Тенотен rasmini ko'rish

Таркиби:

Фаол моддалар: мия специфик С-100 оқсилига аффин тозаланган антителалар – 0,003 г*.

Препаратнинг савдо номи:

Тенотен

Фармакалогик гуруҳи:

анксиолитиклар, ноотроплар.

Дори шакли:

шимиш учун гомеопатик таблеткалар

Яссицилиндрик шаклли, оқдан деярли оқ ранглигача бўлган фаска ва рискали таблеткалар. Рискали ясси томонига МАТEРИА МEДИCА ёзуви, бошқа ясси томонига   ТEНОТEН ёзуви туширилган.

анксиолитиклар, ноотроплар.

N05BX, N0BX

Невротик ва неврозсимон ҳолатлар, психосоматик касалликлар; кучли асабийлашиш, таъсирчанлик, хавотир ва вегетатив реакциялар билан кечувчи стрессли бузилишлар. Марказий нерв тизимини, шу жумладан жароҳатлар ва дисциркулятор ҳолатлар оқибатидаги, эмоционал фонни беқарорлиги, жиззакилик, хотирани пасайиши, вегетатив бузилишлар билан кечувчи ўртача намоён бўлган шикастланишлари.

Ичга қабул қилинади. Бир қабулга – 1 ёки 2 таблетка (оғизда тўлиқ эриб кетгунича тутиб туриш керак). Кунига 2 марта, зарурати бўлганида – суткада 4 қабулгача қабул қилинади. Даволаш курси 1-3 ой. Зарурати бўлганида даволаш курсини 6 ойгача узайтириш ёки 1-2 ойдан кейин такрорлаш мумкин. Даволаш бошланганидан сўнг 3-4 ҳафта давомида пациентнинг умумий ҳолатини яхшиланиши кузатилмаса, шифокорга мурожаат қилиш керак.

Препарат кўрсатилган кўрсатмалар ва кўрсатилган дозаларда ишлатилганида ножўя таъсири аниқланмаган. Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик реакциялари бўлиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига юқори шахсий сезувчанлик. 18 ёшгача бўлган болалар. Болаларга ва 18 ёшдан кичик шахсларга Тенотен децкий препарати қўлланади.

Препаратнинг таркибига лактоза моногидрати киради, шунинг учун уни туғма галактоземияси, глюкозани ёки галактозани кам сўрилиш синдроми, ёки туғма лактаза етишмовчилиги бўлган пациентларга буюриш тавсия қилинмайди. Тенотен препаратининг таъсирида фаоллаштирувчи хусусиятлари бўлганлиги туфайли, уни уйқудан 2 соат олдин қабул қилиш керак. Ҳомиладорлик ва лактация даври Ҳомиладорлик ва лактация даврида Тевотенни қўллашнинг хавфсизлиги ўрганилмаган. Қабул қилиш зарурат бўлганида хавф/фойда нисбатини ҳисобга олиш керак. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

25°С дан юқори бўлмаган хароратда. Препаратни қўллаш даври давомида ишлаб чиқарувчи томонидан кўзда тутилган контур уяли ўрам картон кутида сақлансин.

Ҳозирги вақтгача дозани ошириб юборилиши ҳоллари аниқланмаган.

Рецепциз

Шимиш учун гомеопатик таблеткалар. 20 таблеткадан поливинилхлорид парда ва алюмин фолгали контур уяли ўрамда. 1 ёки 2 контур уяли ўрамдан давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

3 йил.