Терафлекс Адвансрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Таъсир этувчи моддалар: 250 мг глюкозамин судья калий хлориди, 200 мг хондроитин натрий судьяи, 100 мг ибупрофен*. Ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза (Е460), маккажўхори крахмали, стеарин кислотаси (Е570), натрий крахмал гликоляти, кросповидон, магний стеарати (Е572), поливинилпирролидон, кремний диоксиди (Е551). Капсула: желатин (Е441), титан диоксиди (Е171), ФД&C Ҳаворанг №1 (Е133). Капсулага ёзув тушириладиган сиёҳнинг таркиби: шеллак, дегидрогенизация қилинган спирт, изопропил спирти, бутил спирти, пропиленгликол, аммиакнинг концентрацияланган эритмаси, ФД&C Ҳаворанг №2 Алюминий Лаки (Е132), титан диоксиди (Е171). * Ибупрофен ўз ичига маккажўхори крахмали, поливинилпирролидон, олдиндан желатинланган крахмал, микрокристалл целлюлоза, кремний диоксиди, кроскармеллоза натрий, стеарин кислотасини олади.

Препаратнинг савдо номи:

Терафлекс Адванс

Фармакалогик гуруҳи:

Яллиғланишга қарши/ревматизмга қарши воситалар мажмуада. АЦ коди: М01В.

Дори шакли:

Капсулалар

Ниппель ўлчамли ҳаворанг қопқоқ ва оқ корпусида “ТНEРАФЛEХ АДВАНCЭ” ёзувли, кучсиз ҳидли оқ ёки деярли оқ кукун билан тўлдирилган қаттиқ желатин капсулалар.

Яллиғланишга қарши/ревматизмга қарши воситалар мажмуада. АЦ коди: М01В.

Глюкозамин судьяи. Меъда-ичак йўлларидан сўрилиши 90%, биокираолишлиги 26%, ярим чиқарилиш даври 70 соат. Ичга қабул қилинганидан кейин препарат тез томирдан ташқари суюқликка, шу жумладан синовиал суюқликда тақсимланади. Глюкозаминни оқсиллар билан боғланиши номаълум. Метаболизмга учрамайдиган ёки плазма оқсиллари билан боғланмайдиган глюкозаминнинг фракцияси асосан сийдик ва ахлат билан чиқарилади. Хондроитин судьяи. Фармакокинетикаси таърифланмаган. Ибупрофен. Ичга қабул қилинганида ибупрофен қисман меъдада, ва сўнгра ингичка ичакда тўлиқ сўрилади. Жигардаги метаболик ўзгаришлардан кейин (гидрокси ва карбокси гурухларини қўшилиши) фармакологик фаол бўлмаган метаболитлари тўлиқ асосан сийдик (90%), шунингдек сафро билан чиқарилади. Соғломлар ғамда жигар ва буйрак касалликлари бўлган беморларда ярим чиқарилиш даври 1,8-3,5 соатни ташкил қилади, оқсиллар билан боғланиши – тахминан 99%. Перорал қабул қилинганида плазмадаги максимал концентрациясига 1-2 соат ўтгач эришилади. Буйрак фаолиятини бузилиши. Буйрак фаолиятини оғирлиги енгил даражадаги бузилишлари бўлган пациентларда, соғлом кўнгиллиларга қараганда, боғланмаган (С)-ибупрофенни (С)-ибупрофеннинг  ва (Р/С) энантиомерларнинг АУС юқори. Гемодиализда бўлган, терминал босқичдаги буйрак касалликлари бўлган пациентларда, ибупрофеннинг эркин фракциясининг қиймати тахминан 3%, соғлом кўнгиллиларда эса – тахминан 1% ни ташкил қилади. Буйрак фаолиятини оғир бузилиши, ибупрофеннинг метаболитларини тўпланишига олиб келиши мумкин. Бу ҳолатнинг аҳамияти номаълум. Метаболитлари гемодиализ ёрдамида йўқотилиши мумкин.

Остеоартрит, остеоартроз, тизза ва сон-чаноқ бўғимлардаги ва умуртқа поғонасининг дегенератив-дистрофик касалликларидаги оғриқларни зўрайишида ва яллиғланишнинг бошқа симптомларини қисқа муддатли енгиллаштириш учун қўлланади.

Катталарга 1-2 капсуладан кунига 2-3 марта овқатдан кейин қўлланади. Капсулалар ичга, озгина миқдордаги сув билан ютилади. Қабул қилишнинг максимал давомийлиги 20 кундан ошмаслиги керак. Яққол оғриқ синдроми камайганидан кейин, пациент глюкозамин- ва хондроитин судья сақловчи мажмуавий препаратлар билан даволашни давом эттириши мумкин.

