Тефестролрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол моддалар: тефестрол – 0,005 г, қанд – 0,1018 г. ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, стеарин кислотаси ёки магний стеарати.

Тасир этувчи модда(ХПН):

тефестрол

Препаратнинг савдо номи:

Тефестрол

Фармакалогик гуруҳи:

Eстроген восита.

Дори шакли:

таблеткалар

оқ рангли ёки сарғиш тусли оқ рангли таблеткалар.

Eстроген восита.

Тухумдон гипофункцияси, аменорея (бирламчи, иккиламчи), олигоменорея, Шершевский-Тернер синдроми, дисфункционал бачадондан қон кетишида гемостаз мақсадида, ановуляция билан боғлиқ бепуштликни даволаш, бачадонга боғлиқ аменореяси бўлган беморларда бачадон ичи синехиясини кесиш операциясидан сўнг, пременопауза ва менопаузадаги климактерик синдромида, гонадалар дисгенезияси ва жинсий ривожланишининг кечикишида қўлланади.

Овқатланишдан қатъий назар ичга буюрилади; препаратнинг дозаси ва қўллаш давомийлигини касалликнинг характери ва даво самарасига қараб, шахсий равишда танланади. Аменореяда (бирламчи, иккиламчи) ва тухумдонлар гипофункциясида ҳар куни 5-10 мг (1-2 таблетка) дан 12-14 кун давомида буюрилади. Препарат билан даволаш тугагандан кейин гестаген препаратлар буюрилади. Даволаш курси 2-3 марта такрорланади. Гонадалар дисгенезиясида сунъий циклнинг биринчи фазасини 1 таблетка (5 мг) дан кунига 2 мартадан қабул қилишни 20-30 кунгача узайтирилади. Даволаш курси 2-3 марта такрорланади. Ановуляция билан кечувчи тухумдонлар гипофункциясини циклик гормонтерапиянинг 2-3 курсидан сўнг, адъювант кўринишида овуляцияни рағбатлантирувчи кломифен билан бирга буюрилади. Кломифенни одатдаги схема бўйича (циклнинг 5-9 кунлари) буюрилади, Тефестрол кунига 1 таблетка (5 мг) дан 11, 12, 13 кунлари қўлланилади. Шершевский-Тернер синдромида суткада 1-3 таблеткадан циклнинг биринчи ярмида, циклнинг икинчи ярмида этистерон (прегнин) билан бирга кунига 2 марта 1 таблеткадан буюрилади. Оптимал доза суткада 2-3 таблетка (10-15 мг) ни ташкил қилади. Даволаш курси 3-9 ойни ташкил қилади. Жинсий ривожланишни кечикишида суткада 1-2 таблетка (5-10 мг) дан буюрилади. 20 кундан 12 даволаш курси, ҳар бири 10 кунлик танаффус билан ўтказилади. Дисфункционал бачадондан қон кетишида гемостаз мақсадида қуйидаги схема бўйича буюрилади: 1-2 кунлари 1 таблеткадан кунига 4 марта, 3-4 кунлари 1 таблеткадан кунига 3 марта, 5-6 кунлари 1 таблеткадан кунига 1 марта, сўнгра эса прогестерон ёки прегнин 8-10 кун давомида буюрилади. Климактерик синдромда пременопауза ёки менопауза даврида кунига 1/4-1/2 таблеткадан, 15-20 кун давомида, кейин гестагенларни 8-10 кун давомида буюрилади. Даволаш курси 2-3 марта такрорланади. Терапевтик доза 5 мг, бир марталик юқори доза – 20 мг, суткалик юқори доза – 50 мг ни ташкил қилади.

Узоқ қўлланганда метроррагия, эндометрий гиперплазияси, эндометрий ўсмаси кузатилиши мумкин.

Ўта юқори сезувчанлик. Жинсий аъзоларни, сут безлари ва бошқа аъзоларни хавфли ва хавфсиз ўсмалари. Ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик, шу жумладан гумон қилинган ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас (эстрогенлар эмбриотоксик самара кўрсатиши мумкин). Даволаш давомийлигида эмизишни тўхтатиш лозим (эстрогенлар кўкрак сутига ўтади). Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ҳомиладорлик, шу жумладан гумон қилинган ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас (эстрогенлар эмбриотоксик самара кўрсатиши мумкин). Даволаш давомийлигида эмизишни тўхтатиш лозим (эстрогенлар кўкрак сутига ўтади). Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: қўнгил айниши, қусиш, айрим ҳолларда метроррагия кузатилиши мумкин. Даволаш: ҳаёти муҳим фаолиятларини тутиб туриш (препарат бекор қилинган фонида), симптоматик даволаш.

Рецепт бўйича

Таблеткалар 0,005 г №30 (банкалар, флаконларда), №10 (контур уясиз ўрамларда), №10, №30 (контур уяли ўрамларда).

3 йил.