Шиллиқ қаватлар орқали осон ва тўлиқ сўрилади (сўрилиш тезлиги препаратни қўйилган жойига ва дозасига боғлиқ).
Плазма оқсиллари билан боғланиши юқори.
Асосан плазмада холинестераза ёрдамида парааминокислота сақловчи бирикмаларни ҳосил бўлиши билан 1-2 соат давомида ва жигарда тўлиқ гидролизланади.
Буйраклар орқали ва сафро билан чиқарилади, бунда қисман жигар-ичак рециркуляциясига учрайди.
Офталмология амалиётида қисқа муддатли операциялар ва муолажаларда юза анастезия учун қўлланади.
Катталар ва 10 ёшдан ошган болаларга препарат жарроҳлик аралашувдан олдин конъюнктива бўшлиғига 1-2 томчидан (лекин кўпи билан 2-3 томчи) томизилади, зарурати бўлганида операция вақтида қўшимча 1-2 томчи томизилади.
Конъюнктивани ўткинчи ачишиши, санчиш ҳисси, қизариши, ёруғликдан қўрқиш; кам ҳолларда – ўткир аллергик реакциялар (некрозга учраган эпителийни ипсимон ҳосилалари ва/ёки катта қисмини кўчиши билан кечувчи ўткир диффуз эпителиал кератит, тарқоқ стромал шиш, кўз шох пардасининг десцемент қаватини яллиғланиши, ирит).
Узоқ муддат қўлланганида – шох пардани шикастланиши (кератит, шох пардани барқарор хиралашиши, кўриш ўткирлигини йўқолиши билан кечувчи шох пардада чандиқларни ҳосил бўлиши, эпителизацияни секинлашиши).
Ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда дерматит ривожланиши мумкин.
Тизимли ножўя реакциялар пайдо бўлиши мумкин.
Ўта юқори сезувчанлик (шу жумладан, эфирлар ёки парааминобензой кислотаси гуруҳига мансуб маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситалар ва уларнинг ҳосилаларига), шиллиқ қаватларни шикастланиши ёки яллиғланиши, болаларда (10 ёшгача) қўллаш мумкин эмас.
Сулфаниламидларнинг микробларга қарши фаоллигини пасайтиради.
Қон томирларини торайтирувчи дори воситалар тетракаиннинг самарасини узайтиради.
Холинестеразани ингибирловчи препаратлар (антимиастеник, циклофосфамид, инсектицидлар, тиотепа) тетракаиннинг метаболизмини сусайтиради ва унинг заҳарлилигини оширади.
Антикоагулянтлар (далтепарин, эноксапарин, гепарин, варфарин) билан бир вақтда қўллаш қон кетишларни ривожланиш хавфини оширади.
Тетракаин ухлатувчи ва седатив дори воситалари билан бир вақтда буюрилганида, уларнинг марказий нерв тизимига сусайтирувчи таъсири кучайиши мумкин.
Моноаминооксидаза ингибиторлари билан бирга ишлатилганида артериал босимни пасайиш хавфи ошади.
Миорелаксацияловчи препаратларнинг таъсирини кучайтиради ва узайтиради.
Бета-адреноблокаторлар тетракаиннинг метаболизмини секинлаштиради.
Офталмологияда узоқ вақт ёки тез-тез қўлланмасин (шох пардани шикастланиши хавфи мавжуд).
Томчиларни томизиш вақтида ва томизгандан сўнг кўзнинг медиал бурчагидаги кўз ёш қопчасини бир минутга босиш йўли билан препаратни тизимли сўрилишни камайтириш мумкин.
Бу томчиларни кўз ёш – бурун канали орқали бурун ва ҳалқум соҳасининг шиллиқ қаватига ўтишини блоклайди.
Бу усул айниқса болаларда мақсадга мувофиқдир.
Кўз анестезиясида кўзлар чангдан ва бактериал зарарланишдан ҳимояланиши керак.
Тетракаин билан контактда бўладиган асбоблар ва шприцлар ишқор қолдиқларини сақламаслиги керак (эримайдиган асос ҳосил бўлади).
Жигар ва буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган шахсларда қўлланиши Пациентнинг жисмоний ҳолатидан келиб чиқиб, жуда кичик дозаларда қўллаш тавсия этилади.
Педиатрияда қўлланиши Болаларда препаратни қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.
Препаратнинг дозаси болаларда ёши, тана вазни ва ҳолатига мувофиқ равишда танланиши керак.
10 ёшдан кичик бўлган болаларга қўллаш тавсия этилмайди.
Геронтологияда қўлланиши Кекса ва ёш пациентларда препаратни қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлигида клиник жиҳатдан аҳамиятли фарқлар йўқ.
Бироқ, кекса ёшдаги пациентларда препаратга юқори сезувчанлик бўлиши мумкинлигини инкор қилиш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши Ҳомиладорликда препаратни қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган.
Ҳомиладорликда препаратни фақат жуда зарур бўлган ҳолатда қўллаш мумкин.
Препаратни кўкрак сути билан ажралиши номаълум.
Эмизикли аёлларга эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Препарат томизилгандан сўнг кўриш ўткирлиги вақтинча йўқолган пациентларга, машинани ҳайдаш ва препарат томизилгандан сўнг кўриш ўткирлигини дарҳол талаб қилувчи механизмларни бошқариш тавсия этилмайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
8оС дан 25оС гача бўлган ҳароратда.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.