Териксрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар 5 мл сироп қуйидагиларни сақлайди: Фаол модда: 5 мг цетиризин дигидрохлориди 5 мг Ёрдамчи моддалар: метилпарабен, пропилпарабен, натрий дигидроортофосфати (сувсиз), сорбитол, ликацин, глицерин, этил спирти, лимон кислотаси моногидрати, қулупнай хушбўйи ароматизатори, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

цетиризин (cэтиризине)

Препаратнинг савдо номи:

Терикс

Фармакалогик гуруҳи:

Гистамин Н-рецепторларининг блокатори. Аллергияга қарши препарат.

Дори шакли:

сироп

рангсиз, қулупнай ҳидили қовушқоқ суюқлик.

Гистамин Н-рецепторларининг блокатори. Аллергияга қарши препарат.

R06AE07

Сўрилиши: Цетиризиннинг плазмадаги максимал концентрациясига оғиз орқали қўлланганидан сўнг бир соатдан кейин эришилади. Тақсимланиши: Плазма кўрсаткичлари қабул қилинган дозага қараб ўзгаради. Цетиризиннинг плазма оқсиллари билан боғланиши 93% ни ташкил қилади. Метаболизми: Цетиризин бошланғич ўтишида жигарда оз миқдорда метаболизмга учрайди ва жуда оз антигистамин самарага эга бўлган метаболит ҳосил бўлади. Ярим чиқарилиш даври тахминан 8-11 соатни ташкил қилади. Болаларда плазма клиренси катталарга нисбатан юқорироқ. Чиқарилиши: Болаларда, катталарда бўлгани каби, қабул қилинган дозанинг тахминан 2/3 қисми буйрак орқали чиқарилади. Препаратнинг 70% сийдик билан, 10% эса аҳлат билан чиқарилади. Умумий клиренси тахминан минутига 53 мл ни ташкил қилади.

Поллиноз (мавсумий аллергик ринитлар ва конъюнктивитлар).Сурункали аллергик ринит ва бошқа аллергик ринопатиялар.Аллергик қичима.Идиопатик эшакеми.Квинке шишида қўлланилади.

Цетиризинни қабул қилиш овқат истеъмол қилишга эмас, балки пациентнинг унга бўлган эҳтиёжига боғлиқ. Агар пациентда кечқурун қўллашга кўрсатмалар бўлимида кўрсатилган касалликларни кўриниши намоён бўлса, препаратни кечки овқат билан қабул қилиш тавсия қилинади. Поллинозда даволаш давомийлиги асосан 3-6 ҳафтани ташкил этади. Ёшга қараб қуйидаги даволаш тартибга амал қилиш керак: Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар10 мг (2 ўлчов қошиғи) кунига 1 марта6-11 ёш5-10 мг (1-2 ўлчов қошиғи) кунига 1 марта2-5 ёшБошланғич доза 2,5 мг (½ўлчов қошиғи) кунига 1 марта; зарурати бўлганида доза 5 мг (1 ўлчов қошиғи) гача оширилади.12 ойлик – 2 ёш2,5 мг (½ ўлчов қошиғи) кунига 1 марта; зарурати бўлганида доза кунига 5 мг гача оширилади: 2,5 мг (½ ўлчов қошиғи) 12 соат интервал билан6-12 ойлик2,5 мг (½ ўлчов қошиғи) кунига 1 марта

Психомотор фаолиятларни баҳолаш учун конферансьеив тестларни ўтказишда цетиризиннинг седатив самараси плацебога тенглаштирилган. Кам ҳолларда, одатда кучсиз намоён бўлувчи ва ўткинчи бўлган юқори сезувчанлик реакциялари, бош оғриғи, уйқучанлик, қўзғалиш, оғизни қуриши ва гастроинтестинал бузилишлар кузатилган. Зарурат туғилганида суткалик дозани иккита тенг – эрталаб ва кечқурун қабул қилишга бўлиш мумкин. Кутилмаган самаралар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилинг!

Препаратнинг компонентларидан бирига юқори сезувчанлик.

Иши юқори диққатни талаб қиладиган шахсларга препаратнинг дозасини ошириш тавсия этилмайди. Буйрак етишмовчиги бўлган пациентларга суткалик дозанинг ярми буюрилади.

Ҳомиладорлик (В тоифаси) Ҳайвонларда ўтказилган тажрибаларда препаратнинг биронта ҳам тератоген самараси аниқланмаган. Бироқ Териксни аёлларга ҳомиладорликда буюриш мумкин эмас. Лактация Кўкрак сутига ўтиши туфайли лактация даврида қўлланмайди.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, оригинал ўрамида сақлансин.

50 мг цетиризин бир марта қабул қилинганида, препарат уйқучанлик ва гипотензия чақириши мумкин. Доза ошириб юборилганида бошқа чора тадбирлар билан бир қаторда, меъдани ювиш лозим. Специфик антидот йўқ. Антихолинергик таъсири билан боғлиқ интоксикация симптомларида физостигминни буюриш мумкин.

Шифокор рецептисиз берилади

100 мл сироп (5 мг/5 мл) шиша флаконларда. 1 флакон ўлчов қошиғи ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил.