Тетраксимрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 доза (0,5 мл) вакцина қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: дифтерия анатоксини                      30 ХБ дан кам эмас              ЕФ* қоқшол анатоксини                         40 ХБ дан кам эмас              ЕФ* кўкйўтал анатоксини (КА)             25.0 мкг                                 ЕФ* филаментоз гемагглютинини        25.0 мкг                                 ЕФ* (ФГА) полиовируслар** (фаолсизлаштирилган) 1 тип (Маҳоней штамми)                40 бирлик Д антигени 2 тип (МEФ-1 штамми)                    8 бирлик Д антигени 3 тип (Саукетт штамми)                   32 бирлик Д антигени ёрдамчи моддалар: 0,3 мг алюминий гидроксиди, 0,05 мл Хенкс муҳити 199*, 12,5 мкг формалдегид, 2,5 мкл феноксиетанол, инекция учун сув 0,5 мл гача, цинка кислотаси ёки натрий гидроксиди – рН 6,8 – 7,3 гача. * (қизил фенол сақламайди).

Тасир этувчи модда(ХПН):

дифтерияга, қоқшолга, кўкйўталга (хужайрасиз) ва полимиелитга (фаолсизлантирилган) қарши адсорбцияланган вакцина

Препаратнинг савдо номи:

Тетраксим

Фармакалогик гуруҳи:

Вакциналар. Вирусларга қарши ва бактериалга қарши мажмуавий вакцина. Дифтерия, қоқшол, кўкйўтал, полимиелитга қарши вакцина.

Дори шакли:

инекция учун суспензия олдиндан тўлдирилган шприцда

бироз оқиш рангли хира суспензия.

Вакциналар. Вирусларга қарши ва бактериалга қарши мажмуавий вакцина. Дифтерия, қоқшол, кўкйўтал, полимиелитга қарши вакцина.

J07SA02

Вакциналар учун фармакокинетик хусусиятларни баҳолаш талаб қилинмайди.

Ушбу вакцина дифтерия, кўкйўтал, қоқшол ва полимиелитни олдини олиш учун қуйидаги ҳолатларда: чақалоқларни 2 ойликдан бошлаб бирламчи вакцинацияси учун;ҳаётининг иккинчи йилида бирламчи вакцинациядан сўнг бир йил ўтгач ревакцинация қилиш учун;расмий тавсияларга мувофиқ, 5 ёшдан 13 ёшгача бўлган болаларни ревакцинация қилиш учун қўлланади.

Вакцинани қўллашдан олдин, уни бир хил оқиш, хира суспензия ҳосил бўлгунича чайқатиш керак. Вакцина мушак ичига юборилади. 1 ёшгача бўлган чақалоқларда соннинг олдинги латерал соғасига мушак ичига, 5 ёшдан 13 ёшгача бўлган болаларда эса елканинг делтасимон мушагига юбориш тавсия этилади.

Ножўя реакцияларни ривожланиши тез-тезлиги аниқлаш қуйидаги мезонларга мувофиқ ўтказилади: жуда тез-тез: (≥ 1/10), тез-тез: (≥ 1/100 дан < 1/10 гача), тез-тез эмас (≥ 1/1000 дан < 1/100 гача), кам ҳолларда: (≥ 1/10000 дан < 1/1000 гача), жуда кам ҳолларда:             (< 1/10000). Жуда тез-тез уйқучанликбош оғриғиасабийлик, таъсирчанликаномал йиғиқусишиштаҳани йўқолишиқизаришинекция жойида оғриқ,инекция жойида шиштана ҳароратини 38°С дан юқори бўлган иситмалоҳасликмиалгия. Тез-тез уйқусизлик, уйқуни бузилишидиареяинекция жойини қаттиқлашиши. Тез-тез эмас узоқ тинчланмайдиган йиғиинекция жойида 5 см дан катта бўлган шиш ва қизариштана ҳароратини 39°С дан юқори бўлган иситма. Кам ҳолларда тана ҳароратини 40°С дан юқори бўлган иситма. Жуда кам ҳолларда тана ҳарорати ошиши ёки ошмаслиги билан кечувчи тиришишлархушдан кетиштошма, эритема, эшакеми

вакцинанинг ҳар қандай ингредиентларига (глутаралдегид, неомицин, стрептомицин ва полимиксин В) тасдиқланган юқори сезувчанлик;илгари кўкйўталга (ҳужайрасиз ёки бутун ҳужайрали компонентлари) қарши эмланган ривожланган ўта юқори сезувчанлик реакциялари ёки илгари таркибида шундай компонент сақловчи вакциналар билан эмланганда ривожланган ҳаёт учун хавф туғдирувчи реакцияларпайдо бўлганда;тана ҳароратини кўтарилиши билан кечувчи касалликлар, инфекцион касалликларни ўткир намоён бўлганда;зўрайиб борувчи энцефалопатия;илгари таркибида кўкйўтал (бутун ҳужайрали ёки ҳужайрасиз) компонентини сақловчи вакцина юборилганидан сўнг 7 кун давомида аҳамиятга эга бўлган номаълум этиологияли энцефалопатияда қўллаш мумкин эмас.

