Маҳаллий.
Кўзнинг қовоғи ортига 0,5 дан 1 см гача бўлган сурма тизимчиси қўйилади:
– блефаритда, блефароконъюнктивитда: 5-7 кун давомида кунига 3-4 марта;
– кератитда, кератоконъюнктивитда: 5-7 кун давомида кунига 2-3 марта.
Агар 3-5 кун давомида аҳвол яхшиланмаса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
– мейбомитда (говмиччада): яллиғланиш симптомлари йўқолгунигача кечқурун қўйилади;
– трахоме: ҳар 2-4 соатда ёки кўпинча 1-2 ҳафта давомида.
Яллиғланиш жараёни тузалиш бошлаганда препаратни кунига 2-3 марта қўлланади.
Трахомани даволаш курси давомийлиги 1-2 ой.
Аллергик реактиялар, кўз қовоғини гиперемияси ва шиши, кўришни ўткинчи хиралашиши кузатилиши мумкин.
Ўта юқори сезувчанлик, жигар ва буйраклар фаолиятини бузилиши, ҳомиладорлик, эмизиш, болалар (8 ёшгача) да қўллаш мумкин эмас.
Таърифланмаган.
Аппликациядан кейин вақтинчалик кўриш аниқлигини йўқотган пациентларга, кўриш аниқлигини талаб қиладиган машинани ҳайдаш ёки мураккаб техника ускуналари ёки қандайдир мураккаб қурилмалар билан препарат кўзга қўйилганидан кейин, дарҳол ишлаш тавсия қилинмайди.
Агар бир неча кун давомида ҳолат яхшиланмаса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 150С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Препарат дозасини ошириб юбориш бўйича маълумотлар йўқ.
Рецепт бўйича.
1% кўз суртмаси.
10 г дан алюминий тубаларда.
Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картонли пеналга жойланади.