Мутлоқ: Ўта юқори сезувчанлик, тиреотоксикоз, декомпенсация босқичидаги юрак-қон томир касалликлари (шу жумладан яққол ифодаланган атеросклероз, мия қон томирларининг атеросклерози, инфаркт олди ва инфарктдан кейинги ҳолатлар, аорта аневризмаси, коронар етишмовчилик, ИИ-ИИИ даражали артериал гипертензия, сурункали юрак етишмовчилиги), қон тупуриш билан кечувчи ўпка туберкулёзи, бронхиал астма, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, ўпканинг яққол ифодаланган эмфиземаси, меъда-ичак йўллари шиллиқ қаватини эрозив шикастланишлари, меъда ва 12-бармоқли ичакнинг яра касаллиги (зўрайиш босқичидаги), меъда-ичак йўлларидан қон кетиши, буйрак касалликлари, буйрак етишмовчилиги, қандли диабет, тутқаноқ, нерв-рухий касалликлар, МНТ инфекцион касалликлари, полиневропатия, эшитиш ва кўз нервларининг неврити, глаукома, хавфли ўсмалар, ҳомиладорлик, лактация даври.
Нисбий: компенсация босқичидаги юрак-қон томир касалликлари, кексалик ёши (60 ёшдан ошганлар), ремиссия босқичидаги меъда ва 12-бармоқ ичакнинг яра касаллиги, мияда қон айланишини бузилишларидан кейинги оқибатлар, эндартериит, илгари ўтказилган тетурамли (антабусли) психозлар.