Нохуш реакцияларнинг қуйида кўрсатилган тез-тезлиги қуйидаги мезонлар асосида аниқланган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 – <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000 – <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000 – <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000), номаълум (бор бўлган маълумотлар асосида аниқлаш мумкин эмас). Глюкозамин судьяи Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар. Тез-тез – дискомфорт ва қорин оғриғи, диспепсия, қабзият, кўнгил айниши, метеоризм, диарея. Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар. Тез-тез эмас – қичишиши, эритема, тери тошмаси; номаълум – соч тўкилиши. Иммун тизими томонидан бузилишлар. Тез-тез эмас – аллергик реакциялар, бронхиал астма. Нерв тизими томонидан бузилишлар. Тез-тез – бош оғриғи, уйқучанлик, чарчоқлик; номаълум – бош айланиши. Кўриш аъзолари томонидан. Тез-тез эмас – кўришни бузилиши. Қон томонидан бузилишлар. Тез-тез эмас – қонда глюкоза миқдорини ошиши. Хондроитин судьяи Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: эритема, эшакеми, дерматит, қичишиш билан ёки усиз ва/ёки шиш билан кечувчи макулопапулёз тошма. Меъда-ичак йўллари томонидан: кам ҳолларда – кўнгил айниши ва қусишни. Ибупрофен Қуйида санаб ўтилган ножўя таъсирлар ибупрофен билан даволашда, шу жумладан ревматизми бўлган пациентларни юқори дозалар билан давомли даволаш ўтказилганида аниқланган. Аниқланган тез-тезлик, шу жумладан жуда кам ҳоллар, перорал шакллар учун 1200 мг гача бўлган ва суппозиторийлар учун 1800 мг гача бўлган ибупрофеннинг суткалик дозаларида қисқа муддатли даволашга тааллуқли. Энг кўп учрайди – меъда-ичак йўллари томонидан. Яра касаллиги, перфорация ёки меъда-ичак қон кетишларини, баъзида ўлим билан якунланувчи, айниқса кекса ёшдаги пациентларда ривожланиши мумкин. Ибупрофен қабул қилгандан кейин кўнгил айниши, қусиш, диарея, метеоризм, қабзият, диспепсия, қорин оғриқлари, қатронсимон ахлати, ярали стоматит, шунингдек носпецифик ярали колит ва Крон касаллигини зўрайиши пайдо бўлиши ҳақида хабарлар бор. Гастрит ривожланиши ҳақида кам ҳолларда хабар берилган. Меъда-ичак йўлларидан қон кетишини пайдо бўлишини хавфи ибупрофеннинг дозаси ва қўллашнинг давомийлигига боғлиқ. НЯҚП билан даволаш фонида шиш ривожланиши, артериал босимни ошиши ва юрак етишмовчилигини ривожланиши ҳақида хабар берилган. Ибупрофенни қўллаш, айниқса юқори дозаларда (суткада 2400 мг/24 капсула), шунингдек давомли даволаш, артерияларнинг тромбози чақирган ҳолатлар (масалан, миокард инфаркти ёки импульс) ривожланиши хавфини аҳамияциз ошиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Юрак томонидан бузилишлар. Жуда кам ҳолларда – юрак уришини тезлашиши, юрак етишмовчилиги, миокард инфаркти. Қон ва лимфатик тизими томонидан бузилишлар. Жуда кам ҳолларда – қон яратилишини бузилиши (анемия, лейкопения, тромбоцитопения, пацитопения, агранулоцитоз). Препарат билан давомли даволашда мунтазам қоннинг умумий таҳлилини ўтказиш керак. Нерв тизими томонидан бузилишлар. Баъзида – бош оғриғи, бош айланиши, уйқусизлик, қўзғалиш, таъсирчанлик ёки чарчоқлик каби марказий нерв тизими томонидан бузилишлар. Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар. Баъзида – кўришни бузилиши. Қулоқ ва лабиринт томонидан бузилишлар. Кам ҳолларда – қулоқларда шовқин. Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар. Тез-тез – жиғилдон қайнаши, қорин оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, метеоризм, диарея, қабзиятга шикоятлар, шунингдек меъда-ичак йўлларидан аҳамияциз қон кетишлар, улар алоҳида ҳолларда анемияга олиб келиши мумкин. Баъзида: қон кетиши ва перфорация ривожланиши эҳтимоли билан меъда/ўн икки бармоқ ичак яраси. Ярали стоматит, носпецифик ярали колит ёки Крон касаллигини зўрайиши, гастрит. Жуда кам ҳолларда: эзофагит, панкреатит, ичакнинг диафрагмасимон стриктураларини пайдо бўлиши. Қориннинг юқори қисмида кучли оғриқ, қатронсимон аҳлат ёки қонли қусиш  пайдо бўлган ҳолда Терафлекс Адванс препаратини дарҳол тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиши керак. Буйраклар ва сийдик чиқариш йўллари томонидан. Жуда кам ҳолларда: шишларни пайдо бўлиши, айниқса артериал гипертензияси ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда; нефротик синдром; интерстициал нефрит, у ўткир буйрак етишмовчилиги билан бирга кечиши мумкин. Кам ҳолларда – қонда сийдик кислотасининг концентрациясини ошиши билан буйрак тўқимасини шикастланиши (буйрак сўрғичларини некрози). Шунинг учун буйрак фаолиятини мунтазам назорат қилиш керак. Тери ва тери ости ёғ клетчаткаси томонидан бузилишлар. Жуда кам ҳолларда: буллёз реакциялар, шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз. Сувчечакда истисно ҳолларда оғир тери инфекциялари ва юмшоқ тўқималар томонидан асоратлар ривожланиши мумкин. Инфекцион ва паразитар касалликлар. Жуда кам ҳолларда – НЯҚП ни қўллаш билан боғлиқ бўлган инфекцион келиб чиқишга эга яллиғланиш жараёнларини зўрайиши (масалан, некрозловчи фасциитни ривожланиши). Терафлекс Адванс препарати билан даволаниш вақтида инфекцияларнинг белгилари ёки уларнинг ўсиши пайдо бўлганда, дархол шифокорга мурожаат қилиш керак. Бунда инфекцияни антибактериал даволашга кўрсатмалар бор-йўқлигини текшириш керак. Ибупрофен билан даволашда жуда кам ҳолларда асептик менингитнинг симптомлари кузатилган: энса мушакларининг ригидлиги, бош оғриғи, қусиш, хароратни ошиши ёки онгни хиралашиши. Бундай ҳолатларни пайдо бўлишига аутоиммун касалликлари (тизимли қизил югурик, аралаш коллагеноз) бўлган пациентлар мойил бўладилар. Қон томирли бузилишлар. Жуда кам ҳолларда: артериал гипертензия.

