Тербизилрецепт билан

Препаратнинг савдо номи:

Тербизил

Тербизил крем препаратини қўллашдан аввал шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Тербизил крем препарати фақат сиртга қўллаш учун мўлжалланган. Кремни кўзга тушишидан сақланинг. Крем тасодифан кўзга тушганида уни катта миқдордаги сув билан ювиш керак ва зарурат бўлса, офталмолог-шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки бола эмизаётган бўлсангиз, шунингдек ҳомиладорман деб тахмин қилсангиз ёки ҳомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз, мазкур препаратни қўллашдан аввал шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Ҳомиладорлик даврида препаратни, фақат агар шифокорнинг фикрича она учун потенциал фойда, ҳомила учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин. Эмизиш даврида Тербизил крем препаратидан фойдаланманг. Болаларни препарат суртилган тери соҳалари билан, шу жумладан сут безлари билан контактда бўлишларига йўл қўймаслик керак.