Термиконрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: тербинафин гидрохлориди – 0,28125 г (тербинафинга қайта ҳисобланганда) – 0,25 г. ёрдамчи моддалар: кроскармеллоза (кроскармеллоза натрий), микрокристалл целлюлоза, лактоза (сут анди), гипромеллоза (гидроксипропилметилцеллюлоза), фармацевтик саноат учун магний стеарати, коллоид кремний диоксиди (аэросил).

Тасир этувчи модда(ХПН):

тербинафин

Препаратнинг савдо номи:

Термикон

Фармакалогик гуруҳи:

замбуруғларга қарши восита.

Дори шакли:

таблеткалар

оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли, ясси цилиндрик, фаскали ва рискали таблеткалар.

замбуруғларга қарши восита.

D01BA02

Перорал қабул қилинганида яхши сўрилади, 0,8 соатдан кейин қабул қилинган дозанинг ярми сўрилади; 4,6 соатдан кейин қабул қилинган дозанинг ярми организмда тақсимланади. 250 мг бир марталик доза қабул қилинганидан 1-2 соатдан кейин препаратнинг плазмадаги максимал концентрацияси 0,97 мкг/мл га етади. Биокираолишлиги 80% ни ташкил этади. Овқат қабул қилиш тербинафиннинг биокираолишлигига таъсир қилмайди. Тербинафин плазма оқсиллари билан жадал (99%) боғланади, тўқималарда тез тарқалади, терининг дермал қавати ва тирноқ пластинкаларига киради. Ёғ безлари секретига ўтади ва соч фолликулларида, сочларда, тери ва тери ости клетчаткасида юқори концентрацияларда тўпланади. Ярим чиқарилиш даври 16-18 соат, терминал фазада ярим чиқарилиш даври – 200-400 соатни ташкил этади. Жигарда фаол бўлмаган метаболитларигача биотрансформацияга учрайди; қабул қилинган дозанинг 80% метаболитлари кўринишида сийдик билан, қолган қисми (22%) – ахлат массалари билан чиқарилади. Организмда тўпланмайди. Беморларнинг ёши тербинафиннинг фармакокинетикасига таъсир қилмайди, аммо буйрак ёки жигар шикастланишида қонда тербинафиннинг юқори концентрацияларига олиб келиб, чиқарилиши пасайиши мумкин. Кўкрак сути билан чиқарилади.

Бошнинг сочли қисми микозлари (трихофития, микроспория). Трйчопҳйтон (Т.рубрум, ментагропҳйтес, верруcосум, виолаcэум), Миcроспорум (М. cанис, М.гйпсеум) ва Эпидермопҳйтон флоccосум чақирган тери ва тирноқ микозлари. Онихомикозлар. Тизимли даволашни талаб этувчи тана ва қўл-оёқнинг силлиқ терисини оғир, тарқалган дерматомикозлари. Тери ва шиллиқ қаватлар кандидозини даволашда қўлланади.

Даволаш курси давомийлиги ва дозалаш индивидуал равишда белгиланади ва жараённи жойлашиши ва касалликнинг оғирлик даражасига боғлиқ.

Диспептик бузилишлар (иштаҳани пасайиши, кўнгил айниши, диарея, меъдада тўлиш ҳисси, қоринда оғриқ); тери аллергик реакциялари (эшакеми, тошма); мушак-скелет реакциялари (артралгия, миалгия), тизимли қизил югурик кечишини оғирлашиши. Таъм билишни бузилиши, шу жумладан таъм билишни йўқолиши (даволаш тўхтатилганидан кейин бир неча ҳафта давомида тикланади). Жуда кам ҳолларда: гепатобилиар бузилишлар (холестатик сариқлик), хафли экссудатив эритема (Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лаелл синдроми), анафилактоид реакциялар, агранулоцитоз ёки тромбоцитопения, нейтропения, лимфопения.

Препаратнинг бирон-бир компонентига юқори сезувчанлик; 3 ёшгача ва тана вазни 20 кг гача бўлган болалар (ушбу дори шакли учун), эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

CЙП2Д6 изофементини сусайтиради ва трициклик антидепрессантлар ва серотонинни қайта қамраб олинишини селектив блокаторлари (масалан, дезипрамин, флувоксамин), β1-блокаторлар (метопролол, пропранолол), аритмияга қарши воситалар (флекаинид, проавфенон), МАО-В-ингибиторлари (селегилин) ва антипсихотик воситалар (масалан, хлорпромазин, галоперидол) каби препаратларнинг метаболизмига тўсқинлик қилади. Дори препаратлари – CЙП450 индукторлари (масалан, рифампицин) тербинафинни организмдан чиқарилишини тезлаштириши мумкин. Дори препаратлари – CЙП450 ингибиторлари (масалан, циметидин) тербинафиннинг метаболизми ва организмдан чиқарилишини секинлаштириши мумкин. Ушбу препаратларни бир вақтда қўлланилганида тербинафиннинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин. Тербинафин ва перорал контрацептивларни бир вақтда қабул қилинганида ҳайз цикли бузилиши мумкин. Кофеиннинг клиренсини 21% пасайтиради ва унинг ярим парчаланиш вақтини 31% га узайтиради. Феназон, дигоксин, варфариннинг клиренсига таъсир қилмайди. Этанол ёки гепатотоксик таъсирга эга препаратлар билан бирга қўлланилганида жигарни дори воситаси таъсирида шикастланишини ривожланиши хавфи пайдо бўлади.

Тербинафинни мунтазам қўлламаслик ёки даволашни муддатидан олдин тўхтатиш касалликни қайталанишига олиб келиши мумкин. Даволаш давомийлигига ёндош касалликларни мавжудлиги, даволаш курсининг бошида тирноқларнинг ҳолати каби омиллар таъсир қилиши мумкин. Агар 2 ҳафта даволашдан кейин ҳолатни яхшиланиши кузатилмаса, касаллик қўзғатувчисини ва унинг препаратга сезгирлигини такроран аниқлаш керак. Онихомикозда фақат кўпчилик тирноқларни бутунлай шикастланиши, ққол тирноқ ости гиперкератозини мавжудлиги, аввалги маҳаллий даволашни самарасизлигидагина тизимли қўллаш сабаб бўлиши мумкин. Онихомикозни даволашда клиник жавоб одатда микологик соғайиш ва даволаш курси тугаганидан бир неча ойдан кейин кузатилади, бу соғлом тирноқни ўсиш тезлиги билан боғлиқ. Кафт онихомикозини даволашда 3 ҳафта давомида ва панжа онихомикозини даволашда 6 ҳафта давомида тирноқ пластинкасини олиб ташлаш талаб этилмайди. Оғир буйрак етишмовчилигида (креатинин клиренси минутига 50 мл дан кам ёки қонда креатинин 300 мкмол/л дан ошиқ), жигар фаолиятини бузилишида тербинафиннинг дозасини икки марта камайтириш керак. Жигар касаллигида тербинафиннинг клиренси пасайиши мумкин. Жигар функцияси пасайишида катталар учун дозанинг ярми буюрилади. Даволаш вақтида қон зардобида жигар трансаминазалар даражасини назорат қилиш керак. Кам ҳолларда даволашдан 3 ойдан кейин холестаз ва гепатит пайдо бўлиши мумкин. Жигар функциясини бузилишининг белгилари (ҳолсизлик, ўтиб кетувчи кўнгил айниши, иштаҳани йўқолиши, қоринда оғриқ, сариқлик, сийдикни тўқ рангга бўялиши ёки ахлатни рангсизланиши) пайдо бўлганида прапаратни бекор қилиш керак. Псориази бўлган беморларга тербинафинни буюриш юқори эҳтиёткорликни талаб этади, чунки жуда кам ҳолларда тербинафин псориазни зўрайишини чақириши мумкин. Тербинафин билан даволаганда кийим ва пояфзал орқали такроран инфекцияланишни олдини олиш учун умумий гигиена қоидаларига риоя қилиш керак. Даволаш жараёнида (2 ҳафтадан кейин) ва даволаш сўнгида пояфзал, носки ва пайпоқларни замбуруғларга қарши ишлов бериш керак. Ҳомиладорлик ва лактация Тербинафинни ҳомиладорлик вақтида қўллашнинг хавфсизлиги бўйича етарли маълумотлар йўқлиги туфайли, уни ҳомиладорлик вақтида қўллаш мумкин эмас. Тербинафин кўкрак сути билан ажралади, шунинг учун уни эмизиш даврида буюриш мумкин эмас. Ателье ва ҳаракатдаги механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Тербинафин ательени бошқариш ва диққатни юқори жамлашни талаб этувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, қориннинг пастки қисмида, эпигастрал соҳада оғриқ. Даволаш: меъдани ювиш, кейинчалик фаоллаштирилган кўмирни буюриш ва/ёки симптоматик даволаш.

Рецепт бўйича

Таблеткалар 250 мг дан. 7 ёки 10 таблетка поливинилхлорид плёнка ва алюмин фолгали контур уяли ўрамда. 1, 2, 3 ёки 4 контур уяли ўрам давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

3 йил.