Ҳар қандай таъсир этувчи ёки ёрдамчи моддаларидан бирига ўта юқори сезувчанлик; анамнезда ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларни (НЯҚВ) қабул қилгандан кейинги бронхиал астма, ринит ёки эшакемининг мавжудлиги; келиб чиқиши аниқланмаган қон яратилишини бузилиши; ҳозирги вақтда ва/ёки ўтмишда қайталанувчи пептик яра/қон кетишларни (тасдиқланган яра касаллиги ёки қон кетишларнинг икки ёки кўпроқ алоҳида эпизодлари); анамнезда НЯҚВ билан олдинги буюрилган даволаш билан боғлиқ бўлган меъда-ичак қон кетишлари ёки яранинг перфорациясини мавжудлиги; ҳозирги вақтда мавжуд бўлган церебролваскуляр қон кетиши ёки бошқа қон кетишлар; жигар ёки буйрак фаолиятини оғир бузилишлари (креатинин клиренси <30 мл/мин); оғир юрак етишмовчилиги; ҳомиладорликнинг охирги уч ойлиги; болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

Қўллаш мумкин эмас. Фертиллик: циклооксигеназа/простагландинлар синтезини ингибиция қилувчи дори воситалари аёлларнинг репродуктив қобилиятига овуляцияси жараёнига  таъсир қилиши орқали салбий таъсир қилиш қобилиятига эга эканлиги ҳақида маълумотлар бор. Қабул қилиш тўхтатилганидан кейин бу самара қайтувчан характерга эга.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Глюкозамин ва хондриотин судьяи учун дозани ошириб юбориш симптомлари номаълум. Дозани ошириб юборилиши аниқланганида даволаш симптоматик. Ибупрофен. Дозани ошириб юборилиш симптомлари: нерв тизими томонидан бузилишлар – бош оғриғи, бош айланиши, ҳушдан кетиш олди ҳолати ва хушдан кетиш (болаларда миоклоник тиришишлар билан), шунингдек қорин оғриқлари, кўнгил айниши ва қусиш. Меъда-ичак қон кетишлари, шунингдек жигар ва буйраклар томонидан функционал бузилишлар ҳам ривожланиши мумкин. Шунингдек артериал босимни пасайиши, нафасни сусайиши ва цианоз бўлиши мумкин. Доза ошириб юборилганида даволаш чоралари. Ибупрофеннинг специфик антидоти мавжуд эмас. Даволаш интоксикациянинг оғирлик даражаси ва клиник симптомларига қараб, умумий қабул қилинган жадал даволаш амалиётига мувофиқ ўтказилади.

Капсулалар 60 ва 120 донадан флаконда. Флакон илова-варақа билан бирга картон қутига жойланган. Улашиш: 9 289 Виеwс