Тетраксим вакцинани қизамиқ, қизилча ва паротитга қарши вакциналар, шунингдек рекомбинирланган гепатитнинг В турига қарши вакцина билан бир вақтда юбориш мумкин, аммо тананинг турли соҳаларига юборилади. Вакцина Ҳаэмопҳилус инфлуэнзаэ б турига қарши вакцинаси (Акт-ХИБ) билан бир юборилиши мумкин.

Иммуносупрессив даволаш ёки иммунитет танқислигида Тетраксим вакцинасининг иммуногенлиги пасайиши мумкин. Бундай ҳолларда даволаш тугагунича эмлашни орқага суриш тавсия этилади. Сурункали иммунитет танқислиги бўлган шахсларга (масалан, ОИВ-инфекцияси), ҳатто уларнинг иммун жавоб реакцияси сусайган бўлса ҳам, эмлаш тавсия этилган. Таркибида қоқшол анатоксинини сақловчи вакцина билан эмлангандан сўнг Гиен-Барре синдроми ёки елка нервининг неврити ривожланган ҳолларда бундай вакцина билан эмлаш ҳақида қарор эмлашдан кутилган фойда ва хавфни баҳолашга асосланиши керак, масалан, бирламчи вакцинация тугаганми ёки йўқ. Агар бирламчи вакцинация тугаган бўлса (яъни вакцинанинг камида учта дозаси юборилган бўлса), одатда эмлаш ҳақидаги қарор қабул қилинади. Вена ичига юборилмасин! Игна қон-томир ичида эмаслигига ишонч ҳосил қилинг. Тери ичига юборилмасин! Қон ивишини бузилиши бўлган пациентларда (гемофилия, тромбоцитопения, антикоагулянтлар билан даволаш) эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки мушак ичига инекция қилингандан сўнг қон кетиши мумкин. Агар илгари кўкйўтал вакцинаси юборилганидан сўнг қуйидаги ножўя кўринишлар ривожланган бўлса, эмлаш ҳақидаги масала эҳтиёткорлик билан ҳал қилиниши керак: вакцина юборилгандан сўнг 48 соат давомида тана ҳароратини бошқа препаратларни юборишга алоқаси бўлмаган ≥ 40°С кўтарилиши;эмланган сўнг 48 соат давомида кузатилган коллапс ёки шок ҳолатлари (гипотоник ёки гипореактив);давомли, тинчланмайдиган, 3 соатдан ортиқ давом этувчи ва эмлангандан сўнг 48 соат давомида ривожланган йиғи;эмланган сўнг 3 кун давомида ривожланган, тана хароратини кўтарилиши билан ёки кўтарилиши кузатилмаган тиришишлар. Анамнезида фебрил тиришишларни кузатилганлиги, Тетраксимни буюришга қарши кўрсатма бўлиб ҳисобланмайди. Эмланган сўнг 48 соат давомида тана ҳароратини назорат қилиш ва тана ҳарорати кўтарилса, антипиретикларни буюриш керак. Агар анамнезда илгари эмлаш билан боғлиқ бўлмаган афебрил тиришишлар кузатилган бўлса, бу ҳолат эмлашдан олдин баҳоланиши керак. Ҳаэмопҳилус инфлуэнзаэ б тури инфекциясини олдини олиш учун эмлангандан сўнг оёқлар шиши кузатилган бўлса, Ҳаэмопҳилус инфлуэнзаэ б тури чақирган инфекцияни олдини олиш учун вакцинанинг навбатдаги дозалари дифтерия, қоқшол, кўкйўтал ва полимиеелитни олдини олиш учун вакцинанинг навбатдаги алоҳида, тананинг турли соҳаларига ва ҳар хил кунларда юбориш керак. Препарат юборилганидан сўнг анафилактик реакция ривожланса, мувофиқ дори воситаларини бўлиши ва яхшилаб кузатилиш талаб этилади. Чала туғилган чақалоқлар (28 ҳафталикдан кам) ва анамнезида респиратор етишмовчилиги бўлган чақалоқлар бирламчи иммунизация ўтқазилганидан сўнг, 48-72 соат давомида апноэ ривожланиши мумкинлиги сабабли, нафас фаолиятини доимий мониторинги керак. Ушбу чақалоқлар гуруҳида эмлашдан кутилган фойда жуда юқори бўлганлиги сабабли, эмлашни орқага суриш тавсия этилмайди. Ҳомиладорлик ва лактация даври Қўлланмайди, чунки ушбу вакцина фақат болаларга юбориш учун мўлжалланган. Транспорт воситаси ёки потенциал ҳавфли механизмларни бошқариш қобтлиятига дори воситасини таъсир қилиш хусусияти. Қўлланмайди, чунки ушбу вакцина фақат болаларга юбориш учун мўлжалланган. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

2°С дан 8°С гача бўлган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин. Музлатилмасин! Стерил!

Маълумотлар йўқ.

Рецепт бўйича (ихтисослаштирилган ташкилотлар учун)

Суспензия 0,5 мл (1 доза) дан И турдаги нейтрал шишали шприцда, бир, икки дона игна билан бирга ёки игнасиз. Вакцинали 1 шприц давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномалари билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил.