
Калий тежовчи диуретиклар олдинги қўлланиши ҳам, қондаги калий концентрацияси даражасини ошишига олиб келиши мумкин.
Аминофилин билан бир вақтда қўллаш қондаги инсулиннинг миқдорини ошириши мумкин.
Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда инфузиядан олдин қон плазмасидаги калий миқдори ва диурез текширилиши керак, чунки препарат гиперкалиемия ривожланишига ёрдам бериши мумкин.
Препарат эндокрин безларининг фаолияти бузилганида эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Препарат инсулин ва ўсиш гормонининг секрециясини рағбатлантириши мумкин.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши Препарат йўлдош орқали ўтади, шунинг учун ҳомиладорлик даврида фақат она учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин.
Препаратни эмизиш даврида қўллаш бўйича маълумотлар мавжуд эмас.
Болалар Препарат 3 ёшдан ошган болаларда қўлланади.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш вақтида реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш вақтида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки препарат бош оғриғини чақириши мумкин Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароаратда сақоансин.
Симптомлари: буйрак етишмовчилиги, гипогликемия, метаболик ацидоз.
Даволаш.
дозани ошириб юборилиш ҳолларида препаратнинг инфузиясини тўхтатиш керак.
Физиологик реакцияларни мониторинг қилиш ва организмнинг ҳаётий фаолиятларини тутиб туриш керак.
Зарурати бўлганида ишқорийловчи воситалар ва диурезни йўлга солувчи воситалар (салуретиклар), электролитлар (0,9% ли натрий хлориди эритмаси, 5% ли глюкоза эритмаси) юборилади.
Даволаш симптоматик.