тиниқ, оч-сариқ рангли мойсимон суюқлик.
Кристаллар пайдо бўлишига ёки ампуланинг ичидагисини кристаллизациясига йўл қўйилади.
Кристаллар пайдо бўлган ёки ампула ичидагиси кристаллизация бўлган ҳолларда ампулани чайқатганда қайнаётган сув хаммомида қиздириш керак.
Агар кристаллар йўқолса ва эритма тиниқ бўлса, 36-38°С гача совутилганда эса кристаллар такроран пайдо бўлмаса, препарат ишлатиш учун яроқли бўлиб ҳисобланади.
андроген
G03BA03
Препарат мушак ичига юборилгандан кейин максимал концентрацияси 2,5-5 соатдан кейин кузатилади.
Тестостерон қонда глобулинларнинг тестостерон ва эстрадиол боғловчи специфик фракциялари билан (тахминан 98%) боғланади.
Тестостерон асосан жигарда кам фаол тестостерон ва фаол бўлмаган этиохоланолон ҳосил қилиб метаболизмга учрайди.
Метаболитлари кўринишида, асосан буйрак ва ичак (тахминан 6%) орқали чиқарилади.
Ярим чиқарилиш даври – 3-4 соатни ташкил қилади.
Eркакларда: бирламчи ва иккиламчи гипогонадизмда (жинсий етилишни кечикиши, гипопитуитаризм, евнухоидизм, посткастрацион синдром, олигоспермия).
Аёлларда: авж олиб борувчи операция қилиб бўлмайдиган сут безининг метастатик ракида қўлланади.
Препарат мушак ичига юборилади.
Препаратни юборишдан олдин 30-40°С гача қиздирилади.
Эркакларга гипогонадизмда – 25 мг дан ҳар куни ёки 50 мг дан 1-2 кун оралаб ёки 100- 200 мг дан 15 кунда 1 марта буюрилади.
Даволаш муддати даволашнинг самарадорлиги ва касалликнинг характерига боғлиқ.
Клиник манзара яхшилангандан кейин самарани бир маромда ушлаб турувчи дозада қўлланади – 5-10 мг ҳар куни ёки кунора, ёҳуд метилтестостеронни ичга қабул қилишга ўтилади.
Авж олиб борувчи операция қилиб бўлмайдиган сут безининг метастатик ракида – 50 мг дан ҳар куни ёки 100 мг дан бир неча ой давомида, сўнгра даволаш натижаларига қараб доза камайтирилади ва самарани бир маромда ушлаб турувчи доза (100-200 мг 1-2 ҳафтадан кейин) узоқ вақт буюрилади.
Микросомал оксидланиш ферментлари индукторлари (барбитуратлар, рифампицин ва бошқалар) билан бир вақтда қўлланилганда тестостерон самарадорлиги пасайиши мумкин.
Билвосита антикоагулянтлар (варфарин, никумалон, фенилин) ва гипогликемик воситаларнинг самарасини оширади, циклоспоринни чиқарилишини ингибиция қилади, қон плазмасида оксифенбутазон концентрациясини оширади.
Артериал гипертензия, меньшевизм, тутқаноқ бўлган пациентларда даволаш вақтида мунтазам шифокор назорати талаб этилади.
Эркакларда даволашни бошлашдан олдин простата бези раки диагнозини инкор этиш керак, чунки қўллаганда андрогенлар простата бези гиперплазияси хавфини оширади; андрогенлар билан даволаш фонида простата бези раки ривожланиши хавфи ҳақида маълумотларни йўқлигига қарамасдан улар мавжуд хавфли ўсмаларни ўсишига олиб келиши мумкин.
Даволаш даврида эркакларда простата безини мунтазам текширувини ўтказиш керак.
Жинсий стероидлар билан даволаш фонида кам ҳолларда қорин бўшлиғи ички қон кетиши ривожланиши билан кечувчи жигарнинг хавфсиз ва хавфли ўсмалари ҳолатлари кузатилган.
Даволаш даврида яққол абдоминал оғриқлар, жигарни катталашиши, қорин бўшлиғи ички қон кетиши белгилари юзага келганда дифференциал диагнозда жигар ўсмаси эҳтимолини эътиборга олиш керак.
Даволаш даврида полицитемияни аниқлаш мақсадида гемоглобин ва гематокритни назорат қилиш керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.
Дори препаратини транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири: Транспорт воситасини бошқарганда ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки препарат кўрсатилган қобилиятларга таъсир кўрсатиши мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 5°С дан 30°С гача ҳароратда.
Мушак ичига юбориш учун эритма (мойли) 50 мг/мл.
1 мл дан рангсиз шиша ампулаларда.
10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси ва ампулани очиш учун пичоқ ёки ампула скарификатори билан картон қутига жойланади.
10 ампуладан поливинилхлорид плёнкали ва лакланган алюмин фолгали ёки фолгасиз контур уяли ўрамларда.
2 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.
Ўйиқчали, ҳалқали ёки синдириш нуқтаси бўлган ампулалар ишлатилганда ампула скарификатори ёки ампулани очиш учун пичоқ жойланмайди.